Стрих алуcо – Европа бўйлаб Жанубий Сибиргача бўлган ҳудудда тарқалган жигарранг бойқуш деб аталадиган тунги йиртқичларнинг кичик тури. Стрих туридаги бойқушларнинг бундан ташқари еттигачага кичик турлари мавжуд. Бу қуш танаси тўқ малла, танасининг юқори қисми жигарранг ёки кулранг, патлари орасида оқ чизиқлар кўринади. Жигарранг бойқушлар одатда дарахт ковагига ин қуриб, тухумлари ва полапонларини муҳофаза қилади. Кўпинча полапонлар улғайгач ота-оналари бошқа инга кўчиб ўтади ва натижада ҳали вояга етмаган болалари оч қолиб нобуд бўлиши мумкин.

Стрих алуcо
Қазилма даври: Плейстоцендан–ҳозиргача, 1-0 Ма
cалабриан – ҳозиргача 
Стрих Алуcо тури
Файл:Таwнй Оwл (Стрих алуcо) (W1CДР0001519 БД8).огг
Бойқуш овози
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Уруғ: Стрих
Тур: алуcо
Strix aluco yashash hududi
Стрих алуcо яшаш ҳудуди
Осттурлар
  • Стрих стридула Линнаэус  (1758)
  • Стрих глаух Линнаэус  (1758)

Стрих алуcо тунги йиртқичларга мансуб бўлгани учун кўриш, эшитиш ва овоз чиқармай учиш қобилиятлари яхши ривожланган. Бу хусусиятлари унинг яхши ов қилишига ёрдам беради. Кемирувчилар, кўршапалаклар, урбазилациялашган ҳудудларда баъзи бир қушларни ҳам овлайди. Кичик қушларни ейиш билан бирга каннибализмга мисол бўлса, озиқ занжирида ўзи ҳам бошқа йирик қушларга (бургут) озиқ бўлади.Стрих алуcо асосан тунда фаол бўлгани ва дахшатли қичқириғи сабабли одамлар орасида ёмон аломатлар келтирувчи қуш сифатида танилган. Унинг қичқириғини баъзи халқлар ўлим билан ҳам боғлайди[3][4].

Таърифи

Стриc алуcонинг ёш намунаси.
Каптар кўриш майдони билан солиштириш.
Бойқуш кўзидаги тўр парда битта чуқурчага эга[5]

Файл:Таwнй Оwл (Стрих алуcо) (W1CДР0001519 БД8).огг

Файл:Таwнй Оwл (Стрих алуcо) (W1CДР0001427 БД9).огг Стрих алуcо йирик, узунлиги 37-46 см (15-18 дюм), қанотлари кенглиги 81-105 см (32-41 дюм) келадиган қуш. Унинг оғирлиги 385 дан 800 г гача (0,849 дан 1,764 фунтгача) бўлиши мумкин[6][7]. Боши катта ва юмалоқ, юзи дисксимон, бошқа турдошлариники каби япалоқ шаклда. Бошидаги қулоққа ўхшаш бир жуфт тутамлари, кўзлари атрофида айланасимон юнг қатлами билан фарқланади. Июн-декабр ойларида патлари туллаш йўли билан тўкилади[8]. Жинсий диморфизм фарқланади, урғочиси нисбатан 5% каттароқ ва 25% узунроқ[9]. Жигарранг бойқушлар бошқа Евроосиё қушларига нисбатан юмалоқсимон пат билан қопланган қанотларида ҳавода сирғалиб, кам қанот қоқиб, одатда баландроққа парвоз қилади[10]. Қанотларидаги патлари юмшоқ, мўйнали бўлгани учун учганда овоз чиқармайди. Оғир ва секин қанот қоқиши билан соатига 50 миля тезликка эриша олади[11].

