Spidometr
Спидометр (инг. "спеэд" — "тезлик" ва "метер" — "метр") — транспорт машиналарининг ҳаракат тезлигини (км/соатда) ко'рсатадиган асбоб. Магнит индуксияли ва механик хиллари бор. Магнит индуксияли С. машинанинг узатмалар қутисидаги иккиламчи вал билан бириккан ўзгармас магнит майдонининг С. мили бириктирилган диск ёки силиндрда индуксияланадиган уюрма токлар магнит майдони билан ўзаро таъсирлашувига асосланган. С. мили машинанинг ҳаракат тезлигига мос равишда бурилади. Механик С. марказдан қочма кучга асосан ишлайди (яна Тахометр). С. механик ёки электр усулда машина трансмиссияси ёки ғилдиракларидан ҳаракатга келтирилади. С.нинг бир узелига [1] транспортнинг ўтган йўлини кўрсатувчи ҳисоблаш механизми ўрнатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Узел – асосан денгизчиликда, навигация ва қисман авиацияда қўлланиладиган тезлик бирлиги. Бир узел тезлик бу бир соатда бир денгиз милимасофасини босиб ўтилишига тенг. 1узел = 1852 метр/соат.