Stepan Altunin
Степан Титович Алтунин (1904.20.7, Россия, Самара вилояти Клявлин тумани — 1959.14.12, Тошкент) — инженергидротехник, Ўзбекистон фанлар академияси мухбир аъзоси (1956), техника фанлари директори (1948), профессор (1949), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1949). Москва сув хўжалиги инженерлари институтини тугатган (1931). Ўрта Осиё ирригация илмий тадқиқот институтида катта илмий ходим ва дарёлар оқимини тартибга солиш гуруҳи раҳбари (1934-42). Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигида катта инженер ва ишлаб чиқариш тадқиқотлари гуруҳи раҳбари (1944- 46). Ўзбекистон фанлар академияси Иншоотлар ва қурилиш материаллари институтининг гидротехника сектори раҳбари (1946-56). 1956-йилдан Ўзбекистон фанлар академияси Сув муаммолари ва гидротехника институтида лаборатория раҳбари. Манбалардан сув олиш бўйича янги конструксиялар яратди ва уни жорий қилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |