Спот (инг. спот — нақд, ҳақи дарҳол тўланадиган) — нақд товар ёки валюта олдисотдиси тўғрисида биржа ёки биржадан ташқари келишув тури. С шартларида сотилган товар ҳақи дарҳол тўланади, товарнинг ўзи эса ҳаридорга эртасига етказиб берилади. Орадаги бир кун мобайнида келишув ҳужжатларини расмийлаштириш, банк операцияларини ўтказиш ишлари бажарилади.