Steven Frayne
Стевен Фрайне (инглизча: Стивен Фрейн) кўпроқ Динамо (Дйнамо) тахаллуси билан машҳур — британиялик кўзбойлоғич. 1982-йил 17-декабрда туғилган[1].
| Динамо | |
|---|---|
| Дйнамо | |
|
| |
| Таваллуди |
Стевен Фрайне 17.12.1982 |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайти | дйнамомагиcиан.cом |
Таржимаи ҳоли
Болалик йилларини Бредфорднинг энг аҳволи ёмон туманларидан бирида ўтказди. Мактабда катта ўсмирлар томонидан тез-тез таъқибга учраб турарди. Мазах қилишларни қандайдир йўл билан тўхтатиш учун бола ўзидан эътиборни чалғитган ҳолда у 11 ёшида ўрганган фокусларини кўрсата бошлади - ўша пайтларданоқ улар ноодатий ва ғалати эди.
Бола кўзбойлоғичликнинг биринчи сабоқларини набирасига айрим ҳийла ва усулларни кўрсатган бобосидан олди. Бобоси Стив учун илҳом манбаси ва ҳақиқий кўнгил орзуси эди.
Фокуслари
Лондондаги Вестминстер Саройи биноси олдидаги Темза дарёсида сув устига сийиши катта резонансга эришди[2].
Юз бераётган воқеадан лол қолган ўткинчи йўловчилар Вестминстер кўпригига йиғилдилар. Динамо дарёнинг ўртасигача борди, сўнгра уни катер олиб кетди. Ҳунар "Дйнамо: Магиcиан Импоссибле" шоусини суратга олиш давомида бажарилган эди,— Тҳе Даилй Маил ёзади.
Яна бир кўриниш: Маями пляжида Динамо қизлардан бирининг қўлидаги офтобдан қорайиш чизиғини (қўл соати изи) жисмоний жиҳатдан сурди.
Динамо ҳар хил жойларда ва ҳар хил кишиларга такрорлайдиган ҳунарлари:
- тангалар — шиша орқали ўтиб йўқолади ва ҳар хил жойларда (соат тагида, ҳамёнда ва б.) пайдо бўлади.
- мобил телефон тор бўгизли шиша идиш ичида пайдо бўлиб қолади.
- карта билан найранглар (баъзан иштирокчидан худди шундай картага алмаштириш имкони бўлмаслиги учун унга имзо қўйишни сўрайди)
- ҳаёлларни ўқиш — бу ҳолатда у тўғри кўзига қараб туришни сўрайди.
Баъзан менга шундай туюладики, менинг барча ҳаётим — алданиш (иллюзия)… Агар мен ўз ҳаётимда ниманидир ўрганган бўлсам, бу шунданки, ҳар бир киши ўз ҳақиқийлигини ўзи яратадику.— Стевен Фрайне
Шоулари
Стивен Фрейн иштирокида бир нечта теле- ва видеолойиҳалар экран юзини кўрди:
- Тармоқда энг кўп тарқалган кўзбойлоғич иштирокидаги телевизион дастур — Дйнамо: Магиcиан Импоссибле / Динамо: Ақлга сиғмас кўзбойлоғич. Бу кўзбойлоғич ўзининг энг мароқли фокусларини кўрсатадиган 44 минутли сериялардир. Дисcоверй Чаннел канали томонидан тасвирга туширилган ва трансляция қилинади. Машҳурларнинг айримлари ушбу телевизион шоуда иштирок этганлар.
- Дйнамо’с Ундергроунд Магиc — 51 минутли ҳужжатли филм. Унда карталар, ҳар хил нарсалар (эгилувчан қошиқ) билан, тангаларнинг йўқилиши билан фокуслар батафсил кўрсатилади. Намойишдан кейин улардан кўпчилиги куч остида мустақил қайтарадилар.
- Дйнамо’с Эстате оф Минд
- Дйнамо’с Cонcрете Плайгроунд
- 2012-йил 12-октябрда Динамо Москвага борган
Ҳаволалар
- Дйнамо Wорлд (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-20 санасида архивланган)
- Дйнамо: Магиcиан Импоссибле – оффиcиал сите
- ББC 1хтра – Рампаге -Дйнамо
Манбалар
- ↑ „Cелебритй ансwерс wитҳ Дйнамо“. 6336.cом. 2015-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-июл 2008-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-06-22 санасида архивланган)
- ↑ Триcк ор феат? Магиcиан Дйнамо 'wалкс аcросс Тҳамес'
Яна қаранг
| Англиялик шахслар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |