Standart
Стандарт (инг. стандард — меъёр, намуна, ўлчам) — кенг маънода — бошқа обектларни таққослаш учун дастлабки обект деб қабул қилинган намуна, эталон, модел; стандартланадиган обектга қўйиладиган ва ваколатли органлар томонидан тасдиқланган меъёрлар, қоидалар, талабларни белгиловчи меъёрий-техник ҳужжат. С. инсон фаолиятининг барча соҳалари: фан, техника, саноат, қишлоқ хўжалиги., ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт ва бошқа га тааллуқли. Қўлланиш соҳасига қараб, давлат стандарти (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди), тармоқ стандартлари (тармоқлар вазирликлари тасдиқлайди), корхона ва бирлашмалар стандартлари (корхоналар ва бирлашмалар бошқаруви тасдиқлайди) каби турларга бўлинади. Халқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича республика, вилоятлар ва бошқа га қарашли корхона, ташкилот ва муассасалар учун С.ларни қўллаш мажбурий. Вазифасига қараб, С. қуйидаги турларга бўлинади: умумтехник ва ташкилийметодик қоида ҳамда меъёрлар; маҳсулотга қўйиладиган умумий талаблар, кўрсаткичлар, сифат меъёрлари, эксплуатацион хоссаси ва техник тафсилоти, тармоклараро ишлатиладиган бир жинсли маҳсулотлар гурухини назорат қилиш усули; физик катталик бирликлари ва бошқа Буларни қўллаш натижасида маҳсулотларнинг сифати ошади, деталларни бирхиллаштириш ва ўзаро алмашувчанлик даражасини оширишга имкон туғилади, и. ч. жараёнларини автоматлаштириш осонлашади, маҳсулотлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш самарадорлиги ошади, маҳсулот қайси корхонада ишлаб чиқарилганлигидан қатъий назар исталган жойда ишлатаверилади ва бошқа Ўзбекистонда С.лар Ўзбекистон Республикаси "Узстандарт" агентлиги (Республика метрология хизматлари кўрсатиш агентлиги) томонидан белгиланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |