Гидденит

Сподумен (юн. сподументос — кулга айланган, сподос — кул) — занжирли силикатларнинг кичик синфига, пироксенлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби ЛиАл[Си2О6]. Моноклин сингонияли; 1 — 10 см, баъзан 1 м ва ундан ортиқ узунликдаги призматик кристаллар ҳосил қилади. Кулранг, сарғиш, яшил, пушти, баъзан рангеиз бўлади. Шишасимон ялтирайди. Тиниқ пушти ва бинафша рангпушти тусдагилари к у н с и т, зумрад рангяшили гидденит деб аталади. Қаттиқлиги 6,5—7; зичлиги 3,1—3,2 г/см³. С. бошқа пироксенлардан нур синдириш кўрсаткичининг кичиклиги билан фарқланади. Гранитли пегматитларда кварс, микроклин, албит, берилл, лепидолит, танталит, баъзан поллуцитлар билан бирга учрайди. Тез ўзгарувчан бўлиб, эвкрипит агрегатларига (ЛиАлСиО4) ёки албит билан серицитга айланади. Нураш пўстида гилли минераллар ҳосил қилади. С. литий рудаларининг асосий минералларидир; кунсит билан гидденит қимматбаҳо тошлар ҳисобланади. Хорижда Мадагаскар о., АҚСҲ, Бразилия, Мянма ва Афғонистонда маълум. Ўзбекистонда Чатқол, Кетмончи, Лолабулоқ, Олтинтоғ, Султон Увайс тоғлари, Кирқбулоқ пегматитларида ўрганилган. С. хорижда электр керамикаси ишлаб чиқариш.да фойдаланилади. Тиниқ, чиройли рангли турлари безак тошлар ва ҳатто қимматбаҳо тошлар сифатида ҳам ишлатилади.