Стабилитрон (лотинча: „стабилис“ — турғун, доимий ва элек[трон]) — электр занжирининг маълум қисмидаги кучланишни бирдай тутиб туриш (барқарорлаш) учун ишлатиладиган икки электродли газ разрядли ёки ярим ўтказгичли асбоб (диод). Иши ундан ўтадиган токнинг ўзгаришига қараб кучланишнинг қисман ўзгаришига асосланган. Яримўтказгичли, тож разрядли ва тутовчи разрядли хиллари бор. Яримўтказгичли стабилитрон учун барқарорловчи кучланиш 3-180 В, тож разрядли стабилитрон учун 300 В-30 кВ, тутовчи разрядли стабилитрон учун 70-160 В. стабилитронлар электрон асбобларда қўлланади.