Испания — Европанинг жануби-ғарбида, Пиреней ярим оролда жойлашган давлат. Ўртаер денгизидаги Балеар Атлантика океанидаги Канар ороллари, Африканинг шимолий қирғоғидаги Сеута ва Мелиля шаҳарлари ва унга ёндош Велес-де-ла-Гомера, Алусемас, Чафаринас ороллари ҳам Испанияга қарайди. Майдони — 504,75 минг км2. Аҳолиси — 48,37 млн. киши Маъмурий жиҳатдан ўз ҳукумати ва парламентига эга бўлган 17 мухтор регионга, улар, ўз навбатида, 50 вилоят ра бўлинади. Пойтахти — Мадрид шаҳри ҳисобланади.

Испания Қироллиги
Реино де Эспаñа
Шиор: Плус Ултра
(Лотинча: Яна кўпроқ)
Мадҳия: Марча Реал
Файл:Марча Реал-Роял Марч бй УС Навй Банд.огг
Location of Ispaniya
Пойтахт Мадрид
Расмий тил(лар) Испанча
Ҳукумат Конституцион Монархия
Қирол Фелипе ВИ
Педро Санчез
Мустақиллик
Майдон
• Бутун
504,782 км2 (51-ўрин)
• Сув (%)
1.04
Аҳоли
• 2021-йилги рўйхат
47,432,805 (30-ўрин)
• Зичлик 94,0/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2022-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$1,435,560 мил. (15-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$30,157
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма СП
Телефон префикси 34
Интернет домени .эс

Давлат тузуми

Испания — парламентли монархия. Амалдаги конституцияси 1978-йил 6-декабрдаги миллий референдумда маъқулланган, ўша йили 29-декабрдан кучга кирган;

Табиати

Маллорка оролининг сунъий йўлдош тасвири
Кантабрия тоғлари

Испания субтропик минтақада. Қирғоқ чизиғининг узунлиги ороллар билан бирга 5 минг км дан кўпроқ. Испания ҳудудининг аксар қисми плато, ўртача баландликдаги тизмалар, ясситоғликлар ва пасттекисликлардан иборат. Платоларнинг баландлиги шимоли-ғарбда 800– 1000 м, жануби-шарқда 500–600 м. Улар ўртасида жануби-ғарбдан шимоли-шарққа йўналган Марказий Кордилера тоғ тизмалари бор. Испаниянинг шимоли-ғарбида Галисия массиви ва Леон тоғлари, Бискай қўлтиғи соҳилида Кантабрия тоғлари бор. Улар шарқда Пиреней тоғларига уланиб кетади. Жанубий ва жануби-шарқида Андалусия тоғлари, жануби-ғарбида Андалусия пасттекислиги бор. Серра-Невада тизмасидаги Муласен тоғи (3478 м) Испаниядаги энг баланд тоғдир. Испанияда уран, мис, симоб, қўрғошин, темир, волфрам, қалай, олтин, кумуш, маргимуш, марганец конлари бор. Тошкўмир, калий тузи, каолин, апатит ҳам қазиб олинади.

Иқлими шимолий ва шимоли-ғарбида мўтадил океан иқлими, қиш юмшоқ, ёз илиқ. Йиллик ўртача ёғин 1000–2000 мм. Соҳилда январнинг ўртача температураси 7— 9°, июлники 18—20°. Мамлакатнинг қолган қисмида Ўрта денгизга хос субтропик иқлим, ёз қуруқ, иссиқ, қиш юмшоқ, серёғин. Январнинг ўртача температураси Месета платосида 4—5°, жанубида 12—13°, июлники 23—29°. Испаниянинг маркази, шарқи ва жануби-шарқида ёғин кам (300–500 мм).

Дарёлари, асосан, ёмғирдан тўйинади, ёзда жуда саёзланиб қолади. Фақат шимолий ва шимоли-ғарбидаги дарёлар йил бўйи серсув. Йирик дарёлари: Тахо, Эбро, Гвадалквивир, Дуэро, Гвадиана ва бошқа. Улардан энергия олишда ва суғоришда фойдаланилади. Испаниянинг шимолий ва шимоли-ғарбидаги тоғ-ўрмон қўнғир тупроқларда қора қайин, дуб, каштан ўрмонлари, тог ён бағирларидаги тоғ подзол тупроқларида қарағай ўрмонлари бор. Пиреней тоғларида 2000 м дан баландда ўтлоқ минтақалари жойлашган. Испаниянинг қолган қисмида доим яшил дублар, қарағай, сарв, каштан, заранг, липа ва бошқа усади. Испаниянинг энг чекка жанубида палмазорлар учрайди. Ҳайвонлардан тулки, сувсар, қўнғир айиқ, бўрсиқ, тог эчкиси, серна, виверра, қуён, типратикан бор. Гибралтар атрофида макака маймун (Европада фақат шу ерда) учрайди. Қушларнинг 400 га яқин тури бор. Судралиб юрувчилар кўп. Тунец, сардина, треска баликлари ва денгиз жониворлари овланади. Ноябр ҳайвонлар ва табиий ландшафтни сақлаш мақсадида бир неча миллий боғ ва қўриқхоналар ташкил этилган. Миллий боғлари: Айгуэстортес-и-Лаго-СанМаурисио, Ковадонза, Ордеса ва бошқа.

Аҳолисининг 3/4 қисми испанлар, қолганлари — каталонлар, галисийлар, басклар ва бошқа. Расмий тил — испан тили. Кўпчилик диндорлар — католиклар. Аҳолининг 78,4% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Мадрид, Барселона, Валенсия, Севиля, Сарагоса, Билбао, Малага.

Тарихи

ХВИ аср охирида Севиля. Янги дунё билан савдо қилиш учун каата ҳуқуққа эга бўлган порт.
Испания империясининг асосий савдо йўллари

Испания ҳудудида одам қуйи палеолит давридан яшайди. Леридадан Кадисгача бўлган ҳудудларда мезолитга оид қоятош суратлари кўп топилган. Мил. ав. ВИИ асрдан И.нинг жанубий ва шарқий соҳил бўйлари финикияликлар ва юнонлар томонидан ўзлаштира бошланган. Мил. ав. 700—500 йилларда Ўрта денгиз соҳилида иберлар маданияти пайдо бўлди. Мил. ав. В—ИИИ асрларда Пиреней ярим орол оркали келган келпиарнмт иберлар билан қўшилиб кетиши натижасида келипиберлар шаклланган. Мил. ав. ИИИ аср охирларида Испания ҳудудининг кўп қисми Карфаген қўл остига ўтди. Мил. ав. ИИ аср бошига келиб римликлар карфагенликларни сиқиб чиқарди. Мил. ав. 197 йилда Рим Испания ҳудудини 2 вилоят (Яқин Испания ва Олис Испания)га бўлиб юборди. Мил. 409 йил Испанияга аланлар, свев ва вандаллар, 418 йилдан вестготлар кириб кела бошлади. 711—718 йилларда Пиреней ярим оролнинг деярли ҳаммасини араблар босиб олиб, 756 йил мустақил давлат — Кордова амирлигини, 929 йилда эса Кордова халифалигини тузди. Кордовада суғориладиган деҳқончилик пайдо бўлди, ҳунармандчилик, савдосотиқ, фан ва маданият юксалди. 1031-йил халифалик бир неча амирликка бўлинди. ВИИИ асрдан бошлаб маврлар кўл остида бўлган ерларни испанлар кай-тариб ола бошладилар (Реконкиста дав-ри). Реконкиста даврида Кастилия ва Арагон қиролликлари вужудга келди (ХИ аср). ХИИ асрда дворянлар, руҳонийлар, шаҳарликлар ва юқори табақа деҳқонлардан иборат кортеслар пайдо бўлди. Улар қирол ҳокимиятини чеклаб турдилар.

1479-йил Арагон билан Кастилия ўртасида тузилган сулола иттифоқи (арагонлик Фердинанд билан кастилиялик Иза-белланинг 1469-йилги никоҳи) натижасида И. ягона давлатга айланди. 1480-йил абсолютизм қуроли ҳисобланган инквизиция жорий қилиниб, мавр ва яҳудийлар (асосан, деҳқонлар-, ҳунармандлар, савдогарлар) мамлакатдан қувилди. 1504-йил Испанияга Неапол қироллиги (Жанубий Италия) ва Сицилия қўшиб олинди. Испания 1494—1559-йилларда Италияга қарши урушларда Шимолий ва Ўрта Италиянинг қатор ерларини босиб олди. Карл Ининг тахтга ўтириши (1516) билан Испанияда Габсбурглар сулоласи ҳукм сура бошлади. Шу йили Испанияга Нидерландия қўшиб олинди.

ХВИ асрнинг 1-ярмида Испания Марказий ва Жанубий Американинг куп қисмини, Филипп ИИ даврида Филиппин ороллари (1563—73)ни босиб олди ва Португалия (1581)ни ўзига қўшди. Испания қироли Карл И Габсбург „Муқаддас Рим им-перияси“нинг қироли бўлгач, Карл В номини олди. Бу пайтда И. Европанинг сиёсий реаксия марказига айланди. Испанияга қарам бўлган Нидерландияда 1566-йил инқилоби бошланди. 1581-йил Бирлашган вилоятлар республикасининг ташкил қилиниши билан Шимолий Нидерландия Испаниядан ажралиб чиқди. Испания 16— ХВИИ асрларда Англия билан урушиб, денгиздаги ма-вқеидан маҳрум бўлди („Енгилмас армада“ — испан флотининг 1588-йилдаги ҳалокати бунга йўл очди). Ўттиз йиллик уруш (1618—48), Франсия ҳамда Англия билан бўлган урушлар натижасида тузилган Вестфалия (1648), Пиреней (1659), Ахен (1668) ва Нимвеген (1678) сулхларига биноан, Испания Европада гегемонлик қилиш ҳуқуқидан маҳ-рум бўлди. Габсбургларнинг сўнгги вакили Карл ИИ вафоти (1700) ва испан тахтининг Бурбонларга ўтиши муносабати билан испан мероси учун Европада уруш (1701 — 14) бошланди. Натижада Испания Италия, Жанубий Нидерландия ва Гибралтардаги ерларидан ажралди. Карл ИИИ даври (1759—88)да маърифатли абсолютизм руҳидаги ислоҳот ўтказилди.

1808-йил Франсия Испанияни босиб олишга киришди. Испан халқининг босқинчиларга қарши миллий ҳаракати биринчи испан инқилоби билан қўшилиб кет-ди (1808—14). Испанияда бошланган миллий озодлик урушлари Америкадаги испан мустамлакаларида озодлик ҳаракатининг (1810—26) авж олишига туртки бўлди. Натижада бир қанча мустамла-калар мустақилликка эришди. Наполеон И енгилгач, Бурбонлар тахтни қай-та эгаллаб, абсолютизмни тиклади. 1820-йил қўзғолон кўтарилиб, у инқилобга айланди. Инқилоб 1823-йил Муқаддас иттифоқ томонидан бостирилди.

1834—43 йилларда ишчилар қаракати авж олди ва утопик социализм гоялари тарқала бошлади. 1868-йил бошланган инқилоб натижасида республика ўрнатилди (1873). Республика тарафдорлари ўртасида ҳамжиҳатлик йўқлиги оқибатида демократик кучлар мағлубиятга учраб, Бурбонлар сулоласи қайта тикланди (1874). Испания-Америка уруши (1898)да Испания мағлубиятга учраб, Куба, Пуэрторико, Гуам ва Филиппиндан маҳрум бўлди, испан монархияси за-ифлашди. Республика тарафдорлари фаоллашди ва ишчилар ҳаракати авж олди.л-жаҳон уруши йилларида И. бета-раф турди. 1921-йил испан қўшинлари Марокашда мағлу-биятга учрагач, монархия инқирози янада кучайди. Чўчиб қолган реаксия 1923-йил сентабрда ҳарбий тўнтариш қилиб, генерал М. Примо де Ривера ҳарбий ҳокимиятини ўрнатди.

1931-йил 14-сентабрда бошланган инқилоб натижасида республика эълон килинди. 1936—39 йиллардаги миллий-инқилобий урушда демократик кучлар мағлубиятга учраб, республика агдарилгач, генерал Ф. Франконинг фашист диктатураси (1939—75) ўрнатилди. Республика даври қонунлари бекор қилинди, фашистларнинг И. фалангаси деб аталган партиясидан ташкари барча сиёсий партиялар таркатиб юборилди, инқилобчилар қатағонга учради, синфий касаба уюшмалари тугатилди. Ярим миллионга якин испанлар чет элга қочди.

Иккинчи жаҳон урушида Испания бетарафлик эълон қилган бўлса ҳам, Германия ва Италияга ёрдам берди, фронтга „зан-гори дивизияси“ни юборди. 1959-йилда Франко диктатурасига қарши тинч йўл билан курашиш учун Миллий антифашист фронти тузила бошлади. Фашиз-мга қарши кучлар бирлашди. 1962-йилда Мюнхен (ГФР)да испанлар умумдемок-ратик конференсияси ўтказилди, 26 вилоятда умумий иш ташлашлар бўлди, „вертикал синдикатлар“га қарамақарши ишчи комиссиялари (касаба уюшмалари) тузилди. 1962—63 йиллардаги ижтимоий танглик диктатурами жузъий „эркинликлар бериш“ сийўсатига ўтишга мажбур қилди, аммо у мухолифат кучларини бартараф этолмади. 1971-йил мухолифат кучлари биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида битим имзоладилар. 1975-йилда Ф. Франко вафотидан сўнг қирол Хуан Карлос И давлат бошлиғи бўлди. 1976-йилдан кўпчилик сиёсий партия ва касаба уюшмалри ошкора фаолият кўрсата бошлади. 1977-йил Испанияда 1936-йилдан кейинги биринчи парламент сайлови бўлди. Унда 100 та партия ва 18 та коалиция қатнашди.

Испания 1956-йилда Шимолий Марокаш, 1968-йилда Экваториал Гвинея, 1976-йилда Ғарбий Саҳрои Кабир каби мустамлакаларидан маҳрум бўлди. 1982, 1986, 1989 ва 1993-йиллардаги парламент сайловларида со-сиалистик ишчи партияси ғалаба қозонди. 1996 ва 2000-йилги сайловда эса Халқ партияси нисбий кўпчилик овоз олиб, ҳукуматни тузиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Испания — 1955-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 12-октабр — Испан Миллати Куни (1492). Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 17 мартда ўрнатган.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Депутатлар конгресси

Испанияда 500 дан кўпроқ сиёсий партия ва жамоат ташкилоти рўйхатга олинган. Асосий партиялари: Халқ партияси (1989-йил январгача Халқ уюшмаси), 1976-йилда тузилган; И. социалистик ишчи партияси, 1879-йилда тузилган; И. коммунистик партияси, 1920-йилда тузилган; Баскларнинг миллатпарвар партияси, 1993-йилда тузилган; Каталония демократик конвергенсияси, 1974-йилда асос солинган; Валенсия иттифоқи. Касаба уюшма бирлашмалари: Мехнат-кашлар умумий иттифоқи, 1888-йилда тузилган; Ишчилар касаба уюшма бирлашмаси, 1960-йилда асос солинган; Ишчи комиссиялари, 1956-йилда тузилган.[1]

Хўжалиги

Валядолиддаги Ренаулт заводи

Испания индустриал-аграр мамлакат. Саноат ишлаб чиқариш қажми жиҳатидан Ғарбий Европада 5-ўринда, ривожланган мамлакатлар ўртасида 8-ўринда туради. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 23%, қишлоқ хўжалиги улуши 3,5%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши эса 60% дан ортади. Баъзи субтропик ва богдорчилик маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишда дунёда олдинги ўринларда туради.

Саноатида оғир саноат етакчи ўринда туради. Машинасозлик, автомобил ва кемасозлик, станоксозлик, электротехника, кимё саноати ғоят ривожланган. Саноатнинг энг қад. тармоғи — тўқимачилик ҳам равнақ топган. Электрон саноати тез суръатлар билан тараний этмоқда. Аммо кончилик ва металлургия тармоқларидаги ишлаб чиқариш қисқ-ариб бормоқда. 100 турдаги фойдали қазилмалардан 16 таси қайта ишланади. Пирит, симоб, темир, қўрғошин-рух, уран рудалари ва тошкўмир қазиб олинади. Қазиб олинадиган нефт И. эҳтиёжининг 10% ни крндиради. Асосий кемасозлик корхоналари Билбао, Картахена, Барселонада, автозаводлар Мадрид, Барселона, Валядолид, Виго ш.да, қора металлургия корхоналари Бискайя, Сантандер, Астурия, Валенсия вилоятларида, рангли металлургия Кордова, Хаэн, Мурсия, Оведо, Сантандер, Гипускоа, Бискайя вилоятларида, четдан келтирилган нефтни қайта ишловчи корхоналар Лакоруня, СантаКрус-де-Тенерифе, Эскомбре-рас ва бошқа порт шаҳарларида, виночилик саноати Каталония, Арагон, Андалусия ва Янги Кастилия вилоятларида жойлашган. Йилига 155,7 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Электр энергия, асосан, ГЕС ларда ҳосил қилинади. 3 та АЭС мавжуд. Ёқилғи тақчиллиги муқобил энергия манбаларини излашни тақозо қилади. Қуёш ва геотермал стялардан кенг миқёсда фойдаланилади. Асосий саноат марказлари — Барселона, Мадрид, Билбао, Оведо.

Қишлоқ хўжалиги

Андалузиядаги зайтун боғлари

Асосий тармоқ деҳқончилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қийматининг ярмига яқини унинг улушига тўғри келади. Мамлакат майдонининг 71%да деҳқончилик қилинади. Испанияда вино (дунёда 3-ўрин) тайёрланади, ситрус мевалар (апелсин ҳосили бўйича Европада 1-ўрин, йилига 3 млн. тонна), буғдой (экин майдонининг 20%), шоли (дунёда энг юқори ҳосилдорлик: га дан 60—70 сентнер), бодом, тамаки, пахта, қанд лавлаги, сабзавот (экин майдонининг 69%), кунгабокар етиштирилади. Олий нав зайтун ёғи ишлаб чиқаришда дунёда л-ўринда туради (йилига 400 минг т дан зиёд). Чорвачилик яхши ривожланган: қорамол, чўчқа, эчки, қўй боқилади. Балиқ ва денгиз жони-ворлари овлаш қамда қайта ишлашда дунёдаги ўнликка киради.[2]

Испанияда темир йўлилларнинг умумий узунлиги — 14378 км, автомобил йўллари узунлиги — 324 минг км. Асосий денгиз портлари: Картахена, Барселона, Билбало, Санта-Крусде-Тенерифе. Мадрид ва Барселона шаҳарларидаги аэропортлар мамлакатдаги энг йирик аэропортлардир. Четга машинасозлик (кема ва автомобиллар), қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари (ситрус мевалар, мева-сабзавот консервалари, вино, зайтун ёғи) чиқаради. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Европа Иттифоқи мамлакатлари (импорт — 56%, экспорт — 66%), АҚСҲ (импорт — 8% ва экспорт 9,2%), Яқин Шарқ мамлакатлари (8,6% ва 8,1%), Лотин Америкаси мамлакатлари (6,1% ва 4,2%). Чет эл сайёҳдиги — муқим даромад манбаи. Ҳар йили Испанияга 52 млн. сайёҳ келиб кетади, бу соҳа 20 млрд. долларгача даромад беради (АҚСҲ дан кейин 2-ўрин). Сайёҳларга 6 млн. киши хизмат қилади. Пул бирлиги — евро

Тиббий хизмати

Давлат даволаш муассасалари билан бир каторда хусусий шифохоналар ҳам бор. Кўпгина шифокорлар хусусий қабулхоналар очишган. Олий ўқув юртларининг 19 факултети ши-фокорлар тайёрлайди. Мамлакатда, айниқса, унинг денгиз соҳилларида курортлар куп. Уларнинг энг муҳимлари Сан-Себастян, Валенсия, Барселонада.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Севиля университети ректорати биноси

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун 8 йиллик мажбурий таълим жорий этилган. 4 йиллик бошлангич, 7 йиллик ўрта мактаблар бор. Кучайтирилган тоифадаги ҳунар-техника ва тижорат мактаблари ишлайди. Бошланрич мактаб ўқитувчилари 3 йиллик педагогика билим юртларида, ўрта мактаб ўқитувчилари университетларда тайёрланади. Мамлакатда 35 давлат университети, 4 католик университет, 3 та политехника институти бор. Энг йириклари: Саламанка (1218), Барселона (1430), Севиля (1502), Мадрид (1508) университетлари, Сиртқи таълим университети (1972), Билбао университети (1968), Ва-ленсиядаги Политехника университети, Сантяго-декомпостела ш.даги университет. Мамлакатдаги илмий тадқиқот ишларини 1939-йилда тузилган Илмий тадқиқотлар Олий кенгаши уюштиради ва мувофиқлаштиради. Академиялари: Мадриддаги Испан қироллик академияси (1713), Ҳуқуқшунослик ва қонунчилик роллик академияси (1730), Кироллик миллий тиббиёт академияси (1732), Бар-селонадаги Фан ва санъат қироллик академияси (1764), Мадриддаги Ахло-қий ва сиёсий фанлар кироллик академияси (1857). Бир қатор илмий тадқиқот институтлари мавжуд. Испанияда 57 йирик кутубхона, жумладан, Мадриддаги Миллий кутубхона (1712) ва университет ку-тубхонаси, Барселонадаги Каталония кутубхонаси бор. Испанияда 90 музей бўлиб, йириклари Мадриддаги Прадо музейи (1819), Миллий археология музейи (1867), Барселона, Кордова, Валенсия ва Севилядаги бадиий музейлардир.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Испанияда 120 га яқин газ. ва 900 журнал нашр этилади. Энг йириклари: „Пайс“ („Мамлакат“, кундалик газета, 1976-йилдан), „Вангуардиа“ („Илгор“, кундалик газета, 1981-йилдан), „Диарио-16“ („Газета-16“, кундалик газета, 1976-йилдан), „Леванте“ („Шарқ“, кундалик газета, 1939-йилдан), „Камбио-16“ (ҳафталик журнал, 1972-йилдан), „Дестино“ („Так, дир“, ҳафталикжур., 1942-йилдан). Испания ах-борот агентлиги — ЭФЕ 1939-йил 3-ноябрда ташкил этилган. Испанияда радиоэшиттириш 1919-йилдан, телекўрсатувлар 1956-йилдан олиб борилади. Испания радиоси ва те-лекўрсатуви ҳукумат ҳамда сиёсий партиялар вакилларидан иборат кенгаш томонидан бошқарилади, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни назорат қилади. Испания миллий радиоси ва Испания телекўрсатуви давлат маҳкамаси мавжуд.

Адабиёти

Адабиёти испан, баск, каталон тилларида ва португал тилининг галисий шевасида.

ХИИИ асрга оид Гранде э генерал эсториа қўлёзмаси

Испан адабиёти ўрта асрларда халқ ижоди, юнон, Рим ва араб мада-ниятларининг таъсирида шаклланган. Халқ бахшилари (хучлар)нинг оғзаки ижодиёти испан адабиётининг дебочаси бўлган. Унинг дастлабки йирик на-мунаси — „Сид ҳақида достон“ (ХИИ аср). Унда босқинчиларга қарши кураш қаҳрамони Родриго де Бикар (ИХ аср) жасорати мадҳ этилган. Бу даврда ло-тин, испан тилларидаги диний адабиёт алоҳида ўрин олади. ХИВ аср испан адабиётида „Аполония ҳақида китоб“ (12— ХИИИ асрлар), „Александр ҳақида китоб“ (ХИИИ аср охири), „Рицар Сифар“ (ХИИИ аср) романлари кўзга ташланади. Х. Ману-элнинг „Граф Луканор“ (1328 — 35) китобидаги инсонпарварлик оҳанглари испан адабиётида сезиларли вокеа бўлди. Х. Руис ўрта асрлар адабиётининг сўнгги истеъдодли шоири ва Уйғониш даврининг даракчисидир. Унинг „Саодатли муҳаббат мадҳи“ китобидаги реализм руҳи испан адабиёти кейинги тараққиётига зўр таъсир қилди. Бу давр адабиёти италян ва франсуз Уйгониш даври таъсирида шаклланди, адабиётнинг деярли барча асосий жанрлари ривожланди. Лопе де Вега халқчил дра-малари билан шухрат қозонди. С. М. де Сервантеснинг „Дон Кихот“ асари ва умуман унинг ижоди И. Уйғониш даврининг гултожи бўлди.

ХВИ асрда бошланган иқтисодий, сиёсий инқироз адабиётга ҳам таъсир этди.

Франсуз классицизмига таклидий асарлар яратилди. ХВИИИ асрда Европанинг бошқа мамлакатлари каби Испанияда ҳам маърифатпарварлик ҳаракати авж олди (Б. Флейхоо, Г. М.де Ховелянос ва бошқа).

Наполеон истилосига қарши кураш инқилобий романтизм оқимининг ривож топишига, шоир Х. де Эспронседа ижодининг шаклланишига олиб келди. У шеър ва достонларида буржуа тузумини ҳар тарафлама танқид қилди. Ре-аксион романтиклар (Х. Сорриля-и-Морал) монархия ва феодал тузумини кўкларга кўтаришга уриндилар. Испан танқидий реализми ХИХ аср ўрталарида шаклланди. Унинг йирик вакили — Б. Перес Галдос (1843—1920)нинг тарихий романлар туркуми („Миллий эпи-зодлар“) ватанпарварлик руҳи билан суғорилган. Натурализмнинг назариётчиси ва йирик вакили Э. Пардо Басан (1852—1921) биринчи бўлиб „Халқ қизи“ романида ишчилар ҳаётини тасвирлади.

ХХ аср И. тарихи ва испан маданияти тарихидаги энг драматик ва сермаҳсул даврдир. Бу даврдаги сўз санъатининг равнақи прозаик ва драматурглар Хосе Эчегарай-и-Эйсагирре, Мигел де Унамуно, Рамон Мария дел Валс-Инклан, Пио Барохии-Неса, Хасинто Бенавентеи-Мартинес, шоирлар Анто-нио Мачадо, Хуан Рамон Хименес, Федерико Гарсиа Лорка номлари билан боғлиқ. 30-йилларда инқилобий адабиёт яратилди. С. М. Арконада, Х. Ардериус ва бошқа адиблар ишчилар манфаатини ҳимоя қилиб, реаксияни фош этувчи асарлар яратдилар. Бу даврда шоирлар кўпроқ романс жанрида ижод этдилар.

Мамлакатда фашист режими ўрнатилгач, испан адабиёти тушкунликка учради, кўп адиблар чет элга кетиб крлдилар. Камилло Хосе Селанинг романлари ўша даврнинг нисбатан яхши асарларидир. Унинг биринчи „Паску-ал Дуартенинг оиласи“ (1942) романи 40—50-йиллардаги испан адабиёти учун ҳарактерли бўлган тремендизм (исп. тремендо — даҳшатли) оқимини бошлаб берди. Тремендист-ёзувчилар инсоннинг ду-нёда чинакам ёлгизлигини, ўлим, зўравонлик инсон ҳаётининг муқаррар бир қисми эканини назарда тутдилар. Йирик замонавий испан прозаигиМигел Делибес ҳам ижодининг бошланғич даврида шу оқим таъсирида бўлган. Кейинги йиллардаД. Медио, А. Матуте ҳаётни ҳаққоний тасвирлаш билан бирга инсон руҳиятининг нозик жиҳатларини очиб бердилар. В. Алейксандре ўзининг фалсафий лирикасида инсонпарварлик ғояларини қарор топтиришга интилади.

