Стандартлаш — стандартлар белгилаш ҳамда уларни фан ва техника, халқ хўжалиги тармоқларида қўллаш жараёни. С. фан, техника ва амалий тажрибаларнинг умумлаштирилган ютуқларига таянади. С.нинг вазифаси: катталиклар бирликларини, термиштар ва белгиларни қабул қилиш; маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш. жараёнларига техник талаблар қўйиш; хавфсизликни таъминлайдиган ва моддий бойликларни асрайдиган шартларни белгилаш. С. халқ хўжалигини бошқаришда муҳим рол ўйнайди. С. тизими хўжалик тармоқларини, корхоналардаги и. ч. жараёнларини, меъёрийтехник ҳужжатларнинг жорий этилиши ва уларга амал қилинишини, савдо корхоналаридаги ўлчов воситаларини назорат қилиш ва бошқа ишларни ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасида С. масалалари билан "Узстандарт" агентлиги шуғулланади (яна қаранг Стандарт).