Stannin
Станнин (лот. станнум — қалай), қалай колчедани — сулфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cу2ФеСнС4, унда: Си—29,5%, Фе 13%, Сн 27,5%, С29,9% ҳамда Зн, Сб, Cд, Пб ва Аг аралашмалари мавжуд. Пегматитлар, кварсдала шпатлари томирлари ва грейзенлар билан боғлиқ юқори трали С. куб симметрияли бўлса, кассетерицулфид конларида кенг тарқалган паст трали С. тетрагонал симметрияга эга, унинг кристалл структураси халкопиритникига ўхшаш. Ўзига хос яшил товланувчан, кулранг. Қаттиклиги 3— 4,5; зичлиги 4,3 — 4,5 г/см³. Мўрт, электрни яхши ўтказади. Қалай рудаларининг зарарли аралашмаси. С. гидротермал конларда ҳосил бўлади, волфрамқалай конларида кассетерит (СнО2), халкопирит, арсенопирит, волфрамит ва бошқа минераллар билан ассоциацияда учрайди. С.нинг йирик тўпламлари Россия Федерацияси (Далнегорский, Хета, Саха), Тожикистон, Канада, Буюк Британия, Боливияда маълум. Ўзбекистонда ЧатқолҚурама тоғлари — Навгарзон, Лашкарак, Саргардонда; Ўзбекистон ғарбида — Қизқўрғонда доломитларнинг метасоматик ўзгариши натижасида юзага келган тиллит, франкент, сфалерит ва пирит билан ассоциацияда учрайди. Консентрацияси юқорироқ бўлса қалай рудаси сифатида фойдаланиш мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |