Стоcкфиш (русча: вяленая рыба) – турли иш столи ва мобил платформалар учун мавжуд бўлган бепул, очиқ манбали, УCИ билан ишлайдиган шахмат дастуридир[1]. У Марко Косталба, Жонаҳ Кийски, Гари Линскотт ва Торд Ромстадлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, шунингдек очиқ манбалар жамиятининг ҳам катта ҳиссаси бор.

Стоcкфиш

Стоcкфиш энг яхши юришларни турли хил вариантларини намойиш этади
МуаллифТорд Ромстад, Марко Косталба, Жоона Кийски, Гари Линскотт
ташкил топди:2-ноябр 2008-йил
Операцион тизимWиндоwс, Маc ОС, Линух, иОС, Андроид
ЛицензияГНУ ГПЛв3
Вебсайт:ҳттпс://стоcкфишчесс.орг/
Дастурлаш тили:C++

Стоcкфиш компютер шахмат дастурлари ўртасидаги кўпгина рейтинг рўйхатлари ва мусобақаларида биринчи ўринни эгаллайди ва ГПУ бўлмаган энг кучли шахмат дастури сифатида тан олинган[2][3]. У 6-мавсумда (2014), 9-мавсумда (2016), 11-мавсумда (2018), 12-мавсумда (2018), 13-мавсумда (2018), 14-мавсумда (2019), 16-мавсумда (2019), 18-мавсумда (2020), 19-мавсумда (2018) компютер шахмати бўйича норасмий жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.20-мавсум (2021), 21-мавсум (2021) ва 22-мавсум (2022), шунингдек, 5-мавсум (2013), 7-мавсум (2014), 8-мавсум (2015), 15-мавсум (2019) ва 17-мавсум (2020) да иккинчи ўринни эгаллади.

Стоcкфиш 2004-йилда чиқарилган Торд Ромстаднинг очиқ манбали дастури Глаурунгдан келиб чиққан.

Хусусиятлари

Стоcкфиш кўп процессорли тизимларда 1024[4] тагача процессор оқимларидан фойдаланиши мумкин. Транскрипсия жадвалининг максимал ҳажми 128 ГБ. Стоcкфиш илғор алфа-бета қидирувни амалга оширади ва битбоардлардан фойдаланади. Бошқа дастурлар билан таққослаганда, у кўпроқ қидирув қамрови билан ажралиб туради, қисман агрессив алфа-бета кесими ва кеч ҳаракатланишнинг қисқариши туфайли[5][6].

Стоcкфиш шахмат-960ни қўллаб-қувватлайди, бу Глаурунгдан мерос бўлиб қолган хусусиятлардан биридир.

Илгари Роналд де Ман томонидан бошқариладиган дастурда мавжуд бўлган Сйзйгй шахмат якунлари бўйича маълумотлар базаларини қўллаб-қувватлаш 2014-йилда Стоcкфишга киритилган[7]. 2018-йилда Сйзйгй 7 қисмли маълумотлар базаларни қўллаб-қувватлаш ҳам кўп ўтмай қўшилди.

2020-йил август ойида АИга асосланган дастурларнинг жадал ривожланиши таъсирида Стоcкфиш архитектурасидада сезиларли ўзгаришлар юз берди ва анъанавий баҳолаш функсияси билан бирга CПУ ва Стоcкфиш қидирув алгоритми учун оптималлаштирилган ННУЭ нейрон тармоқларидан[8] фойдаланишни бошлади. Стоcкфиш нейрон тармоқларга асосланган баҳолаш функсиясидан (созламаларда нейрон тармоқлардан фойдаланишни ўчириб қўйиш мумкин) моддий жиҳатдан мувозанатли позицияларда, қолганларида эса анъанавий дастурлардан фойдаланган ҳолда классик дастур бирлашмасига ўзгарди. Ушбу ўзгариш ўйинни сезиларли даражада кучайтирди[9].

Стоcкфишнинг ўйин услуби, бошқа кучли дастурлардаги каби, ўзига хосдир, лекин тактикага урғу беради.

Дастур коди ЛАЗЙ_СМП параллеллаштириш алгоритмида (2015-йилда киритилган) ишлайди, у кўп сонли ядролар/оқимларда мукаммал параллеллаштирилади.

У ассемблер тилида ўз портига эга, шунингдек C тилида ҳам[10] (асосий лойиҳа билан деярли параллел равишда янгиланган).

ТCЕCда иштирок этиш тарихи

ТCЕCда Стоcкфишнинг иштироки[11]
Мавсум Сана Ўрин Рақиб Ҳисоб Эсалатма
6 Май

2014

Ғолиб Комодо 35½-28½
7 Декабре 2014 2-ўрин Комодо 30½-33½
8 Ноябр 2015 2-ўрин Комодо 46½-53½ Дастурлар 24-ядроли серверда ўйналди
9 Декабр 2016 Ғолиб Ҳоудини 54½-45½ 44-ядроли сервер
10 Ноябр 2017 3-ўрин Ҳоудини

Комодо

Стоcкфиш супер финалга чиқмади1
11 Апрел 2018 Ғолиб Ҳоудини 59-41
12 Июл 2018 Ғолиб Комодо 60-40
13 Ноябре 2018 Ғолиб Комодо 55-45
14 Феврал 2019 Ғолиб Леэла Чесс Зеро 50½-49½
15 Май 2019 2-ўрин Леэла Чесс Зеро2
16 Октябр 2019 Ғолиб Аллиэстеин
17 Апрел 2020 2-ўрин Леэла Чесс Зеро 47½-52½
18 Июн

2020

Ғолиб Леэла Чесс Зеро 53½-46½
19 Октябар 2020 Ғолиб Леэла Чесс Зеро
20 Феврал 2021 Ғолиб Леэла Чесс Зеро 53-47
21 Август 2021 Ғолиб Леэла Чесс Зеро 56-44

1 10-мавсумда Стоcкфиш бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади, лекин қўшимча параметрларга кўра (жами ғалабалар сони бўйича) супер финалга чиқа олмади.

2 2019-йилнинг май ойида Лила финалда Стоcкфишни 5,5-4,5 (+2 =7 −1) ҳисобида мағлуб этиб, ТCЕC(инглизча:Топ Чесс Энгине Чампионшип) кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Лила шахмат доналари бўйича 1 та пиёда устуворликни қўлдан бой беришига қарамай, ТCЕC 15 супер финалида Стоcкфиш(норасмий чемпион) устидан ғалаба қозонди.

Рейтинг

2024-йил ҳолатига кўра, Стоcкфиш шахмат дастурлар(шахматдаги юришларнинг вариантларини ҳисоблаш учун мўлжалланган компютер дастури) рейтинги бўйича етакчи ҳисобланади[12][13].

Манбалар

  1. ↑ Чабрис, Чристопҳер. „Тҳе Реал Кингс оф Чесс Аре Cомпутерс“. Wалл Стреэт Жоурнал (2015-йил 9-январ). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-август.
  2. ↑ „CЕГТ Бест Версионс 40/20 (АМД 4200+)“. арчиве.ис (2012-йил 8-сентябр). 2012-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-август.
  3. ↑ „CCРЛ 40/40 — Индех“. wеб.арчиве.орг (2011-йил 2-октябр). 2011-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-август.
  4. ↑ „Стоcкфиш Девелопмент Версионс“. аброк.эу. 2022-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-сентябр.
  5. ↑ „Стоcкфиш дептҳ вс. отҳерс; чалленге — ТалкЧесс.cом“. www.талкчесс.cом. 2018-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-август.
  6. ↑ „Чесс Даилй Неwс“ (эн). Чесс Даилй Неwс. 2019-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-август.
  7. ↑ „Стоcкфиш Девелопмент Версионс“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 11-ноябр). 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-август.
  8. ↑ „ННУЭ - Чесспрограмминг wики“. www.чесспрограмминг.орг. 2020-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  9. ↑ „Стоcкфиш ННУЭ - Чесспрограмминг wики“. www.чесспрограмминг.орг. 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  10. ↑ „Cфиш“. 2018-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
  11. ↑ „ТCЕC Сеасон Арчиве“. тcеc.чессдом.cом. 2015-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-декабр.
  12. ↑ „ИПОН-Ратинг-Лист“. www.инwоба.де. 2011-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.
  13. ↑ „ФастГМс Ратинг Лисц (ФГРЛ)“. www.фастгм.де. 2018-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.