Atmosfera qatlamlariEverestTroposferaStratosferaMezosferaMeteoritlarMezosferaKarman chizigʻiQutb yogʻdusiTermosferaEkzosfera
Атмосфера қатламлари


Стратосфера (лотинча: стратум — қатлам ва юн. спҳаира — шар) — тропосфера устида юқори кенгликларда 8– 10 км, экватор яқинида эса 16—18 дан то 50–55 км баландликларгача бўлган оралиқда жойлашган, температураси —40° (—80°)дан то 0° гача ортадиган атмосфера қатлами. Стратосфера қатламининг қуйи чегараси — тропопауза географик кенглик, йил вақти ва сиклон фаолиятига қараб ўзгаради. Одатда, тропопаузадан 24–25 км гача қуйи Стратосфера ва қолгани юқори Стратосферага ажратилади. Қуйи чегарасида ўртача температура йил вақти ва кенгликка қараб —45° дан —75° гача, юқори чегарасида —20° дан Қ20° гача бўлиб, сув буғи миқдори жуда оз бўлади. Пекин 20–30 км баландликда баъзан садафсимон булут ҳосил бўлади. У кундузи деярли кўринмайди, кечаси қуёш нури таъсирида ялтираб кўринади. Садафсимон булут, асосан, яхлаган сув томчиларидан иборат. Аэрология ва Ернинг сунъий йўлдошлари ёрдамида Стратосфера ўрганилган. Стратосферада ҳам ҳаво алмашиниши бўлиб, температура ва шамол тезлиги ўзгариб туради. Шамолнинг максимал тезлиги Стратосферанинг юқори қисмида жуда катта (езда 60—80 мҒс; қишда 80—100 мҒс гача). Асосий шамол ғарб томондан эсиб, 20 км баландликда ёз вақтлари ўз йўналишини шарққа томон ўзгартиради. Стратосферадаги доимий газларнинг улуш миқдори тропосферадаги сингаридир. Бироқ Стратосферада озон, ҳатто мутлақ қийматларда тропосферадагига Караганда кўп бўлиб, унинг асосий миқдори 25–35 км баландликлар орасида тўпланган. Стратосфера маълум даражада озоносферат мос келади. Озон қатлами Қуёшдан келаётган қисқа тўлқинли, айниқса, ултрабинафша нурларни ютиб қолади, натижада ҳаво температураси ортади. Стратосферадаги озон қатлами ултрабинафша нурларни Ер сиртига ўтказмайди, акс ҳолда Ерда ҳаёт бўлмас эди.