Steroidlar
Стероидлар – кимёвий табиатига кўра изопреноидларга мансуб органик бирикмалар синфи. Стероидлар тирик табиатда кенг тарқалган, микроорганизм, ўсимлик ва ҳайвонларда кўплаб учрайди. Барча стероидлар стеран углеводородларининг ҳосилаларидир, биогенетик жиҳатдан эса сквалендан ҳосил бўлади. Стероидлар – оптик фаол кристалл моддалар, органик моддаларда сувга қараганда яхши эрийди. Табиий стероидлар қуйидаги синфларга бўлинади: стеринлар, ўцафро кислоталари, стериод гормонлар (андроген гормонлар, андрогенлар, кортикостероидлар, эстроген гормонлар), юракфаол стероидлари, юрак гликозидлари, буфогенинлар, стероид сапогенинлар (сапонинлар) ва стероид алкалоидлар. Табиий стероидлардан ташқари, кўп сонли „синтетик стероидлар“ ҳам олинган. Стероидлар тиббиётда кўплаб ишлатилади, кимёда аҳамияти жудаҳам катта.Сессияларга омад
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |