Spondilyoz
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Спондилёз (юнонча: спондйлос — умуртқа) — умуртқа поғонасининг сурункали касаллиги. Умуртқаларнинг суяк тўқималари юзасида ўсимталар ўсиб кетиши туфайли умуртқалар шаклининг ўзгариши. Моддалар алмашинувининг бузилиши организмда оҳак тузларининг кўп йиғилишига сабаб бўлади. Кўпинча, кексаларда умуртқа поғонасига кўп йил давомида оғирлик тушиб бориши ва ёш улғайиши билан моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида рўй беради. Эркакларда аёлларга нисбатан кўп учрайди. Ёшларда С.нинг вужудга келишига умуртқа поғонасининг қийшайиши сабаб бўлади, чунки бунда оғирлик умуртқа поғонасига бир хилда тушмайди. Баъзан С. ич терлама ёки ревматизм касаллиги оқибатида ҳам вужудга келиши мумкин.
Сда умуртқа поғонаси оғриб, айниқса, унинг бўйин ва бел қисмида ҳаракатланиш бузилади. Оғриқ, асосан, уйқудан турганда рўй беради, бундай ҳолларда ҳаракат қилиш анча қийин бўлади, бел оғрийди, баъзида қирсиллайди. Бемор керишгандан сўнг ҳаракат қилиш осонлашади, оғриқ йўқолади. Оғриқ кўпинча ҳуруж билан кечиб, обҳаво ўзгарганда кўпаяди, бунда бўйин, кўкрак ва бел умуртқаларининг сурункали радикулита пайдо бўлиши мумкин.
С.нинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, дам олиш ва меҳнат режимига риоя қилиш, физкултура ва спорт билан мунтазам шуғулланиш керак.
С.ни даволашда массаж, даво гимнастикаси, рационал овқатланиш ва ҳар хил физиотерапевтах муолажалар буюрилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |