Стендал (Стендҳал) (тахаллуси; асл исм-шарифи Анри Мари Бейл) (1783.23.1, Гренобл 1842.23.3, Париж) — франсуз ёзувчиси. Адвокат оиласида туғилган. 1799-йилда ҳарбий вазирлик хизматига кирган, Наполеон И армиясида хизматда бўлган (1806—14). Сўнг Италияга келиб, Ж. Байрон билан танишган. Италян романтикларининг „Cонcилиаторе“ („Яраштирувчи“) журнали билан ҳамкорлик қилган. 1815-йилдан бошлаб С.нинг дастлабки асарлари эълон қилина бошлаган. Бу асарлардаги республикачилик руҳи ва черков шаънига айтилган номуносиб сўзлар Австрия полициясида С.га нисбатан шубҳа уйғотади. Ҳаёти хавф остида қолган С. 1821-йилда Парижга қайтиб, мақолалар ёзади, романтизм ҳақидаги мунозараларга киришади ва публицистик рисолалар эълон қилади. 1830-йил Июл инқилобидан кейин С. дастлаб Триестда, сўнгра Рим яқинидаги бир шаҳарчада франсуз консули лавозимида хизмат қилади. С. Ҳаётининг бу шаҳарчадаги сўнгги 10 йили қизғин ижод билан кечади. С. ижоди ХВИИИ—ХИХ асрларнинг туташ нуқтасида бошланганига қарамай, у империя ҳалокатга учрагунга қадар ҳаваскор ёзувчи даражасидан юқори кўтарилмади. 1814-йилдан Тикланиш (Реставрация)нинг сўнгига қадар бўлган даврда С.нинг ижтимоий-фалсафий ва адабий-эстетик қарашлари узил-кесил шаклланди. У шу даврда „Гайдн, Моцарт ва Метастазио ҳаёти“ (1817), „Италиядаги ранг-тасвир тарихи“, „Рим, Неапол ва Флоренсия“ (1817), „Муҳаббат тўғрисида“ (1822), „Россини ҳаёти“ (1824), „Расин ва Шекспир“ (1823—25), „Рим бўйлаб сайр“ (1829) сингари публицистик, фалсафий-психологик, шунингдек, санъат ҳақидаги асарлари ва йўл хотираларини эълон қилди. У қарийб 30 йил давом этган тайёргарликдан кейин йирик бадиий асарлар ёзишга киришиб, „Арманс“ (3 ж.ли, 1927), „Қизил ва қора“ (1831), „Парма ибодатхонаси“ (1939) романлари, „Ванина Ванини“ (1829) ҳикояси, „Виттория Аккорамбони“, „Ченчи“ (1837), „Герсогиня Паллиано“ (1838) ва „Кастролик аббатиса“ (1839) сингари йўл хотираларини яратди. Бундан ташқари, С. шу даврда „ Худбиннинг хотиралари“ (1832) ва „Анри Брюлар ҳаёти“ (1835) автобиографик қиссалари, „Люсен Левен“ (1834—36), „Ламел“ (1839—42) романлари, „Минна Вангел“ (1829—36) қиссаси ва бошқа асарларини ёзди.

зди.

Танқидий реализмнинг шахсга тарихийлик принсипи асосида ёндашиш, воқеалар ва ҳарактерларнинг ҳаққонийлигига эришиш, хулқ-атворларни синчковлик билан ўрганиш, онг-шуур ҳаракатини таҳлил этиш ҳақидаги талаблари С. реализмининг асосини ташкил этади. С. „Арманс“ романида шу принсипларга амал қилишга уринган бўлсада, бу принсиплар ёзувчининг шоҳ асари — „Қизил ва қора“ романида ўзининг мукаммал ифодасини топган.

„Қизил ва қора“ романи С. нинг юксак маҳорати билан ХИХ асрнинг таэутилий хроникаси даражасига кўтарилди. Асарда „салон ҳаётидан кўринишлар“гина эмас, балки Тикланиш давридаги қарийб бутун Франсиянинг ҳаёти ўз аксини топган. С. Жюлен Сорел образини яратиш орқали франсуз жамиятининг ижтимоий табиатини ва бу жамиятда кечган курашни катта бадиий куч билан кўрсатган. С.нинг тугалланмай қолган „Люсен Левен“ романида эса Июл монархиясининг дастлабки йилларидаги сиёсий-ижтимоий ва хусусий ҳаётнинг кенг манзараси тасвирланган. С. ижоди франсуз адабиётининг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатди ва жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди. С.нинг тасвирлаш маҳорати, жамият ҳаётини бадиий таҳлил қилиш санъати романдан романга ўсиб боради. С. адабиёцҳунослик, санъат тарихи, фалсафа ва психология масалаларига оид асарлар ҳам яратган. Унинг асосий асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Манбалар

  • Собрание сочинений, 1 — 15 тт., М., 1959; Қизил ва қора, Т., 1986; Парма ибодатхонаси, Т., 1990.

Адабиёт

  • Сулейманова Ф. К., „Люсен Левен“ Стендаля, Т., 1962; Ре и зо в Б. Г., Стендал. Философия истории. Политика. Эстетика, Л., 1974.

Наим Каримов.