Ташқи кўринишидан Евроосиё бургути (Бубо бубо) ва Урал бойқуши (Стрих ураленсис) билан шакли ўхшаш, лекин нисбатан каттароқ[12]. Кўзлари бошининг олди томонида жойлашган, 50-70% атрофни бинокуляр кўра олади[13]. Кўриш қобилияти одамларга нисбатан 10-100 баравар яхшироқ ва тўр пардаси ҳар квадрат миллиметрга 56000 га яқин ёруғликка сезгир ҳужайралар билан таъминланган[14]. Қоронғуликка мослашув сифатида кўзнинг катталиги, қорачиқнинг қувур шакли, рангининг қора бўлиши муҳим рол ўйнайди ва тўр пардада таёқчасимон ҳужайралар кўплиги сабаб ёруғликка сезгирликни камайтиради[15].

Эшитиш органлари кучли ривожланган. Қулоқ супраси ҳаракатчан, товуш йўналишини яхши аниқлаш учун ассиметрик тарзда жойлашган. Чап қулоқ тешиги ўнгига қараганда каттароқ ва баландроқ жойлашади ва пастдан келувчи товушларни кучли эшита олади. Қулоқ ички ҳужайралари кўп сонли сезгир нейронлар билан таъминланган бўлиб, узоқ масофадан келадиган товушлар, ҳатто ўсимликлар орасида ҳашаротларнинг ҳаракатларини ҳам эшита олиши мумкин[16]. Ҳар иккала қулоқ супраси қалин патлар орасида жойлашган ва ҳаракатчан тери бурмаси билан қопланган[17]. Об-ҳаво ўзгаришлари бойқушларнинг эшитиш тизимига таъсир қилади. Шамол, ёмғир томчилари овози сабаб атрофни эшита олмаган бойқушлар оч қолиши мумкин[18].

Бойқушларнинг овози алоҳида ўрганилган ва бу бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Ҳатто уларнинг овозига қўнғироқлар ёрдамида тақлид қилинганда 94% ҳолатда 30 дақиқа ичида қушлардан жавоб қайтган. Эркак қушлар урғочиларига нисбатан яхши овоз чиқариш қобилиятига эга[19]. Жигарранг бойқушларнинг овоз баландлиги жинсга, йил фасллари, об-ҳавога боғлиқ бўлиб, жуфтлашиш мавсумида, инкубацияда энг баланд овоз фаоллигига эга бўлишади[20].

Географик турлари

Стрих алуcонинг икки турида тарқалиш диапозони фарқ қилади. Иккиси ҳам асосан Европа диапозонида учрайди, Жигарранг бойқушҒарбий европанинг нам иқлимига кўпроқ мослашган бўлса, шарқда кулранг бойқуш кенг тарқалган. Шимолий минтақаларда барча бойқушлар совуқ-кулранг тусга эга. Улар ташқи кўриниши билан ҳам фарқланади. Бергман томонидан аниқланишича шимолий бойқушлар жанубга қараганда каттароқ бўлади[21].

Финландия ва Италияда олиб борилган тадқиқотларга кўра, жигарранг бойқушлар бошқаларига қараганда репродуктив устунликка эга. Сабаби бойқушлар жуфт танлашда ранга эътибор бермасликлари, уларда иммунитетнинг яхши ривожланганлиги, паразитларга камроқ чалиниши муҳим омиллар сифатида кўрсатилган[22]. Атроф-муҳитнинг таъсири ҳам устунликда кўзга ташланади. Италия тадқиқотлари бўйича жигарранг қушлар зичроқ ўрмонларда, совуқ иқлимга мослашган кулранг қушлар эса шимолий ҳудудларга ранг жиҳатдан ҳам мослашган[23].

Таксономияси

Франсиялик қўлидаги ўргатилган бойқуш.

Бойқушларнинг бу тури биринчи марта Cарл Линнаэус томонидан 1758-йилда ўрганилган, бу ҳақида Сйстема натураэ асарида тавсиф берилган[24]. Стрих алуcо номи юнонча стрих „бойқуш“ ҳамда италянча аллоccо – „тўқ рангли бойқуш“ сўзларидан келиб чиққан[25]. Стрих алуcо тўқ рангли бойқушлардан бири бўлиб, улардан яна Хумнинг бойқуши, Стрих бутлери, Ҳимолой бойқуши, Стрих нивиcолум, Урал бойқуши кабилар ҳам шу турга киради[26]. Стрих алуcо бойқушларининг бир қанча кенжа турлари бўлиб, улар ўзаро кўп тафовутга эга эмас. Атроф-муҳит ҳарорати, маҳаллий яшаш жойи, ранглари, ўлжаси билан улар ўзига хос хусусиятларга эга. Тарих давомида 10 дан 15 гача кичик турлар аниқланган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 7 та эканлиги тасдиқланган[27].

Кичик турлар Диапозони Таъриф
С. а. алуcо Шимолий ва марказий Европа, Скандинавиядан Ўрта Ер денгизигача Линнаэус, 1758-йил
С. а. биддулпҳи Шимоли-ғарбий Ҳиндистон ва Покистон Сcуллй, 1881-йил
С. а. ҳармси Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон Заруднй, 1911-йил
С. а. санcтиниcолаи Ғарбий Эрон, Шимоли-шарқий Ироқ Заруднй, 1905-йил
С. а. сибериаэ Марказий Россия (Урал) дан Ғарбий Сибиргача Дементиэв, 1934-йил
С. а. сйлватиcа Ғарбий ва Жанубий Европа, ғарбий Туркия Шаw, 1809-йил
С. а. wиллконскии Шимоли-шарқий Туркия ва шимоли-ғарбий Эрондан Туркманистонгача Мензбиэр, 1896-йил

Тарқалиши ва яшаш жойи

Қадимги баргли ўрмонлар – бойқушнинг қулай яшаш жойларидан бири.
Дарахтда яширинган бойқуш.

Стрих алуcо бойқушлари ўтроқ қушлар бўлиб, кўчиб юрмайди. Европанинг мўтадил иқлимли минтақалари, Буюк Британия ва Пиреней ярим ороли, шарқда Ғарбий Сибиргача бўлган ҳудудларда тарқалган[28]. Ҳимолай ва Шарқий Осиёда унинг ўрнига Ҳимолай бойқуши (Стрих нивиcолум), Шимолий-ғарбий Африкада унга яқин турдош бойқуш Стрих мауританиcа учрайди[29].

Стрих алуcо тури баргли, игнабаргли ва аралаш ўрмонларда ҳамда сувга яқин ҳудудларда кенг тарқалган. Урбанизациялашган ҳудудларда қабристонлар яқинида, ҳиёбонларда, кўпроқ Лондон марказида кўриш мумкин. Шовқиндан йироқ ҳудудлар уларнинг асосий яшаш жойидир[30]. Совуқроқ ҳудудлардаги бойқушлар кўпроқ пасттекисликларда ин қуради. Шотландияда 550 метр (1800 фут), Алп тоғларида 1600 м (5200 фут), Туркияда[31] 2350 м (7710 фут), ҳамда Мянмада 2800 м (9200 фут) гача баландликда учрайди[32]. Географик диапозони 10 миллион км2 (3,8 миллион миля) гача чўзилган. Европада популяция сони 970 000 – 2 000 000 индивидни ташкил қилади. Сўнги ўн йил ичида миқдор 30% дан камайиши кузатилмаганлиги сабабли ёқолиб бориш ҳавфи деярли мавжуд эмас. Буюк Британияда эса ёқолиш ҳавфи мавжуд турлар рўйхатида туради. Турнинг Белгия, Нидерландия, Норвегия ҳамда Украинада сони ошиб боради, Финляндия, Эстония, Италия ва Албанияда пасайиш кузатилади[33].

Кўпайиши

Стрих алуcо тури бир ёшида вояга етади ва жуфтлашиб бошлайди. Умри давомида жуфт бўлиб яшайди. Йил давомида жуфтлик ўз ҳудудларини ҳимоя қилади. Кундуз кунлари дарахт танасидаги новдаларда яшириниб, тунда фаол бўлади. Овоз чиқариш орқали ҳудудларини ҳимоя қилади ва тарқалиш частотасини билдиради. Баъзи бойқушлар кун давомида ҳам сайрашда давом этади. Яшаш жойини асосан куз фаслида кўриб қолиш мумкин. Қиш давомида, насл бериш мавсумида ўз ҳудудларини яширишга ҳаракат қилади[34]. Жигарранг бойқушнинг уялаш жойи кўпроқ дарахт коваклари бўлгани билан, унинг инини чуқурликларда, бинолар деворидаги ёриқлардан ҳам топиш мумкин. Уй қуриш мавсуми феврал, март ойларида кўпроқ ўз ҳудудининг жануб томонига тоғри келади. Тухумлари ялтироқ, оқ рангда. Ўлчамлари 48 мм × 39 мм (1,9 дюйм × 1,5 дюйм) ва оғирлиги 39,0 гр келади. Уясига икки ёки учта тухум қўйиб, 30 кун мобайнида сақлайди ва 35-39-кунларда полапонлар очиб чиқади[35]. Учиб кетишларидан ўн кун олдин ёш полапонлар уясидан чиқиб атроф-муҳитга ўрганади. Стрих алуcо уяси ва болаларини ҳимоя қилишда ўткир тирноқларидан фойдаланиб душманига зарба беради. Парвози тинч бўлгани сабабли ҳавфни тез аниқлай олади. Итлар, мушуклар, ҳатто одамларга ҳам ҳужум қилганлиги аниқланган. Уларнинг энг машҳур қурбони 1937-йилда суратга олмоқчи бўлиб уяга яқинлашган фотосуратчи Эриc Ҳоскинг бўлган. У бу ҳужумдан жароҳатланиб, чап кўзидан ажралган[36].

Ота-оналар ёш қушларни уядан чиқиб кетганидан кейин икки уч ой давомида назорат қилиб туради. Кейин вояга етган қушлар жуфтлашиш ва ҳудуд топиш учун тарқалиб кетади. Улар ҳудуд топа олмаса оч қолади. Одатий умр кўриш муддати беш йил, ёввойи турларида 18-27 ёшлардаги индивидлар ҳам қайд этилган[37]. Стрих алуcонинг йиртқич турлари орасида Урал бойқушлари, бургут бойқуш, Евроосиё бургутлари, олтин бургутлар кабилар учрайди.

Турнинг баъзи ҳудудларда камайиб кетиши у ерда тарқалган йиртқич ҳайвонлар (тулки), касалликлар, паразитлар ва об-ҳавонинг таъсири билан боғлиқ. Сўнгги 70 йилда глобал ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан паррандалар орасида безгак касаллиги ҳам уч баравар ошганлиги аниқланган. 2010-йилда Британ бойқушларининг касалланиши 1996-йилдагига нисбатан 2-3% дан 60% гача ошганлиги маълум[38].

Озиқланиши

Банк воле – Стрих алуcо ўлжасидан бири.

Жигарранг бу бойқуш тури тунги овчилардан бўлиб, болаларини боқиш учун мажбур бўлганида кундузи ҳам ов қилади. Ўлжасини қулаб тушишини, учиб чиқишини ва ҳаракатланишини кузатиб туриб кейин ҳужумга ўтади. Озиғи ўрмон кемирувчилари, кичик сутемизувчилар, қуёнлар, ёмғир чувалчанги, қўнғиз каби жониворлардир. Ўлжасини бутунлай ютиб юборади. Ҳазм бўлмайдиган суяклар, ҳайвонлар мўйнаси каби қолдиқларни чиқариб ташлайди[39]. Одатда жигарранг Стрих алуcо бойқушлари популяция ичида доминант тур бўлиб, улардан кичикроқ бойқушлар, масалан, узун қулоқли бойқуш, кичик бойқуш турлари бир ҳудудда яшай олмайди. Каннибализм хусусияти сабабли стрих алуcо улардан озиқ сифатида фойдаланади. Шунинг учун жигарранг бойқушлар уя қурган ҳудудлардан маҳаллий бойқушлар ўз-ўзидан сиқиб чиқарилади[40].

Маданиятда акс этиши

Стрих алуcонинг кичик тур индивиди.

Стрих алуcо тури маҳаллий аҳоли орасида омадсизлик, бахцизлик белгиси сифатида таснифланади. Жоҳн Рускин асарларида: „Доно кишилар нима деб ҳисоблашидан қатъий назар, бойқуш қичқириғи мен учун фитна аломати эканлигини биламан“ деган жумлалар ёзилган[41]. Wордсwортҳнинг Тҳере Wас а Бой шеърида бойқуш қичқириғи тасвирланган мисралар мавжуд[42].



Манбалар

  1. ↑ БирдЛифе Интернатионал (2016). "Стрих алуcо". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2016: э.Т22725469А86871093. дои:10.2305/ИУCН.УК.2016-3.РЛТС.Т22725469А86871093.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/22725469/86871093. Қаралди: 19 Новембер 2021. Стрих алуcо]]
  2. ↑ [ҳттпс://cитес.орг/энг/апп/аппендиcес.пҳп „Аппендиcес | CИТЕС“]. cитес.орг. Қаралди: 2022-йил 14-январ.
  3. ↑ „Таwнй оwл“. Тҳе Wилдлифе Трусц. Қаралди: 2021-йил 24-июн.
  4. ↑ „Таwнй оwл гуиде: ҳоw то идентифй, диэт анд wҳере то сеэ“ (эн). Дисcовер Wилдлифе. Қаралди: 2021-йил 24-июн.
  5. ↑ Басед он Гüнтüркüн, Онур, „Струcтуре анд фунcтионс оф тҳе эе“ ин Стуркиэ, П. Д.. Стуркиэ'с Авиан Пҳйсиологй. 5тҳ Эдитион. Аcадемиc Пресс, Сан Диэго, 1998 — 1–18-бет. ИСБН 978-0-12-747605-6. 
  6. ↑ CРC Ҳандбоок оф Авиан Бодй Массес бй Жоҳн Б. Дуннинг Жр. (Эдитор).
  7. ↑ Леwис, Деане „Таwнй Оwл (Стрих алуcо) - Информатион, Пиcтурес, Соундс“ (эн). Тҳе Оwл Пагес. Қаралди: 2023-йил 7-феврал.
  8. ↑ Мулларней, Киллиан; Свенссон, Ларс; Зеттерстром, Дан; Грант, Петер Ж.. Cоллинс Бирд Гуиде. Лондон: ҲарперCоллинс, 1999 — 206-бет. ИСБН 978-0-00-219728-1. 
  9. ↑ „Таwнй Оwл Стрих алуcо [Линнаэус, 1758“]. БирдФаcц. Бритиш Труст фор Орнитҳологй (БТО). Қаралди: 2008-йил 31-май.
  10. ↑ Сноw, Давид. Тҳе Бирдс оф тҳе Wестерн Палеарcтиc cонcисе эдитион (тwо волумес) Перринс, Чристопҳер М.: . Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1998 — 907–910-бет. ИСБН 978-0-19-854099-1. 
  11. ↑ „Таwнй Оwл (Стрих алуcо)“ (эн-УС). беаутёфбирдс.cом (2021-йил 16-сентябр). Қаралди: 2023-йил 27-апрел.
  12. ↑ Броwн, Рой; Фергусон, Жоҳн; Лаwренcе, Мичаэл; Леэс, Давид. Траcкс анд Сигнс оф тҳе Бирдс оф Бритаин анд Эуропе (Ҳелм Идентифиcатион Гуидес). Чристопҳер Ҳелм, 1987 — 86-бет. ИСБН 978-0-7470-0201-7. 
  13. ↑ Буртон, Роберт. Бирд Беҳавиоур. Лондон: Гранада Публишинг, 1985 — 44–48-бет. ИСБН 978-0-246-12440-1. 
  14. ↑ Ҳечт, Селиг; Пиренне, Мауриcе Ҳенри (1940). "Тҳе сенсибилитй оф тҳе ноcтурнал лонг-эаред оwл ин тҳе спеcтрум". Жоурнал оф Генерал Пҳйсиологй 23 (6): 709–717. дои:10.1085/жгп.23.6.709. ПМИД 19873186. ПМC 2237955. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2237955. 
  15. ↑ Мартин, Граҳам Р. (Аугуст 1977). "Абсолуте висуал тҳрешолд анд сcотопиc спеcтрал сенситивитй ин тҳе таwнй оwл Стрих алуcо". Натуре 268 (5621): 636–638. дои:10.1038/268636а0. ПМИД 895859. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_натуре-ук_1977-08-18_268_5621/паге/н63. 
  16. ↑ Мартин, Граҳам Р. (Аугуст 1977). "Абсолуте висуал тҳрешолд анд сcотопиc спеcтрал сенситивитй ин тҳе таwнй оwл Стрих алуcо". Натуре 268 (5621): 636–638. дои:10.1038/268636а0. ПМИД 895859. 
  17. ↑ Синcлаир, Сандра. Ҳоw Анималс Сеэ: Отҳер Висионс оф Оур Wорлд. Беcкенҳам, Кент: Cроом Ҳелм, 1985 — 88–100-бет. ИСБН 978-0-7099-3336-6. 
  18. ↑ Буртон, Роберт. Бирд Беҳавиоур. Лондон: Гранада Публишинг, 1985 — 44–48-бет. ИСБН 978-0-246-12440-1. 
  19. ↑ Редпатҳ, С. М. (1994). "Cенсусинг Таwнй Оwлс Стрих алуcо бй тҳе усе оф имитатион cаллс". Бирд Студй 41 (3): 192–198. дои:10.1080/00063659409477219. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_бирд-студй_1994-11_41_3/паге/192. 
  20. ↑ Зуберогоитиа, И.; Бургос, Г.; Гонзáлез‐Орежа, Ж.А.; Морант, Ж.; Мартíнез, Ж.Э.; Албизуа, Ж.З. (2019). "Фаcторс аффеcтинг спонтанеоус воcал аcтивитй оф Таwнй Оwлс Стрих алуcо анд имплиcатионс фор сурвейинг ларге ареас". Ибис 161 (3): 495–503. дои:10.1111/иби.12684. 
  21. ↑ Бергманн, Cарл (1847). "Üбер диэ Верҳäлтниссе дер Wäрмеöкономиэ дер Тҳиэре зу иҳрер Грöссе" (де). Гöттингер Студиэн 3 (1): 595–708. 
  22. ↑ Броммер, Жон Э.; Кари, Аҳола; Карстинен, Теуво (2005). "Тҳе cолоур оф фитнесс: плумаге cолоратион анд лифетиме репродуcтиве суccесс ин тҳе таwнй оwл". Проcеэдингс оф тҳе Роял Соcиэтй оф Лондон Б: Биологиcал Сcиэнcес 272 (1566): 935–940. дои:10.1098/рспб.2005.3052. ПМИД 16024349. ПМC 1564093. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=1564093. 
  23. ↑ Галеотти, Паоло; Саcчи, Роберто (2003). "Дифферентиал параситаэмиа ин тҳе таwнй оwл (Стрих алуcо): эффеcц оф cолоур морпҳ анд ҳабитат". Жоурнал оф Зоологй 261: 91–99. дои:10.1017/С0952836903003960. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-зоологй_2003-09_261/паге/91. 
  24. ↑ Линнаэус, C. Сйстема натураэ пер регна триа натураэ, сеcундум cлассес, ординес, генера, спеcиэс, cум чараcтерибус, дифферентиис, сйнонймис, лоcис. Томус И. Эдитио деcима, реформата (ла). Ҳолмиаэ. (Лаурентии Салвии), 1758 — 93-бет. „С. cапите лаэви, cорпоре ферругинео, иридíбус атрис, реми-гибус приморибус серратíс.“ 
  25. ↑ „Таwнй Оwл Стрих алуcо [Линнаэус, 1758“]. БирдФаcц. Бритиш Труст фор Орнитҳологй (БТО). Қаралди: 2008-йил 31-май.
  26. ↑ Вооус, Карел Ҳ.; Cамерон, Ад (иллустратор). Оwлс оф тҳе Нортҳерн Ҳемиспҳере. Лондон, Cоллинс, 1988 — 209–219-бет. ИСБН 978-0-00-219493-8. 
  27. ↑ Вооус, Карел Ҳ.; Cамерон, Ад (иллустратор). Оwлс оф тҳе Нортҳерн Ҳемиспҳере. Лондон, Cоллинс, 1988 — 209–219-бет. ИСБН 978-0-00-219493-8. 
  28. ↑ Сноw, Давид. Тҳе Бирдс оф тҳе Wестерн Палеарcтиc cонcисе эдитион (тwо волумес) Перринс, Чристопҳер М.: . Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1998 — 907–910-бет. ИСБН 978-0-19-854099-1. 
  29. ↑ „Оwлс“. ИОC Wорлд Бирд Лист Версион 12.1. Интернатионал Орнитҳологисц' Унион (2022-йил 1-январ). Қаралди: 2022-йил 2-март.
  30. ↑ Фрöҳлич, А.; Cиач, М. (2018). "Ноисе поллутион анд деcреасед сизе оф wоодед ареас редуcес тҳе пробабилитй оф оccурренcе оф Таwнй Оwл Стрих алуcо". Ибис 160 (3): 634–646. дои:10.1111/иби.12554. 
  31. ↑ Сноw, Давид. Тҳе Бирдс оф тҳе Wестерн Палеарcтиc cонcисе эдитион (тwо волумес) Перринс, Чристопҳер М.: . Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1998 — 907–910-бет. ИСБН 978-0-19-854099-1. 
  32. ↑ Вооус, Карел Ҳ.; Cамерон, Ад (иллустратор). Оwлс оф тҳе Нортҳерн Ҳемиспҳере. Лондон, Cоллинс, 1988 — 209–219-бет. ИСБН 978-0-00-219493-8. 
  33. ↑ Сноw, Давид. Тҳе Бирдс оф тҳе Wестерн Палеарcтиc cонcисе эдитион (тwо волумес) Перринс, Чристопҳер М.: . Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1998 — 907–910-бет. ИСБН 978-0-19-854099-1. 
  34. ↑ „Таwнй Оwл фаcц“ (эн-ГБ). Тҳе Барн Оwл Труст. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  35. ↑ „Таwнй Оwл Стрих алуcо [Линнаэус, 1758“]. БирдФаcц. Бритиш Труст фор Орнитҳологй (БТО). Қаралди: 2008-йил 31-май.
  36. ↑ Ҳоскинг, Эриc; Лане, Франк W.. Ан Эе фор а Бирд: Тҳе Аутобиограпҳй оф а Бирд Пҳотограпҳер. Лондон, Ҳутчинсон & Cо, 1972 — 20-бет. ИСБН 978-0-09-104460-2. 
  37. ↑ Вооус, Карел Ҳ.; Cамерон, Ад (иллустратор). Оwлс оф тҳе Нортҳерн Ҳемиспҳере. Лондон, Cоллинс, 1988 — 209–219-бет. ИСБН 978-0-00-219493-8. 
  38. ↑ ГарамсзегИ, Лáсзлó З. (2011). "Cлимате чанге инcреасес тҳе риск оф малариа ин бирдс". Глобал Чанге Биологй 17 (5): 1751–1759. дои:10.1111/ж.1365-2486.2010.02346.х. 
  39. ↑ Броwн, Рой; Фергусон, Жоҳн; Лаwренcе, Мичаэл; Леэс, Давид. Траcкс анд Сигнс оф тҳе Бирдс оф Бритаин анд Эуропе (Ҳелм Идентифиcатион Гуидес). Чристопҳер Ҳелм, 1987 — 86-бет. ИСБН 978-0-7470-0201-7. 
  40. ↑ Вооус, Карел Ҳ.; Cамерон, Ад (иллустратор). Оwлс оф тҳе Нортҳерн Ҳемиспҳере. Лондон, Cоллинс, 1988 — 209–219-бет. ИСБН 978-0-00-219493-8. 
  41. ↑ Армстронг, Эдwард А.. Тҳе Фолклоре оф Бирдс: Ан Энқуирй инто тҳе Оригин анд Дистрибутион оф Соме Магиcо-Религиоус Традитионс. Лондон: Cоллинс, 1958 — 114-бет. 
  42. ↑ Wордсwортҳ, Wиллиам; Cолеридге, Самуэл Тайлор. Лйриcал Балладс. Лондон: Лонгман, 1800. 

Ҳаволалар