Stavrolit
Ставролит (юнонча: стаурос — бут ва литҳос — тош), бут тош — силикатлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Ғе2А13[8ЙУ4]4О7(ОН)бўлиб, унда ҒеО15,8%, А12О355,9%, СиО2—26,3%, Н2О —2%ни ташкил қилади. С.нинг рухС. (ЗнО— 7,5%гача), люсакит (Со—8,5%гача ва НиО—0,9%гача), нордмаркит (Мп2О3— 11,6%гача) хиллари маълум. Моноклин сингонияда кристалланади. Кристаллари донадор агрегатлар бўлиб, буцимон қўшалоқлик хос. Қаттиқлиги 7—7,5; ўртача зичлиги 3,7 г/см³. Мўрт. Ялтироқлиги шишасимон. Ранги қизилқўнғирдан қўнғирроққорагача, камданкам шаффоф бўлади. С. баъзи кристалли сланецларнинг жинс ҳосил қилувчи минерали ҳисобланади. С. метаморфик жинсларнинг ўзига хос минерали бўлиб, асосан, кристалли сланецларда регионал метаморфизмнинг амфиболитли фациясида (мусковитСли, кианитС.ли, силлиманитС.ли) ҳамда гнейсларда тарқалган. Кам учрайдиган шаффоф кристаллари баъзан безак тош сифатида ишлатилади. С. Россияда Урал, Шимолий Карелия, Олтой сочмаларида; шаффоф кристаллари Байкалолдида, АҚСҲ, Австрия ва Германияда учрайди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |