Steviya
Стевия (Стевиа ребаудиана Бехт.) — мураккабгулдошларга мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимлик. Ватани — Парагвай. Япония, Хитой, Индонезия, Болгария ваб. мамлакатларда ўстирилади. Бўйи 1,5 м га боради. Барглари йирик, уз. 4—7 см, қарамақарши жойлашган, тукли. Қисқа кун ўсимлиги, кузда гуллайди. Иссикликка ва намга талабчан субтропик экин. С. баргида (6,0%—6,5%), поясида (1,5%) ва илдизида (0,6%) ширинлиги саҳарозага нисбатан 150—300 баробар юқори бўлган кимматбаҳо стевиозид моддаси бор.
Стевиозид кондитер саноатида, салқин ичимликлар, шарбат, сақич, ҳар хил ширинликлар ва консервалар тайёрлашда шакар ўрнида кенг миқёсда ишлатилади, ундан доридармон сифатида, қанд диабети касаллигига ва модда алмашинуви бузилиши билан боғлиқ бўлган бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади. Уни уруғидан кўпайтиришга нисбатан қиш фаслида иссиқхонада, ёзда эса бевосита даланинг ўзида қаламчаларидан кўпайтириш осон. Қаламча кўчатлари апрелнинг 2-ярмида, тупроқ ҳарорати 14—15° бўлганда 60х25—40, 70х25 — 30 ва 90х15—20 см схемада намланган пуштага экилади. Баҳорда ва кузда хдр 10 —12 кунда, ёзда 6—8 кунда суторилиб турилади. Қатор оралари ўсув даврида 4—5 марта култивация қилинади.
Снинг ҳосили кўк баргпоя бўлиб, вегетация даврида 2 марта — июн ва октабр ойларида шоналаган даврида ўриб олинади. Қуруқ барг бўйича ҳосилдорлиги 6—25 с/га. Саноатда қайта ишланиб, стевизиод моддаси олинади.
1986-йил С. уруғи ва кўчати Ўзбекистонга Парагвайдан олиб келинган. Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтида 1987—88 йилларда ўсимликнинг биологияси ва уни кўпайтириш усуллари ўрганилади. Снинг Ширин ва Шакарбарг навлари яратидси (1994) ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экиш учун Давлат реестрига киритилди.
Адабиёт
- Ким Ю. М., Стевия — новая саҳароносная култура. Сб. "Исползования мировўх коллексий растителних ресурсов для создания сортов интенсивного типа в условиях Средней Азии", Т., 1991.
Ботир Азимов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |