Davlat
Давлат — жамиятнинг олий сиёсий институти бўлиб, шу жамият яшаётган мамлакат фуқаролари манфаатини ҳимоя қилиш учун ўрнатилади. Давлатлар мамлакат чегараларини ҳимоя қилади, бошқа мамлакатлар билан алоқада бўлади, қонунчилик билан шуғулланади ва ҳоказо. Мамлакат миқёсида жамиятни уюштириш масалаларини ҳал қилиб, унинг ташқи муносабатларини белгилаш ваколатлари бўлган ҳукмрон тузилма ҳисобланади. Давлат жамиятни ўз қонун-қоидаларига кўра идора қилади, турли тип, шаклларда ташкил топади. Давлат тўғрисидаги назария ҳуқуқшуносликнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Давлат ва унинг келиб чиқиши, ривожланиш босқичлари, моҳият ва вазифалари ҳақида турлича фикрлар мавжуд.
Давлат масаласи ҳақидаги қарашлар, таълимотлар. Давлат ҳокимияти ҳамда ҳуқуқий ҳаёт ҳодисалари барча замонларда алоҳида долзарблик касб этиб келган. Давлат тўғрисидаги илк тушунча ва қарашлар милоддан аввалги тахминан 4-3-минг йилликларда Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитойда пайдо бўлган. Улар асосан диний-мифологик характерда эди. Авесто таълимотига кўра, ҳокимият, ҳақиқат, адолатлилик 3 ахлоқий-ҳуқуқий асосга: эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амалга таянади. Давлатнинг вазифаси ёвузликка қарши яхшилик, тинчлик ва инсонларнинг бахтли-саодатли ҳаётини таъминлашдир. Ислом дини таълимоти бўйича, Аллоҳнинг Ўзи олий қонун соҳиби. Унинг талаблари, кўрсатмалари пайғамбарлар орқали инсонларга етказилади. Давлат бошлиқлари — подшолар, хонлар Худонинг Ердаги сояси, вакили ҳисобланади.
Диний-мифологик таълимотлар билан бирга, кейинчалик давлат тўғрисидаги дунёвий қарашлар, ғоялар ривожланди. Бунда Платон, Аристотел, Форобий, Беруний, Ж. Ж.Руссо, Г.Гроций, Спиноза, Локк, Монтеске, Кант, Жефферсон ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Бугунги дунёвий давлатларда ана шу мутафаккирлар таълимотлари муайян даражада ўз аксини топган. Аристотел ҳам, Форобий ҳам инсонлар ҳаётий зарур масалаларни ечишда ва ўз эзгу орзуларига эришишларида табиат инсонга ато этган ҳуқуқлар (дунёга келиш, яшаш, оила қуриш ва ҳоказо) асосида давлатга бирлашадилар, деб ҳисоблаган. Давлатга жамиятда тинчликни, тартибни таъминловчи, жамиятни идора қилувчи ҳокимият сифатида қараган. „Давлат — ҳуқуққа риоя этиш, у умум манфаати йўлида тузилган эркин кишиларнинг мукаммал иттифоқи“ (Гроций), „Давлат ҳуқуқий қонунлар ҳимоясида бўлган кўпчилик одамларнинг бирлашмасидир“ (Кант). Ғарбий европалик олим Ж. Боден „Давлат ички ва ташқи сиёсатда мустақилдир“, дейиш билан суверенитет, суверен ҳокимият ҳақидаги фикрни илгари сурган. Франсуз мутафаккири Ж. Ж. Руссо эса суверенитет халқники деган эди. Т. Гоббс бу хусусда ўзича тавсиф бериб, суверенитет соҳиби бир шахс, давлат бошлиғи ёки бир неча кишилар бўлиши мумкинлигини эътироф этган. У давлат зиммасига „қўл остидагиларга тинч-тотувликни бахш этиш, улар хавфсизлигини таъминлаш юклатилади“, деб ёзган. Давлат ҳақидаги назариялар қанчалик хилма-хил бўлмасин, давлатнинг ҳамма ерда ташкил топиш ва ривожлана бориш жараёни ўз йўли билан кечди.
Давлатчиликнинг юзага келиши ва тарихий тараққиёти
Дастлабки давлатлар суғориладиган деҳқончилик ҳудудлари — Миср, Месопотамия, Элам (ҳозирги Эрон ҳудудида), Ҳиндистон ва Хитойда бундан 3,5-5 минг йиллар муқаддам вужудга келди. Суғориш шохобчаларини бунёд этиш билан меҳнат унумдорлигининг кескин ошиши уларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Д.нинг ташкил топиш жараёнида пирамида шаклида бунёд этилган жамият вужудга келди: энг юқорида ягона ҳукмдор (подшоҳ, фиръавн, хон ва ҳоказолар), қуйироқда — унинг энг яқин сафдошлари, маслаҳатчилари (вазирлар, амирлар) турарди. Улардан кейин қуйи мартабали амалдорлар, пирамиданинг асосини эса, қишлоқ жамоалари ташкил этарди. Давлат олий ҳукмдор саналиб, жонли-жонсиз ҳамма нарсаларга, барча фуқароларнинг ҳам ҳаёти, ҳам мулкига эгалик қиларди. Жамиятнинг барқарор табиати давлатнинг туб ўзгаришларсиз яшашини таъминлаб келди. Чунончи, Қадимги Миср давлати мил. ав. 4-3-минг йилликларда пайдо бўлиб, 30 асрдан кўпроқ яшади. Ғарб давлатлари Шарқ давлатларидан анча кейин пайдо бўлган, бироқ улар анча тез ривожланган. Европа ижтимоий жамиятидаги ўзгаришлар давлатларнинг янги-янги типларини вужудга келтириб чиқарган.
Ўзбек давлатчилиги
Ўзбек халқи аждодларининг илк давлатчилиги тарихи анча қадим илдизларга эга. Буни археология фани ва ёзма манбалар исботлайди. Жумладан, Авесто, аҳамонийлар даври михсимон ёзувлари ва Қадимги дунё (Юнон-Рим) даврига тааллуқли манбаларда бу юртдаги вилоятларнинг номлари, аҳолининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш мумкин. Ўзбек халқи аждодларининг илк давлатчилик тизимига ўтиш жараёни мил. ав. 2-минг йилликнинг ўрталарида бошланди. Мил. ав. ВИИ-ВИ асрларда Ўрта Осиё ҳудудида энг йирик давлатлар — „Катта Хоразм“ ва Қадимги Бақтрия подшолиги мавжуд эди. Сўғдиёна ва Фарғона вилоятлари қадимги тарихнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Асрлар давомида ўзбек халқи аждодлари чет эл босқинчилари (аҳамонийлар, юнон-македонлар)га қарши кураш олиб бордилар. Турли сулолалар даврида сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўзгариб турди. Кейинги асрлар давлатчилик тарихини ўрганишда ва тадқиқ этишда Беруний, Наршахий, Абдураззоқ Самарқандий, Шарафиддин Али Яздий, Бобур, Ҳофиз Таниш Бухорий ва бошқа муаллифлар асарлари муҳим аҳамият касб этади. Ўрта асрларда ўзбек халқи давлатчилиги тарихида сомонийлар, қорахонийлар, салжуқийлар сулолаларининг йирик давлатлари вужудга келди. ХИИ асрнинг ўрталарида хоразмшоҳлар мамлакатни марказлаштиришга ҳаракат қилдилар, аммо бу жараёнга мўғуллар истилоси тўсиқ бўлди. Ўзбек халқи давлатчилиги тарихининг янги босқичи Амир Темур ҳукмронлиги даври билан узвий боғлиқдир. Бу даврда ҳамма соҳа — иқтисодий ҳаёт, меъморлик, ҳунармандчилик, илм-фан, санъат юксак даражада ривож топди. Ушбу тарихий анъана Улуғбек даврида давом этди. Кейинги асрларда ўзаро низолар ва курашларга қарамай, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда янги жараёнларни кузатиш мумкин. ХВИИИ аср ўрталарига келиб Ўрта Осиё ҳудудида учта давлат (Бухоро хонлиги, Хива хонлиги ва Қўқон хонлиги) пайдо бўлди. Афсуски, улар ўртасида бирлик бўлмади, сиёсий қарама-қаршиликлар, ўзаро курашлар авж олди. Бундай вазиятда Ўрта Осиё хонликлари подшо Россияси томонидан истило қилиниб, Туркистон ўлкаси мустамлакага айланди. Шу даврдан бошлаб ўлкада истиқлолга эришиш ва миллий давлатчиликни тиклаш учун халқ ҳаракатлари бошланди, айниқса, ХХ асрнинг 1-чорагида бу кураш ўзининг юқори нуқтасига чиқди. Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилингунча, ўзбек халқи ўз ҳаётида мана шундай мураккаб тарихни бошидан кечирди (қаранг: Ўзбекистон Республикаси).
Дунё миқёсида
Турли халқлар ўз давлатчилигининг шаклланиш босқичини ижтимоий, иқтисодий ва тарихий-маданий вазиятларга боғлиқ ҳолда турли тарихий даврларда босиб ўтдилар. Ер юзида ўз давлатчилигини ҳеч қачон ярата олмаган элатлар ва қабилалар сақланиб қолган бўлиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти бир неча минг йиллар илгаригидек, уруғ ва қабиланинг маънавий ўлчамлари, уруғ бошлиқларининг обрў-эътибори билан бошқариб турилмоқда. Тамаддун инсоният маданияти ривожинигина англатиб қолмай, шунингдек, давлатчилик тараққиёти ҳамдир, бироқ яқин-яқингача ҳукм суриб келган марксча-ленинча таълимотга кўра, давлат синфий характерга эга, ҳукмрон синфларнинг қўлидаги эксплуатация қуроли, жамият ривожлана бориб, пировардида давлат ўз қиёфасидан маҳрум бўлади ва даставвал, „ярим давлат“га айланиб, кейинроқ (зарурат бўлмаганлиги боис) умуман барҳам топади. Лениннинг „Давлат ва инқилоб“ асарида баён этилган бу хилдаги „назарий қоида“ларнинг таги пуч эканлигини жаҳон тарихидаги кейинги воқеалар исботлаб берди. Тарихий тараққиёт шуни кўрсатдики, инсоният ҳеч қачон ҳокимияциз, давлациз яшай олмаган, аксинча, том маънодаги давлатнинг ривожланиши жамиятнинг юксалишига олиб келган. Зотан, давлат жамиятда барча синфлар, табақалар ва миллатларни муросага келтириб турувчи кучдир. У барча бошқа нодавлат ташкилотлардан ўзининг асосий белгилари билан ва қонунларининг бажарилиши ҳамма учун мажбурийлиги билан фарқланади.
Давлатчиликнинг асосий белгилари
Давлатнинг белгилари тўғрисидаги масалани ҳуқуқшунослар турлича талқин қилиб келганлар. Бунда аҳолининг ҳудудий бўлиниши, одамлар устидан раҳбарлик қилувчи ҳокимият, солиқлар тизими алоҳида ажратиб кўрсатилган. Ҳозирги вақтда давлатнинг умумий эътироф этилган қуйидаги асосий белгиларини кўрсатиш мумкин: давлат ўз чегаралари доирасида фуқаролик белгиси бўйича бирлашган бутун жамият, аҳолининг ягона вакили сифатида майдонга чиқади; давлат — суверен ҳокимиятнинг ягона эгасидир; давлат — юридик кучга эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирган қонунлар ва уларга асосланиб чиқарилган ҳужжатларни қабул қилади; давлат — ўз функсияларини бажариш учун зарур давлат органлари ҳамда тегишли моддий воситалар тизимидан иборат механизм (маҳкама)га, ҳуқуқни муҳофаза қилиш (жазолаш) органлари — суд, прокуратура, милиция, полиция кабиларга, ўз мудофааси, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва хавфсизлигини таъминловчи қуролли кучлар ҳамда хавфсизлик органларига эга бўлади (қаранг: Давлат хавфсизлик органлари).
Давлатчилик турлари ва шакллари
Давлацҳунос олимлар давлатни ўрганишга тарихий жиҳатдан ёндашиб, қадимги, ўрта аср ҳамда ҳозирги давлатларни ажратиб кўрсатадилар. Тарихий ва маданий ривожланиш қўшиб ҳисобга олинадиган бўлса, деҳқончилик билан шуғулланувчи ва саноат билан шуғулланувчи (ёки саноат тараққиётигача, индустриал ва постиндустриал) давлатларга бўлиниши мумкин. Тамаддун характерига кўра, давлатлар шарқий, ғарбий ва аралаш (оралиқ) давлатларга, иқтисодий тараққиёт даражаси бўйича эса юксак ривожланган, ўртача ривожланган ҳамда „камбағал“ давлатларга ажратилади. Ҳозирги кунда фанда кенг фойдаланилаётган давлат таснифи қуйидагича: тоталитар, авторитар, либерал ва демократик давлатлар. Либерал давлатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жамият ҳаётининг барча соҳаларида расман амал қилади, давлат ишларида фуқароларнинг расман иштирокларига йўл қўйилади. Ман этилмаган ҳамма нарсага рухсат этилади, бироқ мавжуд давлат ва ижтимоий тузумни ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Тоталитар давлатда ҳамма нарса бир ғояга — „давлат — бу ҳамма нарса, инсон эса — ҳеч нима“ деган ғояга бўйсундирилган. Бутун ҳокимият ҳукмрон элита қўлида бўлиб, бошқалар давлатни бошқаришдан четлатилган. Авторитар давлатда ҳам ҳокимият тор гуруҳ кишилар қўлида бўлиб, шахсий манфаатлар давлат манфаатлари йўлида қурбон қилинади. Сиёсий жабҳада рухсат этилганидан ташқари ҳамма нарса ман этилиши тамойили амал қилади. Демократик давлат фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларини бошқаришдаги ҳуқуқларини амалда таъминлайди, шундай иштирокка амалда ёрдам беради. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари доираси жуда кенг бўлиб, уларни амалга ошириш таъминланган бўлади. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонун билан тўғридан-тўғри тақиқланмаган ҳамма нарсага йўл қўйилади (қаранг: Демократия).
Давлат қурилишида давлат шакли катта рол ўйнайди. Янги давлатлар ташкил топаётганда унинг шакли тўғри танланиши, жорий этилиши муҳимдир. Давлат шакли бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули (тартиб, режим) тушунчаларини ўз ичига олади. Давлат бошқарув шакли — давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ҳамда ташкил этишнинг муайян тартибидир. Бошқарув шаклининг энг қадимги ва ҳозирги кунга қадар ривожланиб келаётган шакли монархия ва республикадир. Монархия кўпроқ Қадимги Шарқ, шу жумладан, Турон заминида ташкил топган давлатлар шакли эди. Монархиянинг ўзи ҳам мутлақ монархия ва чекланган монархия кўринишларига эга. Мутлақ монархия давлатларида давлат бошлиғининг ҳуқуқи чекланмаган, ҳокимият муддациз, тахт мерос сифатида авлоддан авлодга ўтади, давлат бошлиғининг устидан назорат йўқ ва у ҳеч кимга ҳисобот бермайди.
Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда тарихининг фан сифатида шаклланиши ва ривожланиши О. Эшонов, М. Ҳ.Ҳакимов, А. А.Аъзамхўжаев, Ш. З.Ўразаевлар олиб борган илмий тадқиқотлари билан боғлиқ. Жамият тараққиётидаги янги реалликлар давлат тўғрисидаги фанга тамомила янгича ёндашувларни тақозо этди. Давлацҳунослик, янги ташкил топган давлатлардаги сиёсий тизимлар тарихи ва уларнинг ривожланиши, демократик институтлар тузилиши, уларнинг ҳуқуқий Давлат ҳаётидаги ўрни холисона тадқиқ қилина бошлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асослари ва демократик жамият барпо этиш муаммолари (А. А. Азизхўжаев), Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва давлат ҳокимиятини ташкил этиш масалалари (А. Тўлаганов), давлат суверенитети (М.Файзиев), давлат ҳамда қонун чиқарувчи органларнинг тузилиши, фаолият кўрсатиши, ваколатлари муаммоси, уларнинг ижтимоий ва давлат ҳаётидаги роли (З. М. Исломов, С. Д. Ниятуллаев, У. Тожихонов, О. Т. Ҳусанов), ҳуқуқий муносабатлар (Х. Т. Одилкрриев), инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ (А.Саидов), ҳуқуқий парламентаризмнинг ривожланиши (Э. Ҳ. Ҳалилов), ўзбек давлатчилиги тарихи (А.Зиё) бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Адабиётлар
- Каримов И. А., Тарихий хотирасиз келажак йўқ, Т., 1998;
- Каримов И. А., Кучли давлатдан кучли жамият сари, Т., 1998;
- Форобий, Фозил одамлар шаҳри, Т., 1993;
- Темур тузуклари, Т., 1996;
- Никколо Макиавелли, Государ, М., 1990;
- Гоббс, Сочинение в 2-х томах, М., 1992;
- Аъзамхўжаев А. А., Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асослари, Т., 1993;
- Бобоев Ҳ., Амир Темур ва унинг қарашлари, Т., 1992;
- Давлат ва қуқуқ назарияси (масъул муҳаррирлар: Ҳ. Б. Бобоев, Ҳ. Т. Одилқориев), Т., 2000;
- Исломов З., Давлат ва ҳуқуқ: умумназарий масалалар, 2000;
- Саидов А., Тожихонов У., Давлат ва Ҳуқуқ назарияси [2 жилдли], 1-жилд, Давлат назарияси, Т., 2001;
- История политических и правових учений, М., 1996;
- Авесто ва унинг инсоният тараққиётидаги ўрни, Т., 2001;
- Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н., Ўзбекистон тарихи; давлат ва жамият тараққиёти, 1-қисм, Т., 2000;
- Зиё А., Ўзбек давлатчилиги тарихи (энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар), Т., 2000; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т., 2001.
Ҳалимбой Бобоев, Олим Ҳусанбоев.[1]
Давлатнинг келиб чиқиши
Давлат бирданига юзага келмайди, балки аста-секин, вужудга келаётган синфлар ўртасидаги зиддиятлар кучайиши давомида пайдо бўлади. Инсоният давлат пайдо бўлгунига қадар ўз тараққиётида узоқ йўлни босиб ўтган. Давлат ҳам, ҳуқуқ ҳам бўлмаган ибтидоий жамият бир-биридан асосан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан фарқ қиладиган ёввойиллик, варварлик ва тамаддун каби уч босқични ўтган. Давлат ҳали уруғчилик тизими ишидаёқ шаклланган бошқарув органларини қисман ўзгартириб қисман янги органларни жорий этган ҳолда сиқиб чиқариб юзага келади ва ниҳоят, уларни ҳақиқий давлат ҳокимияти билан алмаштиради. Меҳнат қуролларининг ривожланиши ва такомиллашиши, йирик ижтимоий меҳнат тақсимоти меҳнат унумдорлиги ошиб, ортиқча маҳсулот ҳосил бўлган, бу эса хусусий мулкчилликка ва жамиятнинг мулкий жиҳатдан қатламларга ажралишига олиб келган. Шу тариқа, асосий машғулоти хусусий мулкчилик муносабатларини ва мулкдорлар манфаатини муҳофаза қилишдан иборат бўлган махсус гуруҳлар вужудга келган. Ибтидоий жамиятда оқсоқоллар, уруғ ва қабила бошлиқлари ҳамда диний ҳокимият соҳибларига тегишли бўлган ижтимоий ҳокимият аста-секин давлат ҳокимиятига айланган. Агар давлат пайдо бўлгунича мавжуд бўлган жамиятда ижтимоий ҳокимиятни сақлашнинг асосий воситаси олий руҳонийларнинг шахсий обрўси бўлса, давлат ҳокимиятининг моҳиятини мажбурлаш ташкил эта бошлаган. Инсоннинг жамиятдаги мавқеи ўзгарган. Олдин унинг мавқеи алоҳида шахснинг оилага, уруғга ёки қабилага мансублиги билан белгиланса, эндиликда унинг мавқеи мулкий ҳолатига ва давлат ҳокимияти эгаларига шахсий яқинлигига қараб белгиланган. Давлатнинг пайдо бўлиши турли халқларда турлича юз берди. У ўзининг шаклланиши ва ривожланишида узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтган. Энг аввало, мажбурлашга асосланган давлат дастлабки босқичларида етарлича ривожланмаган сиёсий ҳосила бўлган.
Давлатнинг келиб чиқиши тўғрисида назариялар :
- Теологик назария — давлатни худо яратган деган ғояни илгари суради, теократик давлат тарафдорлари фикрини акс эттиради.
- Патриархал назария — давлат катталашиб кетган оиладан келиб чиққан деб ҳисоблайди. Назария дастлаб Юнонистонда пайдо бўлган ва Аристотел асарларида асослаб берилган. ХВИИ асрга келиб инглиз олими Филмернинг „Патриарх“ асарида ривожлантирилган.
- Шартнома назарияси — ХВИИ-ХВИИИ асрларда тарқалган бўлиб, унга кўра, давлат-ўзаро келишув асосида ва онгли тарзда бирлашган кишилар ташкилоти бўлиб, ана шу шартнома асосида улар ўзларининг эркинликлари ва ҳокимиятнинг бир қисмини давлатга берадилар. Назарияни Гроций, Спиноза, Локк, Гоббс, Руссо, Радишшев ривожлантирган.
- Зўрлик назарияси— давлатнинг келиб чиқиши зўрликка асосланади, бир халқнинг бошқа халқни босиб олиши билан давлат ташкил топган деб тушунтирилади. Унинг асосчилари — Гумпловиш, Кауцкий.
- Ирригация назарияси — Қадимги Шарқда йирик ирригация иншоотлари қурилиши жараёнида давлат пайдо бўлган, деб тушунтиради. Немис олими Виттфогелнинг „Шарқ истибдоди“ асарида баён этилган.
- Синфийлик назарияси — давлат жамиятнинг қарама-қарши иқтисодий манфаатларга эга синфларга ажраличи туфайли келиб чиққан, деб тушунтиради. Асосчилари — Карл Маркс, Ф.Энгелс, В. И. Ленин[2].
- Тарихий-материалистик назария — Ушбу таълимотнинг дастлабки асосчилари Л.Морган, К.Маркс, Ф.Энгелс ва бошқалар. Давлат ибтидоий жамиятнинг табиий ривожланинши, эволуцияси оқибатида келиб чиқишини асослашга интилиш мавжуд. Дарҳақиқат, давлатчиликнинг дастлабки куртаклари, ҳокимиятнинг сиёсатлашуви асослари, аввало, ибтидоий тузум қаърида, унинг обектив ривожланиши шароитида пайдо бўлган. Ибтидоий жамиятнинг иқтисодий ўсиши нафақат давлат пайдо бўлишининг моддий асосини, балки унинг социал асосларини ҳам таъминлайди
Давлат ва унинг белгилари, шакллари
Давлатнинг моҳиятини тушунишда уч асосий назарий ёндашув мавжуд:
- Ижтимоий ёндашув;
- Синфий ёндашув;
- Сиёсий-ҳуқуқий ёндашув.
Демак, давлат — умумий муаммолар ва ишларни ҳал этиш воситаси, у ҳукмдорлар ва халқнинг ўзаро муносабатини тартибга солади — ижтимоий ёндашув. Давлат синфларнинг пайдо бўлиши билан юзага келган, синфий кураш бир синфнинг бошқасини бостириш қуроли бўлиб хизмат қилади — синфий ёндашув. Давлат жамиятнинг ва давлатнинг ўзининг ҳаётини ташкил этувчи ҳуқуқ манбаидир — сиёсий-ҳуқуқий ёндашув. Давлат бутун мамлакат миқёсидаги ҳокимиятнинг махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, барча учун мажбурий қонунлар чиқарадиган ва суверенитетга эга бўлган ягона сиёсий ташкилотдир.
Давлат — жамият сиёсий тизимининг одамлар, гуруҳлар, синф, ташкилот, ҳамкорликдаги фаолиятини ва ўзаро муносабатини ташкил этувчи, йўналтирувчи ва назорат қилувчи асосий институтдир. Давлат — ҳокимиятнинг бош институтидир. Ҳокимият давлат орқали ўз сиёсатини амалга оширади[3].
Давлатнинг асосий белгилари:
- Давлат ҳокимиятининг, яъни ҳокимият ва бошқарув аппаратининг, мажбурлаш аппаратининг мавжудлиги.
- Аҳолининг ҳудудлар бўйича уюшганлиги. Маъмурий-ҳудудий бирликларда яшаш.
- Суверенитет — ички ва ташқи сиёсатда тўла мустақил бўлиш.
- Ҳуқуқий ижодкорлик. Бу ижтимоий тузумнинг моҳиятидан келиб чиқадиган ва давлат томонидан мустаҳкамланган, ижро этилиши умумий мажбурий бўлган нормалар, хулқ-атвор қоидалари.
- Солиқларнинг мавжудлиги. Аҳолидан давлат аппаратини сақлаш ҳамда аҳолининг кам таъминланган қисмига ёрдам беришга сарфланадиган солиқларни тўплаш.
- Умуминсоний функсияларни бажариш. Ҳудудни қўриқлаш, жиноятчиликка қарши кураш, умумий фаровонлик мақсадларини амалга ошириш.
Давлатнинг асосий функсиялари:
- Ички функсиялар — давлат ички ҳаётини бошқаришга қаратилган фаолиятнинг асосий йўналишлари:
а) регулятив (тартибга солиш, бошқариш); б) қўриқлаш (сақлаш, муҳофаза қилиш).
- Ташқи функсиялар — давлатнинг халқаро майдондаги фаолиятининг асосий йўналшилари;
а) Халқаро ҳамкорлик-ташқи сиёсий фаолият, ташқи иқтисодий фаолият; б) Мудофаа ва хавфсизлик[4].
Давлатнинг шакллари:
И. Бошқарув шакли: монархия ва республика. Монархия мутлақ ва чекланган шаклларда бўлади (абсолют ва конституцион).
Республика президентлик ва парламентар республика кўринишида бўлади. Масалан, Саудия Арабистони (мутлақ монархия) Буюк Британия, Дания, Норвегия, Швеция (чекланган монархия, конституцион). АҚШ, Ўзбекистон (Президентлик) Австрия, Италия,Олмония (Парламентар).
ИИ. Давлат тузуми шакли:
- унитар; оддий, яхлит давлат.
- федератив, мураккаб, иттифоқдош давлат.
- конфедератив- маълум бир мақсад йўлида бирлашган давлатлар иттифоқи.
Масалан, АҚШ, ГФР, РФ, Бразилия, Ҳиндистон давлатлари — федеративдир.
Швейсария (1848-йилгача), Европа Иттифоқи — конфедератив.
Ўзбекистон — унитар давлат.
ИИИ. Сиёсий режимга кўра давлат шакллари.
- Демократик (вакиллик демократияси, бевосита демократия).
Давлат механизми
Жамиятни бошқариш ва халқ манфаатларини ҳимоя қилишни амалга оширадиган давлат идоралари ва муассасалари тизими. Давлат идораси (органи) — давлат механизмининг қонунга мувофиқ равишда ўз тузилишига, ижтимоий ҳаётнинг муайян соҳасини бошқариш бўйиша аниқ белгиланган ваколатига эга бўлган ҳамда давлат механизмининг бошқа қисмлари билан узвий алоқадорликда бўлган ва яхлит бирлик ҳосил қиладиган таркибий қисмидир.
Давлат идоралари 3 турга бўлинади
- Вакиллик идоралари:
а) Қонун чиқарувчи;
б) Маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш идоралари.
- Ижроия идоралари:
а) Марказий идоралар;
б) Давлат бошлиғи (монарх, президент);
в) Ҳукумат;
г) Вазирлик ва давлат қўмиталари;
д) Маҳаллий идоралар.
- Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва конституциявий назорат идоралари:
а) судлар;
б) прокуратура;
в) ички ишлар вазирлиги ва унинг органлари;
г) адлия вазирлиги;
Ҳуқуқий давлат ва унинг белгилари
Ҳуқуқий давлат — ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, қонуннинг устуворлиги, барчанинг қонун ва мустақил суд олдида тенглиги таъминланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланадиган, ҳокимият ваколатларининг бўлиниш принсипи асосида ташкил этилган демократик давлат. Ҳуқуқий давлат ғояларининг илдизи жуда чуқур. Унинг бошида халқ ҳокимияти ташкил этилишининг назарий асосларини кўрган Салон, Аристотел, Сицерон турган эди. ХВИИ асрнинг мутафаккири Д. Локк ҳуқуқнинг ҳукмронлиги қонун ҳукмронлик қиладиган давлат кўринишида тасаввур қилди. Ҳуқуқий давлат назариясининг фалсафий асосини И.Кант ифодалаб берди. „Давлат- бу ҳуқуқий қонунларга бўйсундирилган жуда кўп одамларнинг бирлашувидир“ (И.Кант. Асарлар, 4-том, 233-бет). Ҳуқуқий давлат ғоясининг моҳияти-ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ҳуқуқнинг устун бўлишидадир. Ҳуқуқий давлат белгилари:
- Ҳуқуқнинг ҳукмронлиги;
- Конституция ва қонунларнинг устунлиги;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш, таъминлаш;
- Давлат ва фуқаронинг ўзаро масъулияти;
- Ҳокимият ваколатларининг бўлиниши;
- Суднинг мустақиллиги;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг самарали ишлаши;
- Ҳуқуқий маданиятнинг юқори эканлиги;
- Демократиянинг ривожланиши ва такомиллашуви.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Пиголкин А. С., Головистикова А. Н., Дмитриэв Ю. А., Саидов А. Х. Теория государства и права: учебник под редаксиэй А. С. Пиголкина. — Москва: Юрайт-Издат, 2005. — С. 61-63. — ИСБН 5-94879-145-9.
- ↑ Общая теория права и государства: Учебник. Под ред. Лазарева В. В.. — М.,1994. — С.23
- ↑ Ожегов С. И., Шведова Н. Ю. Толковий словар русского язика: 80 000 слов и фразеологических виражений / Российская академия наук. Институт русского язика им. В. В. Виноградова — 4-э изд., дополненноэ. — М.: Азбуковник, 1999. — 944 с. — ИСБН 5-89285-003-Х.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Давлатга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ҳуқуқшуносликка оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |