Стромболи — Тиррен денгизидаги сўнмаган вулкан, Липари архипелагида, Италия ҳудуди. Денгиз сатҳидан бал. 926 м (денгиз тубидан 2700 м). Кратери 700 м баландликда. Мунтазам равишда вулкан бомбалари ва газ отилиб туради. Кратеридан чиқаётган газлар лаванинг тафтидан ёришиб кечаси узоқдан яққол кўринади. Шу сабабли уни Ўрта денгиздаги маёқ деб атайдилар. Вулкан отилиши типларидан бири ҳам С. деб аталади.

Стромболи