Ссинтилляторлар - ионловчи нурланиш ёки элементар зарралар таъсирида ёруғлик чақнаши — ссинтиллясия содир қиладиган люминофорлар. Ионловчи нурланиш ёки зарраларнинг ёруғлик энергиясига айланаётган энергия миқдори (конверсион эффективлик) ва ёруғсизланиш давомийлиги С.нинг муҳим ҳарактеристикалари ҳисобланади. Кристаллофосфорлар (мас, ЗнС, Нал), органик кристаллар (мас, антрацен, стилбен), пластмасса эритмалари, инерт газлар С. вазифасини бажариши мумкин. С. ссинтиллясион ҳисоблагичлараа қўлланади.