Спилитлар (юн. спилос — доғ, ҳол) — кучли ўзгаришга учраган базалт тоғ жинслари, сув ости вулканларидан лаванинг қуйилиши натижасида ҳосил бўлган. Бу жинсларда дала шпати иккиламчи албитдан иборат. С. микролит, баъзан диабаз структурали; албитлашган плагиоклазнинг ингичка ва узун микролитларидан ғосил бўлиб, уларнинг ораликлари хлорит ва руда минерали билан тўлган. С. спилитли туфлар, шарли лавалар ва уларга яқин бўлган жинслар билан биргаликда денгиз тагида ҳосил бўлган чўкинди жинслар орасида учрайди. С. Ер пўстидаги чукур ёриклар зонаси билан алокадор. С. бурмали минтақалар ривожланишининг илк босқичларида сув ости шароитида юзага келган вулкан ик катламларда кенг тарқалган (Кавказ, Урал, Олтой, Қозоғистон ва бошқалар). Ўзбекистоннинг ЗирабулоқЗиёвуддин, Томди, Нурота, Ҳисор тоғларида бор.