Созлаш — мусиқа (асосан, торли) чолгуларида товушлар орасидаги муносабатларни муайян тартибга келтириш, мусиқа чолғуларининг торлари ва пардаларини ижро этадиган асарга мослаштириш. Ўзбек халқчолғу асбоблар ўтмишда "Танавар сози" (кварта), "Муножот сози" (квинта), "қўштор сози"нинг созланиши (унисон) каби атамалар билан номланган.