Spirogira
Спирогира (Спирогйра) — конъюгатлар синфига мансуб сувўтлар туркуми. Чучук сувларда кенг тарқалган. Иплари шохланмаган, 4—200 мкм кенгликда, бир қатор ҳужайралардан иборат. Ҳужайраларида биттадан бир нечтагача спирал ўралган хромотофоралари бўлади. Вегетатив ва жинсий кўпаяди. Вегетатив купай и ши ноқулай шароитда бир қанча ҳужайраларга ажралиши ёки ипларнинг тасодифий узилиши орқали содир бўлади. Жинсий конъюгация орқали кўпайиши 2 та спирогира ипларининг параллел жойлашиб, конъюгациялангандан сўнг ҳосил бўлган зиготадан янги С. ўсиб чиқишидан иборат. 340 га яқин тури маълум. Оқмайдиган ва тинч оқадиган сувларда кўп учрайди; кўпинча сув юзасида ёки сув тубидаги балчикда "бақатўн" деб аталадиган тўшалма ҳосил қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |