Stalagmitlar
Сталагмитлар (юн. сталагма — томчи) — ғорлар ва бошқа ер ости карст бўшлиқлари тубидаги устунсимон, конуссимон ва бошқа шаклли оқиқтомчи (асосан, оҳактошли) ҳосилалар. Минераллашган (асосан, калсий карбонат) томчиларнинг чўкмага томиб, ундан тўйинган карбонат газининг чиқиб кетишидан ҳосил бўлади. С. Ўлчамлари карст бўшлиғи ҳажмига боғлиқ равишда турлича бўлади (диаметри 5 м, баландлиги бир неча см дан 30 м гача етади) ва у доимий равишда ўсиб боради. Ўрта Осиёдаги йирик ғорларда (Қарлуқ, Амир Темур, Чилустун, Ҳазрат Довуд ва бошқалар) кенг тарқалган (яна қаранг Ғорлар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |