Сохта симқуртлар - қорақўнғизлар ва чангхўрлар оиласига мансуб қўнғизлар личинкасининг умумий номи. Улар симқуртлар билан бирга тупроқда яшайдиган зараркунанда ҳашаротларнинг катта гуруҳини ташкил этади. Уларни қирсилдоқ қўнғизлар личинкаси — ҳақиқий симқуртлардан фарқлаш учун Сохта симқуртлар деб аталган. Суғорма деҳқончилик минтақасида Седан маккажўхори, дашт ҳамда қумлоқ сусткашлари, узун тумшуқли қорақўнғиз ва бошқа учрайди (яна қаранг Дашт сусткаши, Маккажўхори зараркунандалари).