Стеарин (юн. стеар — ёғ, мой) — техник стеарин кислота, юқори ёғ карбон кислоталарининг аралашмаси (асосан, стеарин ва палмитин кислоталари). С. оқ ёки сариқ рангли яримшаффоф, қўлга ёғдек уннайдиган қаттиқ масса. Зичлиги 920 кг/м³ (20°да), суюқланиш температураси 53—65° (навига кўра). Ҳайвон ёғлари гидролизатларини дистиллаб ёки ўсимлик мойларининг гўйинмаган ёғ кислоталарини гидрогенлаб олинади. Совун, шам ишлаб чиқариш.да, резина, тўқимачилик ва бошқа саноат тармокларида ишлатилади.