Стресс (инглизча: стресс — „босим“, „кучланиш“, „танглик“) — одам ва ҳайвонларда кучли таъсиротлар натижасида содир бўладиган ўта ҳаяжонланиш, асабийлик ҳолати. Стресс — бу гомеостазни бузиш билан таҳдид қилувчи турли экстремал омиллар таъсирида юзага келадиган тананинг ўзига хос бўлмаган реакцияси ва асаб ва эндокрин тизимлар фаолиятида стереотипик ўзгаришлар билан тавсифланади. Организмда ҳар хил таъсиротларга нисбатан ривожланадиган номахсус нейрогормонал реаксия. „стресс“ терминини канадалик патолог Г. Селе таърифлаб, тиббиётга киритган (1936). Олим стресс ҳолатига олиб келувчи омилни стрессорлар деб, улар таъсирида организмда рўй берадиган ўзгаришларни мослашиш (адаптация) синдроми деб атади. Физик (иссиқ, совуқ, шикастланиш ва бошқалар) ва психик (қўрқув, баланд товуш, ўта хурсандчилик) стрессорлар ажратилади. Организмда бу омиллар таъсирини енгишга қаратилган мослашувчи биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар ривожланади, бу стрессорнинг кучи, таъсир этиш муддати, одам ёки ҳайвоннинг физиологик тизими ва руҳий ҳолатига боғлиқ. Нерв тизими юқори ривожланган одам ва ҳайвонларда, ҳис-туйғу кўпинча стрессор вазифасини ўтайди ва у физик стрессор таъсирига замин яратади. Одамда бир хил кучдаги стресс ҳам хавфли, ҳам ижобий бўлиши мумкин. Шунинг учун маълум бир даражадаги Стрессларсиз фаол ҳаёт кечириб бўлмайди, чунки стресслар бўлмаслиги бу ўлим билан баробар деган эди, Ҳанс Селе. Демак, стресслар нафақат хавфли, балки организм учун фойдали ҳам бўлиши мумкин (эустресс), бу ҳолат организм имкониятларини ишга солади, салбий таъсиротларга чидамлилигини оширади (масалан, инфексиялар, қон йўқотиш ва бошқалар), маълум бир соматик касалликлар (масалан, яра касаллиги, аллергия, юрак касалликлари ва бошқалар) кечишини енгиллаштиради ёки беморнинг улардан форм бўлишига ёрдам беради. Зарарли стресслар (дистресс) организм резистентлигини пасайтиради, кўпгина касалликларнинг кечишини оғирлаштиради. Стресс таъсирида касалликлар пайдо бўлишида организмнинг дастлабки ҳолати катта аҳамиятга эга. Масалан, гипертония касаллиги билан оғриган беморда стресс оғирроқ, яъни гипертоник кризлар билан кечади.

Ҳанс Селе, стресс натижасида ривожланадиган касалликлар ё стрессорнинг кучли таъсир этиши, ёки гормонал тизимнинг „нотўғри“ реаксия беришига боғлиқ деб ҳисоблаган. Чунки айрим ҳолларда дистресс унча кучли бўлмаган стрессор таъсирида юзага келади. Стресснинг организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши организмнинг ушбу стрессорга нисбатан реаксиясига боғлиқ. Стресс хрлатини фаол ўзгартиришга қаратилган чоралар организм чидамлилигини оширади ва натижада касаллик ривожланмайди ёки, аксинча, фаол курашиш бўлмаса, мослашиш синдроми сусайиб, оғир ҳолатларда организмни нобуд бўлишигача олиб келиши ҳам мумкин. Организмдаги ҳамма ўзгаришларни назорат қилишда миядаги катехоламинлар миқдори катта аҳамиятга эга. Шундай қилиб, нерв системаси организмнинг стрессга реаксия бериш ҳолатини белгилайди (қаранг: Нейрогуморал регулясия).

Ҳозирги „стресс“ термини жуда кенг маънода тушунилади, масалан, нерв системаси бўлмаган қуйи ҳайвонлар, ҳатто ўсимликларда ҳам сув миқдори ёки ҳарорат кескин ўзгарса, уларда кечаётган физиологик жараёнлар бузилади. Стресс (инглизча: Стресс — таранглик).

Манбалар