Станислав Митрофанович Стадник (1940-йил 21-май, Тошкент, СССР — 1998-йил 14-декабр, Тошкент, Ўзбекистонда вафот этган) — совет футболчиси, ҳужумчи. Спорт устаси.

Станислав Стадник
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Станислав Митрофанович Стадник
Таваллуд санаси 1940-йил 21-май
Таваллуд жойи Тошкент, СССР
Вафот санаси 1998-йил 14-декабр (58 ёш)
Вафот жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 186-йил
Амплуаси ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1960-1961 Sovet Ittifoqi Пахтакор (41 (6))
1962-1963 Sovet Ittifoqi Динамо (Москва) (18 (2))
1963-1965 Sovet Ittifoqi Пахтакор (21 (7))
1965-1970 Sovet Ittifoqi Ташавтомаш (? (?))
1971 Sovet Ittifoqi Меҳнат (Жиззах) (? (?))
1972 Sovet Ittifoqi Янгиариқ (? (?))
- Sovet Ittifoqi Политотдел (Эски Дўстлик) (? (?))
- Sovet Ittifoqi Пятилетка (? (?))
Бошқарган клублари
1972
-
Sovet Ittifoqi Янгиариқ
Oʻzbekiston Трактор (мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Станислав Стадник спортдаги фаолиятини 1960-йили СССР чемпионатидаги ,,Кайрат” жамоасида бошлаган. Бироқ футболчи ушбу клуб иштирокида бирорта ҳам ўйин ўтказмагани сабаб май ойида ,,Пахтакор” клубига ўтган. Ушбу жамоа сафида 2 мавсумни яхши ўтказган Станислав Москванинг ,,Динамо” клубига таклиф қилинган. 1962-йил 2-майда футболчи Беларусга қарши бўлиб ўтган ўйинда дебют қилган.

Ушбу учрашувда Стадник асосий таркибда майдонга тушган ва 81-дақиқада жамоасининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлиб, ,,Динамо”га 2:0[1] ҳисобида ғалаба келтирган.

Станислав Стадник 1962-1963-йилларда умумий ҳисобда москваликлар сафида 18 та ўйин ўтказган ва ушбу ўйинларда 2 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган.

1963-йилда Стадник яна ,,Пахтакор” клубига қайтган, бироқ уч мавсумдан сўнг бош мураббий  Михаил Якушин билан юзага келган келишмовчиликлар сабабли клубни тарк этишга мажбур бўлган.


Станислав Стадник фаолиятини Ўзбекистоннинг қуйи дивизионидаги турли клубларида якунлаган. Орадан бироз вақт ўтгач футболчи ўзининг мураббийлик фаолиятини бошлаган.

Спорт устаси Станислав Митрофанович 1998-йил 14-декабрда Тошкентда вафот этган ва шаҳардаги Боткин қабристонига дафн этилган[2].

Ютуқлари

Андоза:Cоунтрй дата СССР ,,Динамо” сафида
  • 1963-йил СССР чемпиони

Манбалар

  1. ↑ „Динамо (Москва) - Беларусь (Минск) 2:0“ (ру). ФC-Дйнамо. 2014-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-март.
  2. ↑ „Место захоронения“. 2022-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июн.

Ҳаволалар