Стереограф (стерео... ва граф) — аэрофотосуратлар бўйича топография ҳариталари тузиш учун мўлжалланган универсал механик лойиҳалаш асбоби. С.да топография ҳариталари тузиш учун аэрофотосуратлар 3° гача қия бурчак остида олиниши керак. С. координометр, кареткалар, сургичлар, карданлар, коррексияловчи (тузатиш киритувчи) механизмлар ва лойиҳалаш ричагларидан иборат. Аэрофотосуратлар ҳар доим горизонтал жойлаштирилади. Координометр кареткаси сурилганда лойиҳалаш ричаглари проексиялар марказлари атрофида айланиб, аэрофотосуратларни ва сургичларни қия коррексиялаш текисликлари бўйича суради. Натижада карданларнинг баландлик бўйича вазияти ўзгаради ва суратлар қўшимча равишда сурилади (қиялик бурчакларининг таъсири йўқолади). С. ёрдамида объектларнинг тасвири ҳаритага бузилмай чизилади.