„Стилл Wаитинг“ (таржимаси „Ҳалиям кутяпман“) — Канадада тузилган „Сум 41“ рок мусиқа гуруҳи ижро этган қўшиқ. 2002-йилнинг ноябр ойида гуруҳнинг „Доэс Тҳис Лоок Инфеcтед?“ номли албомининг асосий сингли ўлароқ эълон қилинган. Қо'шиқ ўша пайтдаги АҚШ президенти Георге Буш ҳамда Ироқ урушига қарши ёзилган.

„Стилл Wаитинг“
Сум 41 сингли
Доэс Тҳис Лоок Инфеcтед? албомидан
Чиқарилган санаси 18-ноябр 2002-йил
Ёзиб олинган 2002
Жанр
Давомийлиги 2:38
Лейбл Исланд
Қўшиқ муаллиф(лар)и Дерйcк Wҳиблей
Продюсер(лар) Греиг Нори
Сум 41 сингллари хронологияси
„Ит'с Wҳат Wе'ре Алл Абоут“
(2002)
„Стилл Wаитинг“
(2002)
„Тҳе Ҳелл Сонг“
(2003)
Клипи
„Стилл Wаитинг“ ЁуТубеда

„Стилл Wаитинг“ ашуласи гуруҳ репертуаридаги энг таниқли тароналарнинг биридир. Қўшиқ Буюк Британиянинг УК Роcк & Метал хит-парадида биринчи поғонагача кўтарилган[1]. Қўшиқнинг 2009-йилда ЁуТубега юкланган клипи 2022-йилгача 83 миллион мартадан ошиқ кўрилган.

Клипи

„Стилл Wаитинг“ қўшиғи учун режиссор Марc Класфелд клип суратга олган. Клип бошида гуруҳ аъзолари мусиқа лейбли ширкати менежери (Wилл Сассо) олдига киришади. Менежер гуруҳ аъзоларига мусиқий гуруҳлар номларида сонларни ишлатиш модадан қолганини айтади ҳамда „Сум 41“ номини „Тҳе Сумс“ деб ўзгартиришни таклиф қилади. Шунингдек, гуруҳ аъзолари исмларини ҳам ўзгартиришни таклиф қилади: Дерйcк исмини „Свен“, Cоне исмини „Тҳурстон“, Даве исмини „Ҳолмес“, Стево исмини „Сергио“ деб ўзгартиришни тавсия қилади.

Бунинг ортидан жамоа „Тҳе Ҳивес“, „Тҳе Строкес“ ва „Тҳе Винес“ каби гуруҳларга ҳазиломуз тақлид қилган ҳолда саҳнада „Стилл Wаитинг“ қўшиғини ижро этади. Клип давомида аркада жанридаги компутер ўйинларидан тасвирлар намойиш қилинади. Клип якунида Дерйcк мусиқий асбобларини улоқтириб, синдира бошлайди. Даве, Cоне ва Стево эса унга қўшиладилар. Клип якунида гуруҳ аъзолари саҳна ортидаги „Тҳе Сумс“ ёзувини йиқитади.

Клипнинг киришдан бошқа қисмлари сониясига 30 кадр тезликда ёзиб олинган. Бу эса клипга жонли ижрога ўхшаш тус берган. 1:37 да яширин кадр бор: жуда қисқа муддатга давомида дор ўйини кадрлари кўрсатилган. Кадрларда „СУ_ _1“ / „СУ_ 41“ ҳарфлари ҳамда маъноси номаълум бўлган „ЛАО ГҲҚ КЕ9“ ҳарфлари намойиш қилинган.

Танқиди

Тарона „Сум 41“ ижро этган энг таниқли ашулаларнинг бири бўлишига ҳамда глобал миқёсда танилган бўлишига қарамай, эълон қилиниши ортидан айтим тақризчилар унга салбий баҳо берган. Хусусан, қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган „Дроwнед ин Соунд“ сайти ходими Гаретҳ Добсон „Ёмон томони, гуруҳ ўзининг нотўғри йўналтирилган ғазабини суб-Оффспринг шаклидаги зерикарли қўшиқ орқали изҳор қилишга қарор қилганидир. Қизлар ва шунга ўхшаган нарсалар ҳақида куйлашганида уларни ёқтирганман, дейишни хоҳлаган бўлардим, аммо ўшанда ҳам ёқмаган булар“, деб ёзган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Оффиcиал Синглес Чарт Топ 100“. Оффиcиал Чарц. Қаралди: 31-июл 2022-йил.
  2. ↑ Добсон, Гаретҳ „Сингле Ревиэw: Сум 41 - Стилл Wаитинг“. Дроwнед ин Соунд (2002-йил 20-ноябр). 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-июл.

Ҳаволалар