Stirol
Стирол (фенилетилен, винилбензол, этинил бензол, синнамен), CҲ2=CҲ- C6Ҳ5 — ароматик углеводород, ўзига хос ҳидли рангсиз суюқлик. Мол. м. 104,14гр. Суюқланиш температураси —30,628C°, қайнаш температураси 145,2C°, зичлиги 906 кг/м³ (20C° да). Метанол, этанол, ацетон, эфирлар, углеводородлар, сирка кислотада эрийди, сувда эримайди. Ўзи ҳам кўпчилик органик моддаларни яхши эритади. Ўсимлик смоласи (стиракс)да, натурал газ ва бошқа углеводород газлари пиролизи маҳсулотларида, нефт маҳсулотларини крекинглаш ва пиролизлаш маҳсулотларида, тошкўмир ва қўнғир кўмир смолаларида, сланец мойида ва ғ.к.да бўлади. С. кимёвий реаксияларга шиддатли киришади, полимерланади. С, асосан, полистирол, шунингдек, турли сополимерлар, мас, бутадиенстирол каучуклар, полиэфир смолалар ишлаб чиқариш.да қўлланади; стиролнинг дивинилбензол билан сополимерлари ион алмашинувчи смолалар сифатида ишлатилади.
С.нинг буғлари шиллиқ пардаларга таъсир этади, унинг ҳавода рухсат этиладиган консентрацияси 5 мг/м³. С. саноатда, асосан, 500—630C° трада сув буғи оқимида этилбензолни каталитик дегидрогенлаб олинади .
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |