Stadion
Стадион (юнонча: стадион — мусобақалар ўтказиладиган жой) — асосий спорт майдони томошабинлар учун трибуналар, югуриш, сакраш йўлкалари, гимнастика ва спорт ўйинларига мўлжалланган майдончалар, ёрдамчи бино ва хоналарни уз ичига олган спорт иншооти. Ҳозирги замонавий Стадионларнинг кичик ўлчамдаги нусхаси Юнонистоннинг Олимпия, Афина, Делфа ва бошқа жойларида бунёд этилган бўлиб, улар Олимпиада ўйинлари ҳамда бошқа мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган. Бу Стадионлар тўғри тўртбурчак ёки тақасимон аренали бўлиб, ёнида томошабинлар учун жой қилинган. Олимпиада ўйинларининг тикланиши (1896) кўпгина мамлакатларда йирик Стадионлар қуриш учун туртки бўлди (1-Олимпиадани ўтказиш мақсадида антик Афина Си таъмирланди). Қадимги Стадионлардан фарқли равишда, ҳозирги Стадионлар мусобақалар жойигина бўлиб қолмай, уларда соғломлаштириш ва ҳар хил спорт турлари бўйича ўқувтренировка машғулотлари ҳам ўтказилади. 1950—60 йиллардан усти ёпиқ Стадионлар қуриш кенг авж олди. Мустақилликка эришилгандан сўнг Ўзбекистонда замонавий спорт иншоотлари, жумладан, Стадионлар қурилишига эътибор кучайди. Ҳозир мамлакатда 350 га яқин Стадион бор (2004).
Стадион (юн. στάδιον — ўлчов бирлиги) спорт ўйин ва мусобақалари, консертлар ва бошқа воқеалар ўтказиладиган жой бўлиб, томошабинлар ерлашадиган тузилма билан қисман ёки тўлиқ ўралган бўлади.[1]
Стадион атамаси қадимги юнончадан келиб, тахминан 180 метрлик узунлик бирлигини англатади.
Манбалар
- ↑ Нуссли Гроуп "Стадиум Cонструcтион Прожеcц" (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-05 санасида архивланган)
| Викиомборда „Стадионлар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |