Специя, Ла Специя — Италиянинг шимолий қисмидаги шаҳар. Специя провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 91 минг киши (2001). Лигури денгизи соҳилидаги порт. Машинасозлик (хусусан, кемасозлик), нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Мамлакатда энг йирик иссиқлик электр стансияси қурилган. Денгиз ва археология музейлари бор. Шаҳар ХИИ асрдан маълум. ХИВ—ХВИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Туризм ривожланган. Ҳарбий денгиз базаси.