Stanislav Monyushko
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Станислав Монюшко (Мониусзко) (1819-йил, 5-май, Минск яқинидаги Убел қишлоғи — 1872-йил, 6-апрел, Варшава) — поляк композитори, дирижёр, органчи, педагог, миллий композиторлик мактаби асосчиларидан. Вилнюс (1840— 58), Варшава (1858-йилдан) опера театрларида дирижёр, Варшава консерваториясида профессор (1864-йилдан). Биринчи миллий опера ("Галка", 1848), мумтоз камер вокал асарлари (400 дан ортиқ қўшиқ, романс ва бошқалар), бир нечта водевил ва оперетта, 6 месса, реквием, кантаталар, симфоник асарлар муаллифи. Мусиқа услуби ифодавий воситаларнинг халқчиллиги, мавзуларнинг куйчанлиги, лирик кайфиятга бойлиги, фолклор оҳангларидан кенг фойдаланганлиги, саҳна асарлари эса мусиқий образларнинг ёрқинлиги, драматургик маҳорати билан ажралиб туради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |