Степногорск — (қоз. Степногорск) Қозоғистон Республикаси Оқмўла вилоятидаги шаҳар (1964). Вилоят маркази — Кўкшетов шаҳрининг жануби-шарқий томонида 220 км масофада, Сариарқанинг шимолий қисмида, Оқсув дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Шаҳарга 1959-йил асос солинган. Шаҳар аҳолиси 59,455 киши (2012). Степногорскнинг шимоли-ғарбидан Ерейментау — Заозерний темир йўли ва Ерейментау — Макинск автомабил йўллари ўтади.[6]

Степногорск
қоз. Степногорск
шаҳар
52°20′49″Н 71°52′54″Э / 52.34694°Н 71.88167°Э / 52.34694; 71.88167
Мамлакат Қозоғистон
шаҳар Оқмўла вилояти
Ҳукумат
 • Аким Такамбаев Муратбек Шамилович
Асос солинган 1959
Қачондан бери шаҳар 1964
Аҳолиси
 (2012)
46,401 [1]
Миллий таркиб руслар (50,32 %)
қозоқлар (34,48 %)
украинлар (5,31 %)
олмонлар (3,39 %)
татарлар (2,21 %)
беларуслар (1,31 %)
поляклар (0,43 %)[2][3]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71645[4]
Почта индекс(лар)и 021500—021501[5]
Автомобил коди C, 03
Stepnogorsk xaritada
Stepnogorsk xaritada

Аҳолиси

Шаҳар аҳолиси 1999-йил 47,372 кишини ташкил қилди. 2012-йилги статистика бўйича 46,401 кишини, атрофидаги қишлоқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 59,455 кишини ташкил қилди.

Ҳудудий бўлиниши

Оқсув, Бестўбе, Заводской, Шантўбе, Қорабулоқ

Саноати

Степногорскда кимё, машина ишлаб чиқариш, микробиология, озиқ-овқат, қурулиш материаллари корхоналари, энергетика соҳаси яхши ривожланган. Асосий корхоналари: кимё комбинати, таъмирлаш-механика заводи, „Прогресс“ АЖ, „Степногорск подшипник заводи“ АЖ, уй-жой қурулиш комбинати, темир-бетон заводи, сут-консерва, озиқ-овқат комбинатлари, „Биомедпрепарат“ илмий-саноат комбинати ва бошқалар.

Ижтимоий соҳа

Шаҳарда 9 та алоқа бўлими, телефон стансияси, 7 та касалхона, 9 та шифохона, 7 дорихона, замонавий услубдаги 1000 кишига мўлжалланган касалхона аҳолига хизмат қилмоқда. Мактабгача бўлган 38 та болалар маҳкамаси, умумий билим берувчи 13 мактаб, касб-ҳунар гимназия, 2 касби-техник мактаб, ҳудудий коллеж, маданият уйи, 9 клуб, 12 кутубхона, 2 кинотеатр, 2 спорт комплекси, стадион, 4 чанғи базаси ва бошқалар бор.

Манбалар

Ҳаволалар