Стерляд (Аcипенсер рутҳенус) — осётрсимонлар оиласига мансуб балиқ. Узунлиги 65—125 см, вазни 1,5 дан 16 кг гача. Каспий, Болтиқ, Оқ, Баренс ва Кора денгиз ҳавзасидаги дарёларда тарқалган. Эркаги 3—7 йилда, урғочиси 5—12 йилда жинсий етилади. 1—2 йилда бир марта, баҳорда 4 мингдан 137 мингтагача увиддириқ ташлайди. Қишда чуқурчаларга кириб олади. Умуртқасизлар, уларнинг личинкалари ва бошқа ҳайвонлар билан озиқланади. Ҳовуз ва кўлларда кўпайтирилади. Овланади.