Стеве Кауфманн (талаффузи: Стив Кауфман; 1945-йил 8-октябрда туғилган) — канадалик полиглот. 2023-йилги ҳисобга кўра, турли даражада 20 та тил билади.

Стеве Кауфманн
Таваллуди 1945-йил 8-октябр (1945-10-08) (81 ёш)
Фуқаролиги Канада
Касби Полиглот
Болалари Марк Кауфманн, Эриc Кауфманн

Таржимаи ҳоли

Кауфманн 1945-йилда Швецияда, ҳозирги Чехия Республикасининг Простежов шаҳридан бўлган яҳудийлар оиласида туғилган. Унинг ота-онаси чех ва немис тилларида эркин суҳбат қура олишган. Беш ёшида, 1951-йилда, оиласи билан Монреалга (Канадага) кўчиб ўтади ва шу ерда ўсиб улғаяди[1]. 1962-йилнинг июн ойида қурувчилик касбини ташлаб, уни Европага олиб кетиши ва бу учун унда ишлаб бериши мумкин бўлган кема топмоқчи бўлади. Дастлаб, бу иш осон кечмайди. Учинчи уринишда унга Квебек шаҳрида денгизчисини йўқотган Герда Счелл немис пароходидан иш топилади. Кауфманн Лондонга ўн кундан кейин етиб келади. У ерда бир ҳафта давомида бўлгандан сўнг, Довер номли паромда Белгиянинг Остенд шаҳри орқали Франсияга йўл олади[2]. Греноблда бир йил яшагач, Л’Институт д'Éтудес Политиқуэс (Сиёсий тадқиқотлар институти; Сcиэнcес По номи билан танилган) сиёсат бўйича ўқишни давом эттиради ва Парижда франсуз тилини ўрганади[2][3][4][5].

Ўқишдан сўнг Европа бўйлаб саёҳат қилиб, Испания, Италия ва Германияда асосий тил кўникмаларини эгаллайди[2]. Канада дипломатик хизмати таркибига қўшилгандан сўнг, 1969-йилда Гонконгда хитой тилини ўрганишни бошлайди. Кундузи таълим олгани ҳисобига, дарслардан сўнг, мустақил равишда, бир йил муддат ичида ушбу тилни ҳам яхши ўрганади[2]. У 1970-йилларнинг бошида Канаданинг Япониядаги элчихонасига қайта юборилганида, япон тилини ўрганиши кераклигини англайди[6].

Савдо комиссари лавозимидан бўшаб, тил ўрганиш қобилиятини тижорат соҳасида ишлатган ҳолда[7] Японияда 9 йил истиқомат қилади[8]. Кейинчалик, янада кўпроқ тилларни ўрганишни бошлайди[6].

Ҳозирги касби

„Тил ўрганишнинг энг яхши усули ўрганилаётган тилда тинглаш ва ўқишни одатга айлантиришдир. Тинглаш ва ўқиш жуда кучли қобилятлар бўлиб, агар сиз китобларни ўқий олсангиз, тилни билган бўласиз. Тил ўрганиш учун кўп вақт ҳамда мулоқот талаб этилади. Ва бу вақтнинг кўп қисмини ўзингизга сарфлашингиз кераклигини англатади. Менимча, тилни такрорлаш учун босимсиз тушуниш ва гапириш орқали луғат устида ишлаш муҳим.“
—— Кауфманн, тил ўрганиш кўникмалари ҳақида[9]

Кауфманн конференсияларда тил ўрганиш техникаси ва қобилиятлари ҳақида нутқ сўзлайди. У, шунингдек, тил ўрганиш тажрибаси ва тавсия этилган методларни муҳокама қилувчи бир қанча ижтимоий медиа каналларини бошқаради[10][11]. Иккала касби ҳам тил ўрганиш техникасига ва тил ўрганаётганларга ёрдам беришга қаратилган[12].

У Шимолий Америка полиглот симпозиумининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Кауфманн тил ўрганиш учун саёҳат қилади ва дунёнинг турли телеканалларида хитой, рус ва украин каби тилларда ўз она тилидагидек интервю беради[13]. У Ҳуффингтон Пост газетасининг доимий муаллифидир[14].

Тил ўрганиш

Кауфманн 50 йилдан ортиқ вақтини тилларни ўрганишга сарфлаган[15]. У ўқув жараёнига тўлиқ шўнғиш тарафдоридир[16][17]. Матнларни ўқиш орқали тилни ўзлаштиришга ва нотаниш сўзлар ҳақида кўп ташвишланмасликка эътиборининг кўп қисмини қаратади. Янги сўзлар аста-секин такрор ўқиш орқали ўзлаштирилади, деб ҳисоблайди. У қийин сўзларни ёдлаш учун карточкалардан фойдаланишни қўллаб-қувватласа-да, ўрганиш вақтининг кўп қисми она тилида сўзлашувчиларни тинглаш ва матнларни ўқишга сарфлаш керак, деб ҳисоблайди. Айниқса, ўрганаётган тилнинг мамлакат ёки минтақа тарихига оид китобларни она тилида ўқишни яхши кўради[18]. Кауфманн тил ўрганишда қатъий кундалик жадвалга эга бўлмасликни афзал кўради. У бошқа вазифаларни бажараётганда ўрганаётган тилида контент тинглашни яхши кўради[19]. Унинг таъкидлашича, ёш тил ўрганишга тўсқинлик қилмайди. Кексалар ҳам, ёшлар ҳам тил ўрганишлари мумкин[20]. У, шунингдек, хатоларни ўқув жараёнининг табиий қисми сифатида тан олади ва баъзи хатоларга йўл қўйган тақдирда ҳам одамларни равон деб ҳисоблаш мумкин, деб ҳисоблайди[18].

Кауфманн 60 ёшида ўзи учун 9-тил бўлган рус тилини ўрганишни бошлаган[6]. 2023-йил ҳолатига кўра, 20 та тилни билади, аммо унинг бу тилларда гапириш ва ёзиш қобилияти сезиларли даражада фарқ қилади. Унинг таъкидлашича, ўрганган тилларида ёзиш қобиляти унчалик кучли эмас. Ўзлаштирилган тилларни қайта кўриб чиқиш она тилида сўзлашувчи билан мулоқот қилишда дастлаб қийин бўлиши мумкин[18]. У инглиз тилидан ташқари франсуз, хитой, кантон, япон, корейс, рус, швед, немис, италян, испан, португал, украин, чех, словак ва румин тилларида гаплаша олади. Кауфманн, шунингдек, юнон ва турк тилларини ҳам ўрганган ва ҳозирда араб ва форс тилларини ўрганмоқда[21]. 2023-йилдан бошлаб турк тилидан сўнг, араб ва форс тилларини ўрганишга эътибор қаратишини, вақтини араб сериаллари ва Ал-Жазеэра янгиликларини тинглаш, араб ва форс тарихига оид китобларни ўқиш билан ўтказишини таъкидлаган[18].

Тил ўзлаштириш бўйича таниқли олим Степҳен Крашен Кауфманнинг тил ўрганишга ёндашувини, шунингдек, Като Ломб каби бошқа полиглотларнинг ёндашувини ўрганган. У Кауфманн ва бошқа полиглотларнинг муваффақиятини ўргана туриб, уларнинг иккинчи тилни ўрганиш бўйича ўз ғояларини мустақил қўллаб-қувватлашини ҳамда Кауфманнинг ёндашувини бошқа тил ўрганувчилар учун намуна сифатида кўрсатишини таъкидлайди. У Кауфманни „шак-шубҳасиз, жуда зўр“, дея мақтаб қўйган. Ва бунга қўшимча қилиб, „У менинг тил ўрганиш бўйича терапевтим. Менга анча ёрдами теккан“, деганди[22][23].

Манбалар

  1. ↑ „Леарнинг Герман - Ҳоw И Wент Абоут Ит“. Ёутубе. Қаралди: 2020-йил 27-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Кауфманн, Стеве. Тҳе Лингуист: А Персонал Гуиде то Лангуаге Леарнинг. Wест Ванcоувер: Лингуист Институте, 2003. ИСБН 0-9733394-0-3. 
  3. ↑ Жеффс. „Лингуистиcс анд лумбер стрике чорд“. Тҳе Жапан Тимес (2008-йил 5-июл). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  4. ↑ „Стеве Кауфманн“. Лангфест. 2021-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  5. ↑ „Тҳесе Полйглоц Ҳаве Типс Фор Ҳоw То Леарн Ас Манй Лангуагес Ас Ёу Wант“. WБУР. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Бетрос. „Ёу'ре невер тоо олд то леарн а лангуаге“. Жапан Тодай (2008-йил 1-июл). Қаралди: 2008-йил 24-август.
  7. ↑ „Тҳе Сторй оф ЛингҚ“. Тҳе Университй оф Техас ат Аустин:Техас Лангуаге Cентер. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  8. ↑ „Ҳоw то Леарн Анй Лангуаге - Интервиэw wитҳ Легендарй Полйглот Стеве Кауфманн“. ЁуТубе.
  9. ↑ Счwартз, Сусан. „Пеопле wҳо спеак манй лангуагес ор wант то гатҳер ин Монтреал фор полйглот сймпосиум“ (2016-йил 23-июл). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  10. ↑ Броwн. „Wҳй дон'т море пеопле овер 60 ҳаве ЁуТубе чаннелс“. ЗДНеТ (2018-йил 7-сентябр). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  11. ↑ „Wҳере аре алл тҳе "олдер" Ёутуберс“. НРС Ҳеалтҳcаре (2018-йил 9-ноябр). 2021-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  12. ↑ Турнер. „Стевен Кауфманн "Тҳе Лингуист" Интервиэw“. Ёу Cан Леарн Чинесе (2019-йил 29-июл). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  13. ↑ „Стів Кауфман гість програми Ехо України (Стеве Кауфманн ис а гуэст оф тҳе Эчо оф Украине програм)“ (Украиниан). ЁуТубе (2019-йил 27-май). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  14. ↑ Кауфманн. „Тҳе Биггест Мистаке Лангуаге Леарнерс Маке“ (2016-йил 16-ноябр). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  15. ↑ Ташканди. „Леарнинг а лангуаге дуринг қуарантине: Wҳере анд ҳоw то старт“. Араб Неwс (2020-йил 18-май). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  16. ↑ Литтле, Оливер. „20 Лангуагес, Нот эноугҳ! Тҳе Полйглот аддинг Cаталан то ҳис ресуме“. Cаталан Неwс (2018-йил 2-октябр). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  17. ↑ „Эл полиглот Стеве Кауфманн, қуэ парла 20 лленгüэс: "Вулл апрендре cаталà пер cуриоситат" (Тҳе полйглот Стеве Кауфманн, wҳо спеакс 20 лангуагес: "И wант то леарн Cаталан оут оф cуриоситй")“ (Cаталан). Эл Пунт АВИ (2019-йил 12-октябр). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 18,3 „Ҳоw то леарн анй лангуаге“. ЁуТубе. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  19. ↑ „Интервиэw wитҳ Полйглот Стеве Кауфманн бй Ноэл ван влиэт“. Смарт Лангуаге Леарнер. Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  20. ↑ Кауфманн. „Аре ёу тоо олд то леарн а лангуаге?“. Тҳе Ҳуффингтон Пост (2016-йил 2-март). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  21. ↑ „Ҳоw Манй Лангуагес До И Спеак?“. ЁуТубе.
  22. ↑ Сессион 7Б: Др Степҳен Крашен - Тҳе сеcрец оф ҳйпер-полйглоц. 25м38с.
  23. ↑ Степҳен Крашен он Лангуаге Леарнинг ин тҳе Полйглот Cоммунитй. 21м51с.