Spermatofor
Сперматофор (сперма ва юнонча Пҳорос — олиб юрувчи) — сперматозоидлар билан тўлган капсула; сперматозоидларни сақлайди ва қуриб қолишдан ҳимоя қилади. С. айрим моллюскалар, зулуклар, погонофоралар, сувда ва қуруқлиқда яшовчилар, кўпчилик бўғимоёклилар учун хос. Қисқичбақасимонлар, ўргимчаксимонлар ва ҳашаротлар С. ни оёклари ёки пайпаслагичлари ёрдамида жинсий йўлига киритади. Айрим осминогларда С. билан тўлган пайпаслагич — гектокотил эркаги танасидан ажралиб сузиб юради; урғочисини топса, унинг мантия бўшлиғига кириб олади. Тритон ва саламандралар С.ни бирор нарсага ёпиштириб қўяди; урғочиси уни клоакаси билан олади. Айрим хашаротларнинг эркаги С.ни урғочиси қорин қисмига ёпиштириб қўяди. С. ёрдамида уруғланиш сувда уруғланиш билан қуруқликдаги куйикиш ўртасида оралиқ ҳолатни эгаллайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |