Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Strawberry Fields Forever

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
„Страwберрй Фиэлдс Форевер“
Тҳе Беатлес сингли
А томон „Пеннй Лане“
Чиқарилган санаси 1967-йил 13-феврал (1967-02-13)
Ёзиб олинган 29-ноябр, 8-22-декабр 1966-йил
Студия ЭМИ, Лондон
Жанр
Давомийлиги 4:07
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и Леннон–МcCартней
Продюсер(лар) Георге Мартин
Тҳе Беатлес хронологияси
„Элеанор Ригбй“ / „Еллоw Субмарине“
(1966)
„Страwберрй Фиэлдс Форевер“ / „Пеннй Лане“
(1967)
„Алл Ёу Неэд Ис Лове“
(1967)
Промо филм
„Страwберрй Фиэлдс Форевер“ ЁуТубеда

„Страwберрй Фиэлдс Форевер“ (таржимаси „Қулупнай далалари бир умрга“) — „Тҳе Беатлес“ инглиз гуруҳи ижро этган қўшиқ. Қўшиқ муаллифи ўлароқ Леннон–МcCартней кўрсатилган бўлса-да, уни Жоҳн Леннон ёзган. 1967-йилнинг 13-февралида „Пеннй Лане“ қўшиғи билан бир қаторда қўшалоқ сингл ўлароқ чиқарилган. Тарона гуруҳнинг олдинги синглларидан фарқ қилган ҳамда ўша пайтдаги тингловчиларни янгича асар бўлган. Қўшиқ дастлаб мусиқа тақризчилари ҳамда гуруҳ мухлисларини ҳайратга солган бўлса-да, психоделик мусиқа жанрига катта таъсир кўрсатган. Қўшиқ учун олинган ҳамроҳ промо филм эса клип санъатидаги муҳим янгилик ўлароқ кўрилади[6].

Леннон қўшиқни болалигида Ливерпул шаҳрида Тҳе Салватион Армй черковига тегишли „Страwберрй Фиэлд“ номли болалар уйи боғида ўйнаган хотиралари асосида ёзган. „Страwберрй Фиэлдс Форевер“ қўшиғини ёзиб олиш учун гуруҳ 1966-йилнинг ноябридан бошлаб беш ҳафта давомида 45 соат сарфлаган. Бу даврда қўшиқнинг уч хил версияси ёзиб олинган. Эълон қилинган ёзувда мазкур версияларнинг иккитаси бирлаштирилган. Бу икки версия темп, оҳанг ва тоналлиги жиҳатдан бир-биридан фарқ қилган. Якуний версия алоҳида ёзилган чолғу партиялари, меллотрон ва савармандалда ижро этилган куйлар, кассета ҳалқалари, кириш ва чиқиш кодалари ҳамда продюсер Георге Мартин аранжировка қилган виолончел ва пуфлаб чалинадиган асбоблар партиясини ўзида мужассамлаштирган. Ҳамроҳ промо филмни суратга олишда эса лентани ортга айлантириш, кадрларни бирдан алмаштириш ва суперимпозиция каби экспериментал технологиялардан фойдаланилган.

„Страwберрй Фиэлдс Форевер“ „Револвер“ албоми якунланганидан кейин гуруҳ студияда ёзиб олган илк трек бўлиб, дастлаб уни „Сгт. Пеппер'с Лонелй Ҳеарц Cлуб Банд“ албомига киритиш режалаштирилган бўлган. Бунинг ўрнига, ёзув ширкати ҳамда менежерлар гуруҳни янги тарона чиқаришга чорлаб ўтказган босим остида тарона сингл ўлароқ чиқарилган. Гуруҳ ўша пайтгача амал қилиб келинган анъанага биноан, аввал чиқарилган қўшиқларни янги студиявий албомга киритмаган. „Страwберрй Фиэлдс Форевер“ ва „Пеннй Лане“ киритилган қўшалоқ сингл „Реcорд Ретаилер“ хит-парадида иккинчи поғонагача кўтарилган. „Страwберрй Фиэлдс Форевер“ қўшиғига қадар тўрт йил давомида гуруҳнинг ҳар бир сингли Буюк-Британия хит-парадида биринчи поғонани эгаллаб келган бўлган. АҚШда тарона „Биллбоард Ҳот 100“ хит-парадида саккизинчи поғонагача кўтарилган. Гуруҳга хуш келмаган ҳолда қўшиқ Америкада „Магиcал Мйстерй Тоур“ мини-албомига киритилган.

Леннон „Страwберрй Фиэлдс Форевер“ қўшиғини „Беатлес“ аъзоси ўлароқ ёзган энг сара асари деб билган. Ленноннинг ўлимидан кейин, Ню-Ёркдаги Cентрал Парк боғининг бир қисмига „Страwберрй Фиэлдс“ номи берилган. 1966-йил қўшиқнинг илк версияси „Антҳологй 2“ тўпламида эълон қилинган. 2006-йил „Лове“ ремикс албоми учун қўшиқнинг янги версияси яратилган. Таронани бугунга қадар бир неча хонанда ва гуруҳ, жумладан, Ричиэ Ҳавенс, Тодд Рундгрен, Петер Габриэл, Бен Ҳарпер ҳамда Деббиэ Ҳаррй билан бирга „Лос Фабулосос Cадиллаcс“ гуруҳи кавер қилган. 1990-йил Манчестер шаҳрида тузилган „Cандй Флип“ гуруҳи ижро этган кавер Буюк Британия ва Ирландия хит-парадларида юқори ўнталикка кирган.

Манбалар

Сноскалар

  1. ↑ ДеРогатис 2003, с. 48.
  2. ↑ Доггетт 2015, с. 373.
  3. ↑ Пҳило 2015, с. 119.
  4. ↑ Фритҳ, Симон (1981). „1967: Тҳе Еар Ит Алл Cаме Тогетҳер“. Тҳе Ҳисторй оф Роcк. Аваилабле ат Роcк’с Баcкпагес (субсcриптион реқуиред).
  5. ↑ Cарр & Тйлер 1978, с. 62: „Ботҳ ['Страwберрй Фиэлдс Форевер' анд 'Пеннй Ланеъ] репресент дефинитиве Энглиш аcид-роcк (ас оппосед то иц Америcан cоусин) … Тҳе субжеcт-маттер wас эссентиаллй 'Ливерпоол-он-а-суннй-ҳаллуcиногениc-афтерноонъ.“
  6. ↑ Бурнс 2000, с. 176.

Адабиётлар

Ҳаволалар