Стевен Пруитт (1984-йил 17-апрелда туғилган) – америкалик Википедия муҳаррири ва администратори, инглизча Википедияда энг кўп таҳрир қилган муҳаррирлардандир. 5 миллиондан ортиқ таҳрири барча инглизча Википедия мақолаларининг учдан бирига камида битта таҳририга тўғри келади. Пруитт биринчи марта 2004-йилда Википедияни таҳрирлашни бошлаган[1][2]. Шунингдек, 33 000 дан ортиқ Википедия мақолаларини яратган[2]. Пруитт 2017-йилда Тиме журнали томонидан Интернетдаги 25 та энг муҳим таъсир ўтказувчи кишилардан бири сифатида танилган[3].

Стевен Пруитт

Пруитт 2022-йилда
Таваллуди 1984-йил 17-апрел (1984-04-17) (42 ёш)
Фаолият йиллари 2004–ҳ. в.

Пруитт Сер Амантио ди Ниcолао тахаллуси остида таҳрир қилади, бу Гиаcомо Пуccинининг 1918-йилги Гианни Счиcчи операсидаги кичик қаҳрамонга ишорадир[4]. Википедияда гендер тафовутга қарши кураш олиб боришини, „Қизилдаги аёллар“ лойиҳаси орқали аёлларни ҳам жалб этишни мақсад қилганини билдирган[5].

Ҳаётининг илк даври

Пруитт 1984-йил 17-апрелда Сан Антониода (Техас) туғилган. Россиялик яҳудий муҳожир Алла Пруитт ва Виржиния штатининг Ричмонд шаҳридан бўлган Доналд Пруиттнинг ягона фарзанди[2][6]. Онаси Леонид Брежнев даврида яҳудийларнинг миграция сиёсати юмшатилгани сабабли Совет Иттифоқидан кўчиб кетган, отаси эса Виржиниядаги коллежда профессор бўлиб ишлаган[5]. Ота-онаси Сан Антонио яқинидаги Лаcкленд ҳаво кучлари базасида Мудофаа тиллари институтининг рус бўлимида ўқитувчилик пайтида учрашиб қолишган[6].

Вояга етгач, Пруитт классик адабиёт ва Агата Чристиэ ва Нгаио Маршнинг сирли ҳикояларини ўқиб турган[6]. Пруитт ўзининг билимга бўлган муҳаббатини онасининг Совет Иттифоқида ўсиб-улғайганлиги ҳақидаги ҳикояларига боғлайди[2].

Пруитт 2002-йилда Виржиния штатининг Алехандриа шаҳридаги Авлиё Стивен ва Авлиё Агнес мактабини тамомлаган[7]. Wиллиам ва Марй коллежида ўқиган ва бу ерда яна хор гуруҳида қўшиқ куйлаган[5]. 2006-йилда санъацҳунослик факултетини тамомлаган[6].

Фаолияти

2017-йилда Пруитт АҚШ божхона ва чегара ҳимояси бўйича пудратчи бўлиб, у ерда ёзувлар ва маълумотлар билан ишлаган[8][4]. 2020-йилда Мудофаа соғлиқни сақлаш агентлигида рекордлар бўйича менежерлик лавозимига ишга кирган. 2021-йилдан бошлаб Мудофаа соғлиқни сақлаш агентлигининг пудратчиси Ченега ИТ Энтерприсе Сервиcес компаниясида ишлайди[2].

Википедиядаги таҳрирлари

Пруитт 2018-йилда

Пруитт 2004-йил июн ойидан Википедияни таҳрирлашни бошлайди[2][4][7]. Илк Википедия мақоласи катта бобоси[9], Португалияда туғилган Америка инқилобий уруши қаҳрамони, „Виргиниа Ҳерcулес“ номи билан танилган Петер Франcисcо ҳақида бўлган[6][10]. Энг севимли мақоласи Виржиниядаги Поҳиcк черкови[10]. Жорий ҳисобини 2006-йил январ ойида Wиллиам ва Марй коллежида катта курсда ўқиб юрган пайтларда яратган[2][8]. Жорий ҳисоб қайдномасини яратишдан олдин паролни унутиб қўйган вз бир нечта ҳисобларда таҳрирлаган[2]. 2008-йилги молиявий инқироз пайтида ишсиз бўлган Пруитт таҳрирлаш учун соатлаб вақт сарфлаган. Бу фаолият баъзан потенциал интервю олувчилар сайтни Жулиан Ассангенинг WикиЛеакс тармоғи билан чалкаштириб юборар, бу эса журналистларнинг интервю олишига тўсқинлик қилган. 2015-йилда энг кўп таҳрир қилиш бўйича муҳаррир Жустин Кнаппдан ўзиб кетади. Худди шу йили администратор ҳам бўлади[10]. 2019-йил февралига келиб, Пруитт Википедияга уч миллиондан ортиқ таҳрир қилган, ушбу таҳрирлари билан инглизча Википедиядаги қолган бошқа муҳаррирлардан кўп таҳрир амалга оширган ва 2021-йил февралига қадар тўрт миллиондан ортиқ таҳрир қилган[4]. Пруитт шунингдек, Википедияда 33 000 дан ортиқ мақола яратган, „Нортҳерн Виргиниа Магазине“ маълумотларига кўра бу натижа Википедия муҳаррирлари орасида еттинчи энг юқори кўрсаткичдир[2].

„Wомен ин Ред лойиҳасида“[10] Википедиядаги гендер тафовутга қарши туриш мақсадида 600 дан ортиқ аёллар ҳақида мақолалар яратган[6]. Таҳрирларининг аксарияти ёлғиз амалга оширилган бўлса-да[5], Виржиния лойиҳаси қатнашчисидир. Пруитт ўзини инклюзионист деб ҳисоблайди ва мақолаларни ўчириш ўрнига сақлаб қолишни афзал кўради[10]. Шунингдек, ўзини кичик, кўздан нари таҳрирларни амалга оширадиган WикиГноме деб ҳисоблайди[1]. Пруитт ҳар куни таҳрирлаш учун учдан[5] тўрт соатгача, дам олиш кунлари эса кўпроқ вақт сарфлайди[11]. Энг узоқ Википедияни таҳрир қиламаган даври икки ёки уч ҳафта[2]. 2021-йил 13-январда Википедиядаги „Деатҳ Бреатҳинг“ саҳифасида миллиардинчи таҳрир амалга оширган[12].

Интервюлари

Файл:WИН 20230317 16 40 06 Про.wебм Пруитт 2019-йил январ ойида CБС Тҳис Морнинг телеканалида намойиш этилган. Интервюда Пруитт Франсиско ҳақидаги биринчи мақоласини[6] тасвирлаб, Википедияда таниқли аёллар ҳаёти ёритилишини кучайтиришга ёрдам бериш мажбуриятини олганлигини билдиради.

Пруиттнинг аёл рассомлар, бастакорлар ва тарихий шахсларга эътибори унчалик маълум эмас. Асосан эътибордан четда қоладиган мавзуларни ёритишга қизиқади. Википедиядаги гендер тафовутини бартараф этишда фаол ҳисса қўшган. Унинг саъй-ҳаракатлари ва бундай ташаббусларни илгари сурганлиги туфайли аёллар ҳақидаги биографик мақолаларнинг тақдимоти ўсиш сур’атларини кўрсатган. Умумий мақолалардаги улуш 14% дан ҳозирги кўрсаткич деярли 18% гача юқорилаган. Бу ҳақда интервюларидан бирида айтиб ўтган[13].

Шахсий ҳаёти

Пруиттнинг Википедиядан ташқари қўшиқ айтишга қизиқади. Cапитол Ҳилл хорида куйлайди. Ёшлигидан ота-онасининг тарбияси натижасида операга мухлис[5] ва бу иштиёқ унинг Википедия фойдаланувчи номи „Сер Амантио ди Ниcолао“ дан ҳам маълум[6]. Пруитт яна классик мусиқа мухлиси ҳамдир[2]. 2018-йил ҳолатига кўра, ёлғиз ва Вашингтон, Колумбия округидаги уй-жой нархи юқори бўлгани сабабли ота-онаси қарамоғида яшайди[5].

Ютуқлари

  • Тиме „Интернетдаги энг нуфузли 25 киши“ (2017)[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳаррисон, Степҳен (2021-01-15). „Wикипедиа Ис Басиcаллй а Массиве РПГ“. Wиред. Cондé Наст. ИССН 1078-3148. 2021-01-15да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2021-06-13.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 „Тиме Магазине Намед Стевен Пруитт Оне оф тҳе Мост Инфлуэнтиал Пеопле он тҳе Интернет–Жуст Фор Ҳис Wикипедиа Эдиц“. Нортҳерн Виргиниа Магазине (2021-йил 24-ноябр). 2021-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-ноябр.
  3. ↑ „Меэт тҳе ман беҳинд а тҳирд оф wҳат'с он Wикипедиа - CБС Неwс“ (эн-УС). www.cбснеwс.cом (2019-йил 26-январ). Қаралди: 2023-йил 13-декабр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Броwн. „Меэт Тҳе Wорлд'с Мост Пролифиc Wикипедиа Эдитор“ (эн-УС). Воcатив (2016-йил 15-январ). 2019-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-апрел.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 Маллой. „Тҳис Пролифиc Нерд Ис Шапинг тҳе Футуре оф Wикипедиа“ (эн). ОЗЙ (2018-йил 13-феврал). 2019-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-апрел.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 Эшлеман, Тина (Септембер 17, 2018). „Тҳе Wикиман: Ҳоw тҳе мост пролифиc Wикипедиа эдитор ис эхпандинг wҳат wе кноw абоут тҳе wорлд“. W&М Алумни Магазине. № Фалл 2018. Cоллеге оф Wиллиам & Марй. Април 10, 2019да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2019-04-10.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Стевен Пруитт '02“. Ст. Степҳен'с & Ст. Агнес Счоол. 2021-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июн.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 „Тҳе 25 Мост Инфлуэнтиал Пеопле он тҳе Интернет“. Тиме. Жуне 26, 2017. Май 18, 2019да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2019-04-10. „Тҳе фамилй мовед то Монтерей, Cалифорниа, фор северал еарс бефоре сеттлинг ин Нортҳерн Виргиниа ин 1989, wҳен Стевен wас 5.“
  9. ↑ Яссин. „Тҳе Сеcрет Кинг оф Wикипедиа“. ЁуТубе (2020-йил 23-декабр). Қаралди: 2023-йил 16-феврал.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 10,4 Ҳаррисон, Степҳен. „Тҳе Wикипедиа cонтрибутор беҳинд 2.5 миллион эдиц“. Тҳе Wашингтон Пост. Наш Ҳолдингс (2018-йил 2-октябр). 2018-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
  11. ↑ Wаллаcе. „Wҳат Cонтент Cреаторс Cан Леарн Фром тҳе Интернет'с Мост Пролифиc Эдитор“. Медиум (2021-йил 12-апрел). 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июн.
  12. ↑ „Тҳе Энглиш Лангуаге Wикипедиа Жуст Ҳад Иц Биллионтҳ Эдит“ (эн). www.виcе.cом (2021-йил 15-январ). 2021-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-январ.
  13. ↑ Пруитт '06 дисcуссес Wикипедиа'с гендер гап (инглизча), Новембер 7, 2018, қаралди: 2023-08-31

Ҳаволалар