Баск адабиётининг дастлабки намунаси Б. Дечепаре ёзган „Баск тилининг ибтидоси“ (1545) номли диний ва ишқий шеърлар тўпламидир. ХВИИ асрда диний (П. Де Ашулар ва бошқа), ХВИИИ асрда маърифатчилик ғоялари (М. де Ларраменди ва бошқа) илгари сурилди. ХИХ асрнинг ўрталаридан романтизм етакчи оқимга айланди. Айни вақтда реалистик асарлар ҳам пайдо бўлди (Д. Агирренинг „Денгиз сувлари“, „Қирққулоқ“ романлари). Ҳокимиятга фашистларнинг келиши (1939) баск миллий маданияти ривожига жиддий тўсиқ бўлди. Н. де Ормаэчеанинг ватанпарварлик рухидаги „Баск“ достони, Х. Эчайде ва Х. А. Ирасустанинг реалистик романлари диққатга сазовор.

Каталон адабиёти Каталония ва Валенсияда, Балеар оролларида каталон тилида ва унинг шеваларида 9— ХИИИ асрларда оғзаки халқ шеърияти шаклида, ХИИ аср охиридан эса ёзма диний адабиёт тарзида ривожланди. Жауме И, Б. Десклот ва Р. Мунтанер проза жанрида ижод қилдилар. Раймунд Луллийнинг „Бланкерн ҳақида китоб“ асари каталон тилидаги биринчи роман эди. А. де Виланов, Ф. Эшименис каби ёзувчилар дидактик асарлар яратдилар. ХВ аср бошидан каталон адабиётида Уйгониш даври гоялари акс этди. А. Фебрер, Ш. Фогассот, Ж. де Сант-Жоржи Италия поэзияси таъсирида асарлар яратдилар. Шоир А. Марк (1397—1459) каталон адабий тилининг отаси ҳисобланади. ХВИ—ХИХ асрлардаги ёзувчилар орасида Ж. Ройс, Ж. Газул, А. Турмеда, А. Пинеда, Ф. Гарсиа, А. Блаклар бор. ХХ асрда шоирлардан С. Эсприу, Ж. Сарсаденес, Ж. Серда, ёзувчилардан Ж. Эс-пинас, Б. Порсел, Э. Торреслар машҳур.

Галисий адабиёти Пиреней ярим оролнинг шимоли-ғарбида яшовчи миллий озчиликнинг португал тили галисий лаҳжасидаги адабиётидир. ВИИИ—ХИ асрларда бу лаҳжада ранг-баранг халқ лапарлари тўқилган. ХВ аср охиридан ХИХ аср бошларигача галисий адабиётида оғзаки анъаналар устунлик қилди. Ф. Анон-и-Пас, Х. М. Пинтос, ака-ука Антонио каби шоирлар ёзма адабиётни ривожлантирдилар. ХХ асрда В. Матинес Риско, А. Родригес Кастелао, Х. Видал каби ёзувчи ва шоирлар ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқдилар. 1939-йилда Франко диктатураси ўрнатилгач, галисий адабиёти тақиқланди. 1950-йилдагина яна бу тилда китоблар нашр этила бошлади. С. Э. Феррейро, У. Новонейра, М. Мария, К. Касареснинг ватанпарварлик руҳидаги шеър ва романлари босилиб чиқди. С. М. де Сервантес, Г. Лорка ва бошқа ёзувчиларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги

Куэнканинг осма уйлари

Меъморлиги — қад. И. ҳудудида палеолит ва неолит даврларига оид маданият ёдгорликлари, римликлар ҳукмронлиги даврига мансуб театр бинолари, эҳром, кўприклар сақланган. Араблар маданият ёдгорликларидан ҳашаматли масжидлар, саройлар қолган (Кордовадаги масжид, ВИИИ аср, Гранададаги Алҳумро саройи, ХИИИ—ХИВ асрлар). Испан қироллиги вужудга келгач, Астурияда Сан-Мигел де Лино, Санта-Кристина де Лена ва бошқа черковлар курилди (ИХ аср). Жан.да қалъа шаклидаги деворлар бунёд этилди. Авила ш.нинг деворлари (ХИ аср), Толедодаги „Қуёш дарвозаси“ (ХИИ аср) шу давр меъморлигининг намуналаридан. Бу биноларда араб меъморий услубининг таъсири кўзга ташланади. ХИ асрнинг 2-ярмидан меъморлик, асосан, роман услубиян (Сантягоде-К.омпостела ш.даги собор), кейинроқ Уйғониш руҳида (Са-рагосадаги Ла Сео собори) ривожланди. ХИИИ асрдан шаҳарлар тараққий этиши муносабати билан готика услуби равнақ топди (ХВИ аср бошларигача). Бургос, Толедо, Леон шаҳарларида энг яхши готика соборлари қурилди. И. ўрта аср меъморлигида мавритан меъморлиги ва „му-деҳар услуби“ ўзига хосдир. „Мудеҳар“ услубида готика ва араб услубларининг энг яхши томонлари мужассамлантирилган. Бу ерда сирланган пишиқ ғиштдан қурилиш ва бадиий безак ашёси сифатида фойдаланиб, гиламсимон нақшлар яратилди. Ганчкори ўйма нақ-шлар кенг қўлланди. ХВИ аср 1-ярми И. меъморлиги италян Уйғониш даври меъморлиги таъсири остида бўлди (Гранадада Карл В саройи, 1526-йил бошланган, меъмор П. Мачука). Бу даврда Американи босиб олган испанлар юбориб турган асил металлар билан асилзодаларнинг саройини безатиш урф бўлди. Ҳашамдор „платереско услуби“ испан Уйғониш даврининг миллий меъморий услубига айланди. Черковлар ичини бадиий ҳунармандчилик буюмлари билан безашга зўр берилди. Бино атрофлари тилла суви югуртирилган жимжимадор панжаралар билан ўралди. Оддий турар жойларни эса одмигина қилиб қуриш давом этди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда барокко услуби ривожланди (меъмор Х. Б. де Чурригера ва бошқа). ХВИИИ асрнинг 2-ярмида франсуз ва италян санъати таъсирида классицизм тарқалди (меъ-морлардан В. Родригес, Х. де Вилянуэ-ва). ХИХ аср меъморлигида эклектика ва модерн услуби устун бўлди. ХХ асрда эса функсионализм кенг тарқадди (Мадриддаги университет шаҳарчаси, ипподром ва бошқа).

Тасвирий санъат

Лас Менинас томонидан ишланган Веласқуэз
Испания Миллий кутубхонасига кириш зинапоясида жойлашган Хосе Алковерронинг Исидоро де Севилла ҳайкали

Тасвирий санъатга оид қад. ёдгорликлар Испанияда анчагина сақланган. Булар Алтамира ва бошқа ғорларнинг деворларига чизилган ҳайвонлар тасвирлари (палеолит даврига оид), мамлакат шарқидаги ғорлардан топилган кулоллик буюмлари ва ов, уруш манзаралари тасвирлари (неолит даврига оид), шунингдек, келтиберларнинг ҳайкаллари, вестготларнинг заргарлик буюмлари ва бошқа 8— ИХ асрлардан испан тасвирий санъати шаклланди. Қўлёзмалар учун миниатюралар, нақшланган ёғоч ҳайкалчалар ва ш.к. яратилди. Роман ва готика услубларига хос расмларда халқ ижодининг таъсири намоён бўлди. ХВ аср ўрталарида рассомлик (П. Берругете, А. Фернандес) ва ҳайкалтарошлик (Х. де Силоэ, Д. Формент) ўрта аср қолипларидан чи-қиб, ҳаққоний тимсоллар билан бойиди. ХВИ аср охири — ХВИИ аср бошларида реалистик тамойиллар кучайди. Ф. Рибалта, Ф. Эррера, Д. эл-Греко каби рассомлар, А. Кано, П. де Мена, Х. Мартинес Монтанес каби ҳайкалтарошлар қирол саройидан олисда яшаб ижод қилдилар ва анъанани янада ривожлантирдилар. ХВИИ асрда Рибера, Ф. Сурбаран, Д. Веласкес каби буюк рассомларнинг ижоди туфайли испан миллий рассомлиги ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Ф. Гойя асарларида миллий реалистик санъат, Х. Мадрасо, Х. Алварес ижодида испан халқининг озодлик учун кураши ёрқин акс этди. ХИХ асрда ва ХХ аср бошларида реалистик тамойиллар авж ола бошлади. ХХ аср 1-ярмида фор-малистик оқимлар (кубизм, сюрреализм ва бошқа) тарқалди (ҳайкалтарош П. Горгало, рассом С. Дали ва бошқа). Испан халқининг 1936—39 йиллардаги озодлик кураши кўпгина рассом ва ҳайкалтарошларни фашизмга карши бирлаштирди. Бу курашда П. Пикассо ҳам иштирок этди. Уруш йилларида графика ва плакат тасвирий санъатда етакчи ўринни эгаллади. Замонавий испан санъатида манзара жанри кенг тарқалган. Б. Паленсия, Х. Вакеро, А. Делгадо каби рассомлар ва уларнинг издошлари она юрт табиатининг нафис ва реал манзараларини, унинг меҳнаткаш кишиларининг гўзал қиёфаларини яратдилар. Тасвирий санъатда демократик тамойиллар кучайиб бораётир.

Мусиқа

Мусиқа услублари кўп ва ранг-баранг Халқ мусиқасида асосий 5 та маҳаллий услуб ажратилади: баск, галисий, каталон, кастил ва андалусия Испан рақслари оҳангдорлиги, таъсирчанлиги, шаклининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Болеро, хота, фанданго, сегидиля, качуча каби халқ рақслари машҳур. Чолғу асбоблари: гитара, скрипка каби торли, тамбурин, тун-тун ва пандерета, кастенета каби урма созлар, флювиол флейтаси ва бошқа ВИ—ВИИ асрларда диний мадҳия (гимн) жанри ривож топди. ВИИИ асрдан бошлаб Испанияда араб мусиқаси анъаналарига асосланган янги услуб тараққий этди (Зирёб мак-таби, ИХ аср). ХИИ асрда романс жанри юзага келди. ХИВ асрда трубадур (сайёр шоир, қўшиқчи)лар мусиқаси равнақ топди — кантига, албада, пастурал, ретроэн-са жанрлари маромига етказилди. Мусиқали театрнинг дунёвий шакллари вужудга келди. ХВ—ХВИ асрларда миллий санъат равнақ топди. Б. Рамос де Паре-ха, Ф. Салинас ва бошқа мусиқа назарияси ва эстетикасига оид асарлар яратдилар. ХВИИ асрда Испанияга хос опера жанри — сарсуэла, ХВИИИ асрда лирик мусиқали комедия — тонадиля жанри шаклланиб, миллий илғор ғоялар тарғиб қилинди. ХИХ аср 1-ярмида Мадрид ва Барселонада консерватория, опера театрлари очилди. ХИХ аср охиридан Ф. Педрел ва унинг издошлари И. Албенис, Э. Гранадос, М. де Фаля янги миллий мусиқа мактабига асос солди. Уларнинг ижоди испан му-сиқасининг чўққиси, ХХ аср Ғарбий Европа классик мусиқасининг намунасига айланди. ХХ асрда ижрочилик санъати юксак поғонага кўтарилди. Миллий озодлик уруши йилларида С. Бакари-се, Э. К. Чапи, К. Паласионинг оммавий инқилобий ватанпарварлик қўшиқлари кенг тарқалди. Франко режими ўрнатилгач, кўп мусиқачилар чет элларга кетишга мажбур бўлди. Замонавий композиторлар — О. Эспла Триай, Э. ва К. Алфтерлар, Г. Питалуга, П. Соросабал ва бошқа.

Театри

Театри қадим замонлардан И. халқи турмушининг, урф-одати ва карнавалларининг таркибий қисми бўлган. Ўрта асрларда у бошқа мамлакатлардаги сингари диний ва халқ театри йўналишида ривожланди. ХИВ—ХВ асрларда биринчи сарой театрлари юзага келди. ХВИ асрда профессионал ва ярим профессионал труппалар ташкил топди. Драматург ва актёр Лопе де Руэда бу ишга бошчилик қилди. ХВИ аср 2-ярмидан Мадрид, Севиля, Валенсия, Барселона, Гранада ва бошқа йирик шаҳарларда доимий халқ театрлари — корралилар очилди. Уларда С. М. Сервантес, Лопе де Вега, Тирсо де Молина ва бошқа драматургларнингасарлари саҳналаштирилди. ХВИИ асрда А. де Сиснерос, Н. де лос Риос, А. де Вилегас ва бошқа раҳбарлигидаги труппалар шухрат қозонди. ХВИИИ асрда франсуз классицизми, эстетикасини мерос қилиб олган сарой театрларида мусиқали спектакллар машҳур бўлди. 1708-йил „Кинос дел Перал“ номли опера театри ташкил бўлди. Сарсуэла, сай-нет, тонадиля каби кичик жанрларда классик давр анъаналари сақланиб қолди. ХИХ асрда романтик драматургия ва реалистик комедия ривожланди. 1849-йил Мадридда „Эспанол“ театри очилди, 1847-йил Барселонада „Лисео“ опера театри иш бошлади. ХХ аср бошларида тан-К.ИДИЙ реализм қарор топди. 1931-йилдан сўнг театрда илғор ислоҳотлар ўтказилди. Г. Лорка ва А. Касони И. театрини демократлаштиришга ҳаракат қилди.

Ҳокимият Франко қўлига ўтгач, илғор ислоҳртлар бекор қилинди, саҳнада кўнгилочар спектакллар қўйилди. 50-йиллардан йирик шаҳарларда яна классик асарлар саҳналаштирила бошлади. И. театрларининг кейинги йиллардаги репертуаридан Б. Брехт, Ж. Б. Пристли, А. Миллер, Г. Лорка ва бошқа драматургларнинг ўткир ижтимоийтанқидий пе-салари ўрин олди. Мадридда 20 дан ортиқ театр бор. Актёрлар Мадрид ва Барселона консерваторияларининг саҳна мақорати бўлимларида ҳамда Мад-риддаги драма санъати мактабида тайёрланади.[3]

Киноси

Биринчи кинофилм 1896-йил намойиш этилган. Кейинчалик „Қаҳвахонадаги жанжал“ (1898), „Доротея“ (1898), „Текин пиво“ (1906) каби фил-млар ишланди. 1905-йил Испанияда А. Куэсто суратга олган биринчи бадиий филм юзага келди. 1906-йилда Барселонада биринчи кинофирма — „Испано филмс“ га асос солинди. Биринчи овозли филм („Тупроқдаги сув“) 1934-йил яратилди. Испаниядаги миллий инқилобий урушни акс эттирувчи бадиий ва ҳужжатли фил-млар орасида „Ғалласиз ер“ киноси ижтимоий масалага бағишланган. Испанияда Франко режими даврида кўнгил очар филмлар ишлаб чиқарила бошлади. 50-йилларда „Хуш келибсиз, жаноб Маршал!“ (1953), „Велосипедчининг ўли-ми“ (1955), „Шоҳ кўча“ (1956), „Жаллод“ (1963), „Ов“ (1965), „Қарғаларни бок“ (1975), „Январда етти кун“ (1979), „Миллий бойлик“ (1981) каби ижти-моийтанқидий рухдаги филмлар яратилди. Л. Бюнюэлнинг „Виридиана“ (1961) кинофилми бутун дунёга танилди. Х. Л. Лопес Васкес, Ф. Рей, А. Феррандис, А. Молина, А. Ланда, Х. Мистрал, Ф. Рабал ва бошқа И. киносининг машҳур актёрлари, М. Пикасо, Л. Бюнюэл, Х. Камино, М. Арагон кабилар етакчи режиссорларидир. Испанияда Миллий кинематография институти ва Миллий филмотека бор. Сан-Себастян, Вал-ядолид ва Барселонада Халқаро кинофестивал ўтказиб турилади. Йилига 100 дан ортиқ филм ишлаб чикарилади.[4]

Ўзбекистон — Испания муносабатлари

Испания (тўлиқ расмий номи: Испания Қироллиги (Реино де Эспаñа). Жануби-ғарбий Европада жойлашган давлат. Пойтахти — Мадрид шаҳри. БМТ аъзоси.

Таркиби

Испания 17 автоном жамоат ва 2 автоном шаҳарга маъмурий бўлинган. Жамоатлар ўз навбатида провинсияларга бўлинган, провинсиялар 50 та. Провинсиялар қатор мунисипалитетлардан иборат.

Спорт

Испания футбол бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. Испания миллий терма жамоаси 2010-йилги Африка жаҳон чемпионати, 2012-йилги ЭВРо кубоклари соҳиби. Дунё аҳли тан олган йирик футбол жамоалари мавжуд. Реал Мадрид, Барселона, Валенсия каби дунёга машҳур жамоалари бор.

Манбалар