Statistika
Статистика (лотинча: статус — „вазият“) маълумот йиғиш, тартиблаш, таҳлиллаш, шарҳлаш ва кўрсатишга бағишланган математика соҳасидир[1][2]. Бунга статистик тадқиқот ва тажриба режалаштириш ҳам киради[1].
Статистика (лотинча: cтатус — бойлик, давлат) — 1) турли ҳодисалар ва жараёнларни миқдорий ҳисоблаш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш йўли билан ижтимоий ҳаётнинг умумий қонуниятларини ўрганадиган ижтимоий фанлар тармоғи. Тор маънода Статистика бирон бир ҳодиса ёки жараён тўғрисидаги жамланма маълумотлар (кўрсаткичлар) мажмуи (тўплами)ни билдиради. Статистика мураккаб ва сертармоқ фанлар мажмуидан иборат бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг хилма-хил ҳодисаларини ўрганади ва таҳлил этади. Статистиканинг асосий бўлимлари: Статистика нинг умумий назарияси — миқдорий тахлилнинг умумий тамойиллари ва усулларини ўрганади; иқтисодий Статистика — халқ хўжалиги кўрсаткичлари тизимини, унинг таркибини, нисбатларини, секторлараро, тармоқлараро алоқалар ва бошқаларни ўрганади (қаранг: Иқтисодий статистика); иқтисодиёт тармоқлари Статистикаси — саноат, қишлоқ хўжалиги., қурилиш, транспорт, алоқа Статистикасига бўлинади; демографик Статистика меҳнат, аҳоли бандлиги Статистикаси; ижтимоий Статистика — аҳоли турмуш тарзини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини ва ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларини ўрганади ва ҳоказо. Уларнинг асосий вазифаси халқ хўжалиги тармоқларидаги, жамият ҳаётининг айрим соҳаларидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини ўрганиш ва ишончли, илмий асосланган маълумотларни акс эттиришдан иборат. Бу вазифаларни бажариш учун Статистика фанида ялпи статистик кузатиш, ҳодисаларнинг ўзига хос томонлари, хусусиятлари ва улар ўртасидаги алоқаларни акс эттирадиган кўрсаткичлар тизимлари, статистик гуруҳлаш натижалари бўлган йиғма ва комбинациялашган жадваллар каби воситаусуллар ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланади. Статистикада ўртача миқдорлар ва индекслар каби умумлаштирувчи тавсифлар муҳим рол ўйнайди. Статистика усуллари қўлланадиган бир қатор соҳалар ва шунга мос ҳолда тиббиёт, суд, геология, спорт ва бошқа Статистика тармоқлари бор. Математика ва статистик тадқиқотларнинг туташ жойида пайдо бўлган математик статистика. Статистика фанининг алоҳида бўлимини ташкил этади. Математик Статистика статистик тадқиқотларда статистик маълумотларни тўплаш, уларни тизимга солиш, ишлаш ҳамда улардан илмий ва амалий хулосалар чиқариш усулларини ўрганади. Тошкент иқтисодиёт университетида Статистика бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрланади;2) жамият ҳаётидаги ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида ялпи ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил ва эълон қилиш билан боғлиқ амалий фаолият соҳаси. Миллий, минтақавий халқаро статистикага бўлинади. Халқаро Статистика ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг халқаро қиёсийлигини таъминлашга асосланган ҳолда турли мамлакатларнинг ижтимоий иқтисодий тараққиёти даражаси, тузилмаси ва тенденсияларини ўрганади. Халқаро Статистикада БМТ нинг ихтисослашган статистика хизматлари етакчи рол ўйнайди. Миллий (умумдавлат) миқёсида статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ягона тамойиллар асосида, ягона дастур ва услубият бўйича давлат статистика органлари раҳбарлигида амалга оширилади. Ўзбекистонда Статистика амалиёти билан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар, туман бошқарма (бўлим)лари шуғулланади.
Статистика амалиётининг бошланиши давлатнинг пайдо бўлиши даврига тўғри келади. Қадимги даврлардаёқ хўжалик ва ғарбий эҳтиёжлар, аҳоли, ер, молмулк ҳисоби бўйича Статистика ишлари амалга оширилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Фан сифатида Статистикага ХВИИ аср охирида инглиз иқтисодчи олими У.Петти асос солди. Унинг асарларида сиёсий иқтисод ва бошқа ижтимоийиқтисодий фанлардан ажралмаган „сиёсий арифметика“ деб номланган фан — Статистика асослари ифодалаб берилди. Статистика ривжида давлацҳунослик фанининг пайдо бўлиши ҳам муҳим рол ўйнайди. ХИХ асрнинг 2-ярми ва ХХ аср бошларида статистика жадал ривожланди. Айниқса, давлат монополистик капитализми шароитларида статистиканинг техник воситалари ва иқтисодий имкониятлари мукаммаллашди.
Монополияларнинг иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш эҳтиёжлари, аҳолининг табиий кўпайиши ва кўчиши ўрганилди, аҳоли, саноат ва қишлоқ хўжалиги. рўйхатлари ўтказилди. Биринчи навбатда, рўйхатни ўтказадиган давлат статистика ташкилотлари шаклланди ва такомиллашди. Статистик маълумотларни қайта ишлашда математик усулларни қўллаш Статистика назариясини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Иқтисодиётда маъмурий буйруқбозлик бошқарувидан бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш статистикада ҳам туб бурилиш ясади. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда иқтисодиётни халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисоб ва статистикага ўтказиш ҳамда маҳаллий шароитларга уйғунлашган миллий ҳисоблар тизиминп ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, макроиқтисодий кўрсаткичларни хорижий давлатлар кўрсаткичлари тизими билан таққослаш ва таҳлил қилиш энг зарур вазифалардан биридир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 1994-йил 13-сентабрда „Ўзбекистон Республикасини халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисоб ва статистика тизимига ўтказишнинг давлат дастури“ни қабул қилди ва бу дастур изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг „Давлат статистикаси тўғрисида“ қонунида (2002-йил 12-декабр) республикада статистика ишини ташкил этиш ва унинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Додге, Й. (2006) Тҳе Охфорд Диcтионарй оф Статистиcал Термс, ОУП. ИСБН 0-19-920613-9
- ↑ Тҳе Фреэ Онлине Диcтионарй
| Викиомборда „Статистиcс“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Математикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |