Stroboskop
Стробоскоп (юнонча: стробос — тартибсиз ҳаракат ва скопео — қарайман) — бирон бир буюм ёки манзарани кузатаётганимизда шу буюм ёки манзара йўқолганда ҳам унинг қиёфаси кўз ўнгимизда намоён бўлиб туравериши ҳодисаси (кўриш инерсияси)ни намойиш қилиш учун мўлжалланган асбоб. Умумий ўкда айланадиган иккита дискдан иборат. Биринчи дискда, худди соат сиферблатидагидек, бирон бир такрорланувчи жараённинг турли фазаларига мос шакллар туширилган. Иккинчи дискда қатор узунчоқ тирқишлар очилган. Дисклар айлантирилганда кузатувчи кузатиш дарчаси ва шу узунчоқ тирқишлар орқали қараб, биринчи дискдаги шакллар ҳаракатини биринкетин кўради. Ҳар бир шакл билан навбатдаги шакл ҳаракати орасида муайян бир оний вақт ўтади. Лекин кузатувчига шаклларнинг ҳаракати яхлит (узлуксиз) бўлиб туюлади. Бу қад. ўйинчоқ асбобнинг ишлаш принсипи одам кўзининг кўриш иллюзияси хоссасига асосланган. С. хусусиятидан кўпгина илмий тадқиқот ишларида, ҳар хил асбоблар ясашда, кинематография ва телевидениеда кенг фойдаланилади (қаранг Стробоскопик эффект).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |