Spermatogenez
Сперматогенез (сперма ва ... генез) — ҳайвонларда ва кўпчилик ўсимликларда дастлабки диплоид жинсий ҳужайраларни ихтисослашган эркаклик ҳужайралари — сперматозоидлар ёки спермийларга айланиши. Ривожланаётган жинсий қужайралар ўзаро синситиал боғланган. С. кўпайиш, ўсиш, етилиш ва сперматозоидлар шаклланиши даврларидан иборат. Кўпайиш даврида диплоид ҳужайралар — сперматогониялар бир неча марта митоз бўлинади ва охирги интерфазада ДНК репликацияланади. 2даврда улар ўсиб, 1тартиб сперматоцитларга айланади. 3даврда 2 марта бўлиниб етилиш, яъни меёз содир бўлади.Файл:Аcрофрамосоме-Депендент-КИФC1-Фаcилитатес-Аcросоме-Форматион-дуринг-Сперматогенесис-ин-тҳе-Cаридеан-поне.0076065.с001.огв
1бўлинишда ҳар бир сперматоцитдан 2 тадан 2тартиб сперматоцитлар; 2бўлинишда 4 та бир хил катталикдаги сперматидлар ҳосил бўлади; хромосомалар сони 2 баравар камаяди. Сперматидлар С.нинг 4даврига ўтиб, сперматозоидларга айланади. Бу даврда уларнинг акросомаси, хивчини ва қўшимча ядроси ҳосил бўлади; ситоплазманинг кўп қисми рибосомалар, Голжи комплекси ва эндоплазматик тўр билан бирга чиқиб кетади. Сперматидлар ичидаги бундай ўзгаришлар телокинетик ҳаракатланиш дейилади. С. 3 кундан (бўшлиқичлиларда) 20 кунгача (одамда) давом этади. С. кўпчилик ҳайвонларда уруғ йўлида, гермафродит ҳайвонларда эса гермафродит гонадада, ғовактанлиларда мезоглейда рўй беради. Ўсимликларда сперматозоидлар антеридияларда ҳосил бўлади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |