КРАМЕР (Креймер) (лот. Крамер) Стенли (1913.29.9, Ню-Ёрк) — америка кинорежиссёри, продюсер. Америка киноси прогрессив йўналиши вакили. Сиёсий очиқ ва долзарб ижтимоий мавзудаги ўткир сюжетли филмлари билан шуҳрат қозонди. Энг яхши филмлари: "Эгилмаган бошлар", "Сўнгги соҳилда", "Нюрнберг процесси", "Бу телба, телба, телба, дунё", "Аҳмоқлар қайиғи", "Югуриб кетаётган қоқилади" ва бошқа К. ишлари профессионализм жиҳатидан дадиллиги ва анъанавий драматургия ҳамда жанр схемаларига содиқ қолиши билан ажралиб туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил