Iosif Stalin
Иосиф Виссарионович Сталин (гуржича: იოსებ ბესარიონის ძე ჯუღაშვილი, Иосеб Бесарионис дзе Жуғашвили, русча: Иосиф Виссарионович Сталин; 18-декабр, 1878[1] — 5-март, 1953) ССРИ Бош вазири, Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Бош котиби бўлган.
| Иосиф Виссарионович Сталин | |
|---|---|
| იოსებ ბესარიონის ძე სტალინი Иосиф Виссарионович Сталин | |
|
| |
| Таваллуди |
18-декабр 1878-йил |
| Вафоти |
5-март 1953-йил (74 ёшда) Москва яқинида, РСФСР |
Миллати грузин бўлган Сталиннинг ҳақиқий исм-шарифи Иосеб Жуғашвили бўлиб, уни қисқача лафтипашмак деб чақиришар эди. Октабр инқилобига қадар Жуғашвили кўп тахаллус ва партия лақабларидан фойдаланган. Асосан Бесошвили, Нижерадзе, Чижиков, Иванович; энг машҳури — Коба. „Сталин“ тахаллусининг келиб чиқиши баҳсли: баъзилар уни русча „стал“ („стал“ — пўлат), сўзидан илҳомланган
Сиёсан нўноқ Сталин ҳукумат тепасига ҳамкорлари Григорий Зиновёв ва Лев Каменев ҳамда котиблари Лев Мехлис, Иван Товстуха ва Борис Бажанов ёрдамида келди[2].
СТАЛИН (Жугашвили) Иосиф Виссарионович (лақаби — Коба, Cоcо ва бошқалар) (1878, Грузиянинг Гори шаҳри — 1953-йил, 3-май, Москва) — СССР раҳбари. Этикдўз оиласида туғилган. Гори диний билим юртини тугатгач (1894), Тифлис диний семинариясида ўқиган (инқилобий фаолияти учун 1899-йил ҳайдалган). 1898-йил РСДРП таркибидаги Грузия „Месамедаси“ социал-демократик ташкилотига кирган. 1902—1913-йилларда 6 марта қамалди, сургун қилинди, 4 марта қамоқ ва сургундан қочди. 1903-йилдан болшевикларга қўшилди. 1907-йилда РСДРП Боку комитетининг раҳбарларидан бири. В. И. Ленин тарафдори, унинг ташаббуси билан 1912-йилда РСДРП МК ва МК Рус бюросига кооптация қилинган (сиртдан киритилган). 1917-йил „Правда“ газетаси таҳрир ҳайъати, РСДРП (б) МК Сиёсий бюроси, Ҳарбий-инқилобий марказ аъзоси. 1917-1922-йилларда миллатлар иши бўйича халқ комиссари, айни вақтда 1919—1922-йилларда давлат назорати халқ комиссари, 1918-йилдан Россия Ҳарбий инқилобий кенгаши аъзоси. 1922-1953-йиллар партия МК Бош котиби.
20-йилларда партия ва давлатда етакчи бўлиш учун кураш давомида, партия аппарати ва сиёсий фитналардан фойдаланиб, партияга бош бўлиб олди ва мамлакатда мустабид режимни ўрнатди. Мамлакатни жадал индустрлаштириш ва мажбурий коллективлаштириш сиёсатини ўтказди. 20-йилларнинг охири — 30-йилларда ҳақиқий ва гумон қилинган рақибларини йўқ қилди. Оммавий террор ташаббускори бўлди. 30 йилларнинг охиридан фашистлар Германияси билан яқинлашиш сиёсатини тутди (қаранг Совет-Герман битимлари (1939)), бу ҳол Иккинчи жаҳон урушида халқ фожиасига олиб келди. 1941-йилдан СССР ХКС (Министрлар Совети) раиси. Уруш йилларида С. Давлат Мудофаа комитети раиси, Мудофаа халқ, комиссари, Олий Бош Қўмондон. 1946—1947-йилларда СССР Қуролли Кучлари вазири. Совет Иттифоқи Маршали (1943), генералиссимус (1945). Уруш йилларида С. АҚШ Президенти Ф.Д. Рузвелт ва Буюк Британия Бош вазири У. Черчилл билан бирга гитлерчиларга қарши ҳарбий иттифоқ (коалиция) тузди. Уруш тугагандан сўнг у „жаҳон социалистик тизими“ни яратишнинг ғоявий раҳномаси ва амалиётчиси бўлиб қолди, бу ҳол „совуқ уруш“ ҳамда СССР билан АҚШ ўртасидаги ҳарбий-сиёсий қарамақаршиликни келтириб чиқарган ва қуролланиш пойгасини кучайтирган.
„Марксизм ва миллий масала“ (1912), „Октабр революцияси ва рус коммунистларининг тактикаси“ (1924), „Ленинизм асослари тўғрисида“ (1924), „Буюк бурилиш йили“ (1929). „Диалектик ва тарихий материализм тўғрисида“ (1938), „Марксизм ва тилшунослик масалалари“ (1950) ва бошқа асарларида ўз сиёсатини назарий асослашга уринган. С. тириклик чоғида, худди Ленин сингари унинг қарашлари мутлақлаштирилди, фаолияти ва шахсий ҳаёти илоҳийлаштирилди. КПССнинг 20съезди (1956)да Н. С. Хрушчёв Сталин шахсига сиғинишни ва унинг фаолиятини кескин қоралади. Кейинчалик мамлакатнинг коммунистик раҳбарлари Сталинни сиёсий реабилитация қилишга бир неча бор уриндилар.
Сталин ўз сиёсий фаолиятида Туркистон ва Ўзбекистонда социализм асосларини зўравонлик билан жорий этиш йўлларини қўллаган. Бухоро боскинитл амалга ошириш учун ҳарбий ишлар халқ комиссари Л. Д. Троцкийга „Фрунзе рецептига кўра зўрлик билан ҳаракат қилинг“, деб тайинлаган (1920-йил август). Туркистон АССР раҳбарларини „босмачилик“ка қарши муросасиз кураш олиб бормаганликда айблаган. Кейинчалик А. Икромов, Ф. Хўжаев, С. Сегизбоев, бошқа давлат ва жамоат арбоблари С.нинг кўрсатмаси билан қатағон қилинган. Жасади дастлаб Москва Қизил майдонидаги мақбарага (В.И. Ленин ёнига) қўйилган. КПСС 22-съезди қарори билан эса мақбара орқасига дафн этилган (1961-йил ноябр).
Адабиётлар Комрон
- Режим личной власти Сталина. К истории формирования, М., 1989; История и сталинизм, М., 1991; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.
Манбалар
- ↑ Бу сана Горидаги Иосиф Жуғашвили таълим олган Успенский черкови қайдларидан олинган. 1921-йилгача Сталин туғилган кунини 18-декабр, 1878, деб ўз қўли билан ёзиб кўрсатган. Бироқ 1922-йили ҳукумат тепасига келиб, Сталин туғилган санасини 21-декабр, 1879, қилиб ўзгартирган. „Проминент фигурес“. Стате анд Поwер ин Руссиа. Қаралди: 19-июл 2008-йил.
- ↑ Борис Бажанов. Воспоминания бившего секретаря Сталина
Ҳаволалар
| Викиомборда „Иосиф Сталин“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 18-dekabrda tugʻilganlar
- 1878-yilda tugʻilganlar
- 1953-yilda vafot etganlar
- 5-martda vafot etganlar
- Davlat yetakchilari haqidagi chala maqolalar
- Prezidentlar
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Sovet Ittifoqi marshallari
- Rossiya Bosh vazirlari
- Yil kishisi
- Marksistlar
- Tojikiston SSR Oliy Sovetining 1-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 2-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 3-chaqiriq deputatlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar