Стасанор (қадимги юнонча: Στασάνωρ; милоддан аввалги 4-асрда яшаган) Кипрнинг Соли шаҳрида туғилган. Александр Македонский зобитлари орасида катта мавқега эга лашкарбошилардан бири бўлган.

Александрнинг хизматига кириши

Стасанор, тахминан милоддан аввалги 332-йилда Тир қамалидан кейин Александр Македонский хизматига кирган. Тарихий манбаларда унинг номи биринчи марта Бақтрияга юриш пайтида, исён кўтарган сатрап Арсамесни қўлга олиш учун Искандар томонидан жўнатилган қўшингга бошчилик қилганида тилга олинган. Бу ишни Стасанор Пҳратафернес билан биргаликда муваффақиятли амалга оширди ва 328 йилнинг кузида Зариаспада Искандарга қўшилди. Ўзи билан Арсамесн ва Парфия сатрапи Бессус томонидан тайинланган Барзанесни асирга олиб келди.

Сатраплик даври

Стасанор милоддан аввалги 321-йилдан Бақтрия ва Сўғдиёнанинг сатрапи бўлган.

Ушбу хизмат учун мукофот сифатида Стасанор Ария сатраплигини олди, аммо кўп ўтмай у Дрангианага алмаштирилди[1][2]. У Александрнинг бутун Ҳиндистондаги юриши давомида бирга бўлди. Стасанор Александрни Кирмон устонида туялар ва бошқа юк ҳайвонлари билан кутиб олганлардан бири бўлган[3]. Александр Форс томон юришини давом эттирганда, у ўз вилоятини бошқариш учун қайтиб кетади. Милоддан аввалги 323-йилда Искандар вафотидан кейин вилоятларнинг биринчи бўлинишида Стасанор ўзининг олдинги Дрангиана сатраплигини сақлаб қолди, аммо милоддан аввалги 321-йилда Трипарадисдаги кейинги бўлинишда унга Бақтрия ва Сўғдиёна тақдим қилинади.

Бақтрия ва Сўғдиёнада ҳукмронлиги даврида Стасанор урушларда иштирок этмаган. У Эуменес ва Антигонус ўртасидаги урушда Эуменесни қўллаган. Милоддан аввалги 316-йилда Стасанор маҳаллий аҳолининг исёнини бостирганлиги сабабли ўз сатраплигида ҳукмронлигини сақлаб қолган.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Диодорус оф Сиcилй. Боокс ХВИИИ анд ХИХ 1—65, Лондон, 1947. Қаралди: 12-август 2023-йил. 
  2. ↑ Курсий Руф. История Александра Македонского, 1993 — 464-бет. ИСБН 5-211-02061-8. 
  3. ↑ Арриан. Поход Александра, 1962. Қаралди: 12-август 2023-йил.