Стевен Wиллиам Морисон — собиқ профессионал футболчи. 2-лига клуби „Суттон Юнайтед“ бош мураббийи. Морисон ўз фаолиятини 16 ёшида, „Нортҳамптон Тоwн“ клубида бошлаган ва клубнинг энг асосий футболчиларидан бири бўлган. Футболчи 2002-йилда асосий жамоада дебют қилган. Морисон 2004-йил ноябр ойида маълум миқдордаги ҳақ эвазига Бишоп’с Стортфорд клуби сафига қўшилади. Стортфордда икки йилдан камроқ вақт ўтгач, 2006-йил август ойида „Стивенж Боро“га кам ҳақ эвазига шартнома имзолайди. Клубдаги биринчи мавсумида Морисон 2007-йилги Англия кубоги финалида ғалаба голини киритади. Футболчи, шунингдек, 2009-йилнинг май ойида клубга яна Англия кубогини ютишда ёрдам берди ва бу унинг клубдаги сўнгги ўйини бўлди.

Стеве Морисон
Август 2012
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Стевен Wиллиам Морисон[1]
Таваллуд санаси 1983-йил 29-август (1983-08-29) (43 ёш)[2]
Таваллуд жойи Энфиэлд, Англия
Бўйи 6 фт 2 ин (1.88 м)[3]
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Суттон Унитед (манагер)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001-2004 Нортҳамптон Тоwн 24 (3)
2004-2006 Бишоп’с Стортфорд 58 (28)
2006-2009 Стевенаге Бороугҳ 127 (68)
2009-2011 Миллwалл 83 (35)
2011-2013 Норwич Cитй 53
2013-2015 Леэдс Унитед 41 (5)
Миллий терма жамоа
2006-2008 Англия 8 (3)
20010-2010 Уэлс 20 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Стевенаге Бороугҳдаги уч мавсум давомида 151 ўйинда 86 марта гол урган. Морисон 2009-2010-йилги мавсум олдидан 130 000 фунт стерлинг эвазига „Миллwалл“ жамоаси сафига бориб қўшилади. У ўзининг биринчи мавсумидаёқ клубга Англия Премер-лигасига чиқишга ёрдам берди. 2011-йили Морисон Англия Премер-лигаси жамоаси билан шартнома имзолайди. „Норвич“ клубида 59 ўйинда 12 та гол уришга эришади. 2013-йилнинг январ ойида Леэдс Унитед клубига ўтади. Орадан 5 ой ўтгандан сўнг, фаолиятини ижара асосида Миллwалл сафида давом этиради. 2017-йил Морисон Миллwалл жамоасини чемпионатга қайтаришда ўзини жуда катта ҳиссасини қўшади. Жамоа таркибида 300 дан ортиқ ўйинларни ўтказиб 92 та гол уришга эришади ва клуб тарихидаги энг яхши 3 тўпурардан бирига айланади. 2019-йилнинг октябр ойида футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон берган.

Ёшлиги

Стеве 1983-йил Лондонда туғилган. Энфиэлд Грамматика мактабига борган. Мактабни 16 ёшда тамомлаган. Морисон спорт фанлари бўйича миллий дипломни қўлга киритади.

Халқаро фаолияти

Уэлс

Морисон Уэлс миллий терма жамоа сафида

2010-йил май ойида Морисон уэлслик аждодлари туфайли Уэлс вакили бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқланди. Унинг бувиси Эббw Вале яқинидаги Тредегар шаҳрида туғилгани эълон қилинганди[4]. 2010-йил июл ойида Уэлс бош мураббийи Жон Тошак Морисонни 11-августда Лланелли шаҳрида Люксембургга қарши ўртоқлик ўйини учун Уэлс терма жамоаси қайдномасига киритди[5].Морисон Уэлснинг Люксембургга қарши 5:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшган ҳолда, бутун ўйин давомида ўйнади ва Ашлей Wиллиамснинг голига ассистентлик қилди[6].

Халқаро майдонда

Миллий Терма жамоа Мавсум Ўйинлар Голлар
Уэлс 2010-11[7] 7 0
2011-12[7] 8 1
2012-13[7] 5 0
Умумий 20 1

Мураббийлик фаолияти

Морисон футболчилик фаолияти давомида „Протеc“ футбол академиясида мураббийлик лицензиясини олди. Кейинчалик Стеве УЭФА Про лицензиясини қўлга киритди ва 2019-йил октябр ойида ўйинчи сифатида фаолиятини якунлагач, Нортҳамптон Тоwн ва Миллwалл собиқ клублари академияларида мураббийлик фаолиятини бошлади.

Манбалар

  1. ↑ „Cлуб лист оф регистеред плаерс: Ас ат 19тҳ Май 2018: Миллwалл“. Энглиш Фоотбалл Леагуэ. Қаралди: 2018-йил 18-июн.
  2. ↑ Тҳе ПФА Премиэр & Фоотбалл Леагуэ Плаерс' Реcордс 1946–2005. Қуээн Анне Пресс, 2005 — 438-бет. ИСБН 1-85291-665-6. 
  3. ↑ „Стеве Морисон – ЭСПН“. ЭСПН Соccернет. 2009-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 19-август.
  4. ↑ Шуттлеwортҳ, Петер; Давиэс, Симон. „Wалес cонсидеринг Миллwалл стрикер Стеве Морисон cалл“. ББC Спорт (2010-йил 27-май). Қаралди: 2010-йил 15-июл.
  5. ↑ „Морисон анд Блаке реcеиве Wалес cаллс“. ББC Спорт (2010-йил 28-июл). Қаралди: 2010-йил 28-июл.
  6. ↑ Дулин, Давид. „Wалес 5–1 Лухембоург“. ББC Спорт (2010-йил 11-август). Қаралди: 2010-йил 12-август.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Морисон, Стеве“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2010-йил 17-август.