Stroboskopik effekt
Стробоскопик эффект - узлукли кузатиш жараёнида тез ҳаракатланаётган жисмнинг қўзғалмас тарзда кўриниши ёки жисм ҳаракатининг алоҳида фазалари тез алмашиниб турганда жисмнинг ҳаракат қилаётгандек бўлиб туюлиши. Агар бирор жисм ёки сурат узлуксиз кузатилмасдан муайян вақт оралиғида кузатилса, уларнинг тасвири худди узлуксиз кузатилаётгандек тасаввур қолдиради. Бунга кўриш инерсияси ҳодисаси сабаб бўлади. Буни умумий бир ўкда айланувчи икки дискдан иборат асбоб (стробоскоп)да кузатиш мумкин. Кўз олдида оддий стробоскоп затвори в частота билан т вақт давомида очибёпилса, тез ҳаракатланаётган жисм жуда кичкина жойга силжийди, шунинг учун у кўринади. Кўринаётган образнинг сақланиш вақти х ичида затвор вт марта очилади, шунинг учун ҳаракатланувчи жисмнинг бир неча "оний" ҳолатлари бир вақтда кўринади. Ҳозирги стробоскопларда узлуксиз кўриш импулсли лампалар воситасида амалга оширилади. Одатда, ҳаракатнинг кетма-кет фазаларини тасвирловчи кадрлар секундига 24 марта алмашинса, кўриш инерсияси ва руҳий омиллар туфайли ҳаракатнинг узлуксизлиги самарасига эришилади. Стробоскопик эффект, мас, кинематографиянинг асосини ташкил қилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |