Stonava
Стонава | |
|---|---|
| Муниципалитет | |
|
| |
| Мамлакат | Чехия |
| Вилоят | Моравия-Силезия |
| Туман | Карвинá |
| Асос солинган | 1388 |
| Майдон | 13.87 км2 (5.36 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 259 м |
| Аҳолиси (2023-01-01) |
1 772 |
| Зичлиги | ауто киши/км2 |
| Почта индекс(лар)и | 735 34 |
Стонава (полякча Стонаwа, олмонча: Стеинау ) — Чехия Республикасининг Моравия-Силезия вилояти Карвина туманида жойлашган мунисипалитет. Унда (01.01.2023) ҳолатига кўра 1800 га яқин аҳоли истиқомат қилади.
Бу ном Стонавка дарёсининг эски топографик номидан келиб чиққан бўлиб, Стонавка сўзининг маъноси шовқинли дарё деган маънони англатади. Муниципалитетни 18-асрда Германлар Стеинау деб аташган[1].
Жойлашуви
Стонава — Карвинадан тахминан 4 километр (2 ми) жанубда ва Остравадан эса 14 километр (9 ми) шарқида, Острава шаҳар паст текислигидаги, Cиэсзйн Силезиянинг тарихий ҳудудида жойлашган. Муниципалитет ҳудудидан Стонавка дарёси оқиб ўтади.
Тарихи
Стонава (Стоэн) номи 1388-йилдаги манбаларнинг бирида учрайди. Манбаларда лорд Ханке фон Стоэн муниципалитет ва 1580-йилда қурилган Стонавадаги қал’а эгаси сифатида тилга олинган. Қал’а ва муниципалитетнинг энг кўзга кўринган эгалари Ларишлар оиласи бўлиб, дастлаб 1590-йилда эгалик қилишган, сўнгра 1743-йилдан 1945-йилгача бўлган даврларда ҳам муниципалитетни бошқарган[2].
Сиёсий жиҳатдан муниципал 1290-йилда Полшанинг феодал бўлиниши натижасида ташкил топган. Муниципалитет Тесчен князлигига тегишли бўлиб, Силезия Пиаст сулоласинингмаҳаллий бўлими томонидан бошқарилган. 1327-йилда герсоглик Боҳемия қироллигининг таркибига кирган, лекин 1526-йилдан кейин у Габсбург монархиясининг бир қисмига айланади.
Муниципалитетда яшовчи аҳоли учун католик черкови қурилади ва 1447-йилдан бошлаб Петер Пенс (тўғридан-тўғри католик черковларга қилинган хайр-эҳсонлар ёки тўловлар) рўйҳатида Тесчен давлатидаги 50 та черковлар орасида муниципалитет Стинавиа номи билан қайд этилган[3]. 1540-йиллардан кейин Тесчен герсоглигида протестант ислоҳоти ҳукмронлик қилди ва маҳаллий католик черкови лютеранлар томонидан босиб олинди. Черков махсус комиссия томонидан қайтариб олинади ва 1654-йилда Рим-католик черковига ўтқазилган[4].
1870-йилда муниципалитетда саноат корхоналар ривожланиши натижасида тош кўмир қазиб олина бошлайди. Кўп одамлар тоғ-кон саноати билан кун кечиришади. Корхонага янги келаётган ишчилар асосан тоғ этакларидаги қишлоқлар ва Галисиядан келишган[5].
Австрия империяси 1848-йилги инқилоблардан сўнг қайта тикланади ва Австрия Силезиясида замонавий муниципал бўлинма жорий этилади. Қишлоқ муниципалитет сифатида 1880-йилда Фрейштадтнинг сиёсий юридик округ аъзосига айланган.
1880—1910-йилларда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, муниципалитет аҳолиси 1880-йилда 2040 кишидан 1910-йилда 3952 кишига кўпайган. Кўпчилик аҳоли полша тилида сўзлашувчилар бўлиб (1880-йилда 90,1% дан 1910-йилда 99% гача ўсган), улар билан бирга чех тилида сўзлашувчилар сони (1880-йилда кўпи билан 158 ёки 7,8%, 0,1% дан 0,4% гача тушиб кетган) ва немис тилида сўзлашувчилар (1880-йилда 43 та ёки умумий аҳолининг 2,1% ташкил этган). Дин нуқтаи назаридан, 1910-йилда кўпчилик аҳоли Рим-католиклари (77,7%), протестантлар (21,1%), 3 та яҳудий ва бошқа динга этиқод этувчилар сони 42 киши бўлган[6].
Биринчи жаҳон уруши, Полша-Чехословакия уруши ва 1920-йилдаги Сиэзин-Силезиянинг бўлинишидан сўнг муниципалитет Чехословакия таркибига кирган. Мюнхен келишувидан сўнг, 1938-йил октябр ойида Транс-Олза минтақаси билан бирга у Полша томонидан қўшиб олинади, лекин маъмурий жиҳатдан Силезия воэводелигининг Фриштат округида ташкил этилган[7]. Кейинчалик муниципалитет Иккинчи Жаҳон уруши бошида фашистлар Германияси томонидан босиб олинади. Урушдан сўнг муниципалитет Чехословакияга таркибига қайтарилган.
Демографияси
Муниципалитетда 2021-йил ҳолатига кўра умумий аҳоли 1721 кишини ташкил этган[8].
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1869 | 1 516 | — |
| 1880 | 2 040 | +34.6% |
| 1890 | 2 339 | +14.7% |
| 1900 | 3 135 | +34.0% |
| 1910 | 3 952 | +26.1% |
| 1921 | 3 831 | −3.1% |
| 1930 | 4 819 | +25.8% |
| 1950 | 4 500 | −6.6% |
| 1961 | 4 511 | +0.2% |
| 1970 | 4 036 | −10.5% |
| 1980 | 2 516 | −37.7% |
| 1991 | 1 714 | −31.9% |
| 2001 | 1 809 | +5.5% |
| 2011 | 1 728 | −4.5% |
| 2021 | 1 721 | −0.4% |
Диққатга сазовор жойлари
Муниципалитетнинг энг диққатга сазовор жойи — Авлиё Марям Магдалалик черковидир. Черков ҳақида биринчи маълумотлар 1447-йилда ҳужжатлаштирилган. Эски черков 1808-йилда ёғочдан қурилган бўлиб, кейинчалик эса 1906—1910-йилларда қурилиш маҳсулоти ғиштга алмаштирилган[5].
Машҳур одамлар
- Августин Лукос (1884-1940), полшалик сиёсатчи
- Владислав Сантариус (1915-1989), полшалик лютеран руҳонийси
- Бруно Матикевич (1959-йилда туғилган), полшалик оғир атлетикачи
Галерея
-
1919-йил 26-январда чех легионистлари олинган полшалик 20 та аскарнинг қабри
-
Ишчилар уйи
-
Лютеран черкови
-
Полша ижтимоий мактаби
Манбалар
- ↑ Мрóзек, Роберт. Назwй миэжсcоwе даwнего Śлąска Cиэсзйńскиэго (пл). Катоwиcе: Университй оф Силесиа ин Катоwиcе, 1984 — 166-бет.
- ↑ „ҲИСТОРИЭ“. стонава.cз. Қаралди: 7-май 2024-йил.
- ↑ „Региструм денарии санcти Петри ин арчидиаcонату Ополиэнси суб анно домини МCCCCХЛВИИ пер доминум Ниcолаум Wолфф деcреторум доcторем, арчидиаcонум Ополиэнсем, эх cоммиссионе реверенди ин Чристо патрис аc домини Cонради эписcопи Wратиславиэнсис, седис апостолиcе cоллеcторис, cоллеcти“. Зеицчрифт дес Вереинс фüр Гесчичте унд Алтертҳум Счлесиэнс (немисча). 27-жилд. Бреслау: Ҳ. Маркграф. 1893. 361–372-бет. Қаралди: 21 Жулй 2014.
- ↑ Брода, Жан „Материаłй до дзиэжów Коścиоłа эwангелиcкиэго w Ксиęстwиэ Cиэсзйńским и Паńстwиэ Псзcзйńским w ХВИ и ХВИИ wиэку“, . З ҳистории Коścиоłа эwангелиcкиэго на Śлąску Cиэсзйńским (пл). Катоwиcе: Дом Wйдаwниcзй и Ксиęгарски „Дидаче“, 1992 — 259–260-бет. ИСБН 83-85572-00-7.
- ↑ 5,0 5,1 „Ҳисториэ“ (cс). Обеc Стонава. Қаралди: 2022-йил 11-январ.
- ↑ Пиąткоwски, Казимиэрз. Стосунки народоwоścиоwе w Ксиęстwиэ Cиэсзйńскиэм (пл). Cиэсзйн: Маcиэрз Сзколна Ксиęстwа Cиэсзйńскиэго, 1918 — 274, 291-бет.
- ↑ „Устаwа з дниа 27 паźдзиэрника 1938 р. о подзиале администраcйжнйм и тймcзасоwеж организаcжи администраcжи на обсзарзе Зиэм Одзйсканйч Śлąска Cиэсзйńскиэго“. Дзиэнник Устаw Śлąскич (полякча). 18/1938, поз. 35-жилд. Катоwиcе. 31 Оcтобер 1938. Қаралди: 1 Жулй 2014.
- ↑ „Популатион Cенсус 2021: Популатион бй селеcтед этҳниcитй“. Публиc датабасе. Cзеч Статистиcал Оффиcе (2021-йил 27-март).